1. Мотиватсия
Асосий стоматологик касалликлар профилактикаси ҳусусиятларини билиш ва уларни болалар стоматологиясида қўллай олиш, оғир юз-жағ аномалияларини ва асосий стоматологик касалликларини: кариес, унинг асоратлари ва оғир асоратларга, шунингдек боланинг ногиронлигига олиб келувчи пародонт касалликларини олдини олишга имкон беради. Дарс давомида талабалар профилактика асослари ва диспансеризатсия аҳамияти ҳақида ҳамма ма`лумотларни олишади ва ўрганишади. Стоматологик касалликлар профилактикасини даражалари, турлари ва усулларини тўғри қўллаш давомидан кейинги асоратларини ва болаларни ногирон бўлиб қолишини олдини олади.
|
2.Фанлараро ва фанлар ичра алоқалар
Анатомия, фармакология, нормал физиология
|
3.1. Назарийқисм.
Стоматологик касалликлар профилактикаси усуллари.
Стоматологик касалликлар профилактикаси усуллари.
Бугунги кунда кенг тарқалган кариес пародонт касалликларини жуда юқори савияда даволаш билан уларнинг жадал тарқалишини тўхтатиб бўлмаслиги, ҳар қандай юқори савияда олиб борилган даволаш ишлари касаллик асоратларига бархам берса ҳам, бу хасталиклар тарқалиш кўрсаткичини пасайтира олмайди. Мазкур касалликлар тарқалишини камайтиришнинг бирдан-бир йўли касалликни олдини олишга қаратилган профилактик тадбир чоралар эканлиги бугун барчага маълум.
Стоматологик касалликларни олдини олишга қаратилган профилактика усуллари қуйидагилардан иборат:
1 . Аҳоли ўртасида стоматологик санитария-маорифи ишларини тўғри, самарали йўлга қўйиш.
2. Аҳолини ратсионал овқатланиш қоидаларига ўргатиш
3 . Оғиз бўшлиғи гигиенаси қоидаларини ўргатиш
4. Фтор сақловчи препаратлардан эндоген усулда фойдаланиш
5. Маҳаллий профилактик воситаларидан фойдаланиш
6. Иккиламчи профилактикани йўлга қўйиш, оғиз бўшлиғи санатсияси.,
Аҳоли ўртасида санитария-маориф ишларини олиб бориш. Ҳар қандай оммавий профилактика тадбир-чоралар комплексининг асосий элементларидан бири санитария-маориф ишларини шу йўналиши бўйича оммалаштиришдир.
Стоматологик касалликлар профилактикаси дастурида санитария-маориф ишлари аҳолини оғиз бўшлиғи гигиенасига риоя қилишга ўргатиш билан бир вақтда олиб борилмоғи зарур.
Стоматологик санитария маорифи аҳолини саломатлигини сақлашга даъват қилиб, унга қандай эришиш мумкинлигини бевосита ва билвосита, фаол ѐки пассив йўллар билан англатишга қаратилган. Омма фикрига оғиз бўшлиғи гигиенаси ва бошқа профилактик тадбирларнинг қандай ижобий томонлари борлигини этказиш санитария маорифи вазифасига киради. Стоматология маорифи-бу аҳолига билиш имкониятларини яратиб уларда ўзларида ўз ишини баҳолаш, кунлик тартиб қоидалар ва одатларни берилган маърифий билимлар асосида ишлаб чиқиб, ўзларига сингдириш ва шу билим, одатларга таяниб, стомотологик касалликларга қарши туриш иммунитетини ҳосил қилишдан иборатдир. Профилактиканинг бу усули оммавий бўлиб, аҳолининг ѐши, жинси, дини, тили ва бошқалардан қатъий назар барча қатламларига бир хил тегишлидир. 221
Стомотологик саломатликни қай даражада сақлаш ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига қандай даражада жавобгарлик ҳисси борлигига бевосита боғлиқдир.
Стоматологик саломатлик инсон организмининг умумий аҳволидан унинг тартиби ва одатлари билан боғлиқ бўлиш билан биргаликда атроф мухитнинг экологик ҳолати билан ҳам чамбарчас боғлиқдир.
Organizmning umumiy axvoli
Ekologik
holat
Stomatologik salomatlik
Tartib va
odatlar
Аҳолига стоматологик касалликлар профилактикасида энг муҳим ўринни оғиз бўшлиғи гигенасига мунтазам риоя қилиш эканлигини ишончли равишда англатмоқ зарур.
Стоматология маорифининг усуллари-бу бевосита аҳолига таъсир этувчи, ўзаро мулоқотни юзага келтирувчи фоал (актив) усуллар-суҳбат, маъруза, семинар, саломатлик дарслари ва бошқалар. Бу усулларнинг ижобий томони шундаки, бунда маърифат тарқатувчи эшитувчи билан бевосита мулоқотда бўлиб, жонли савол жавоблар содир бўлади.
Аудитория билан бевосита маърифатчининг учрашувисиз олиб бориладиган маориф усули пассив усул бўлиб, бунда тиббиѐт ходимининг шахсан иштироки талаб қилинмайди, буларга: радио, телеведение, газета ҳар хил плакатлар, тарқатма материаллар ва бошқалар киради.
Стоматология маорифи иштирокчилар сонига қараб, 3 хил шаклда бўлади:
1. оммавий
2. гуруҳлар орасида
3. индивидуал (яккама-якка)
Стоматология санитария маорифининг асосий мақсади аҳолига, халқ оммасининг онгига инсон саломатлигининг асосий гаровларидан ҳисобланган оғиз бўшлиғини тўгри парвариш қилиш қоидаларини, стоматологик касалликларни олдини олишга қаратилган тадбир чораларнинг мағзини, аҳамиятини этказишдир. Бу иш анча мураккаб бўлиб, босқичма-босқич амалга оширилади.
Инсонларда ишонч ҳосил қилиш, уларнинг одатий, баъзан нохуш қилиқларидан воз кечдириш, онгига санитария маданиятини олиб кириш лозим бўлади. Болаларда бу тадбирлар ѐшлигидан бошлаб (1,5 -2 ѐш) амалга оширила бошланса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун ота-оналар, тарбиячилар шу соҳада маълум билим ва тажрибага эга бўлишлари лозим.
Қуйидаги схемада ана шу жараѐн босқичларда акс эттирилган:
5
Odat tusiga kiritish
jarayoni
4
Amaliy ko‘nikmalar hosil qilish jarayoni
3
Ishonch hosil qilish jarayoni
1 2
Bilim olish jarayoni
Tushinish jarayoni
Юқорида кўрсатилган жараѐнларнинг боши бу назарий тушунчаларга эга бўлиши билан бошланса, кейингиси олинган назарий тушунчаларни тушуниб, мағзини чақиш, кейин унга тула-тўкис ишонч ҳосил қилиб, амалий кўникмаларни кундалик одат тусига киритиш билан якунламоғи лозим. Стоматология маорифини омма онгига тўлиқ тушунарли қилиб этказишда психологлар, педагоглар, тарбиячилар ва махсус курсларни ўтган ўрта тиббиѐт мутахассислари қатнашишлари зарур. Улар аҳолига тишларни муқим тозалашни одат тусига киритиш стоматологик касалликларни олдини олишда асосий омил эканлигини тушинтира олиш лозим.
Шунга қарамасдан бу ишни амалга оширишнинг асосий юки врач стомотолог элкасида бўлади. Чунки асосий жавобгарлик, маълумотларни ишлаб чиқиш ва бошқа мутаҳассисларни санитария маорифи ишларига ўргатиш, ўқитиш улар зиммасида бўлади. Ҳар бир корхона, ўқув юрти, боғчаларда бўладиган суҳбатлар, дарслар врач стоматолог томонидан маълум дастур асосида олиб борилади. Тарғибот ишларини даставвал педагоглар, тарбиячилар, тиббиѐт ходимларни жалб қилишдан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Болалар жамоасида ишлайдиган бу ходимлар кейинчалик санитария маориф ва профилактика ишларни олиб боришда шифокор стоматологнинг асосий ѐрдамчиларига айланадилар.
Тарғибот ишларининг бошланишида ота-оналар билан учрашиб, уларга касалликларни олдини олиш мумкинлиги ва унинг аҳамияти жуда катталигини тушунтириш, тиш ва милк касалликларини олдини олишда, айниқса тишларни пасталар ѐрдамида мунтазам ювиб туриш қанчалик муҳимлигини уқтириш лозим. Ота-оналарга тишларни тўғри тозалаш усуллари, тиш тозалаш воситалари тўғрисида сўзлаб бермоқ керак.
Стомотология санитария маорифи асосий стоматологик касалликлар профилактикасининг муҳим, бошланғич ва аҳоли билан мулоқот қиладиган асосий қуроли бўлиб, унинг вазифасида болаларни жалб қилиш жуда муҳим ҳисобланади. Шунинг учун болалар билан сухбатлар, махсус ўқув дарсларини режалаштиришда болаларни ѐшига қараб алоҳида гуруҳларга бўлиш шарт. Кичик ѐшдага болалар билан машғулотлар ўйинлар шаклида 223
ўтказилса, катта ѐшдаги болалар билан жиддий тарзда, катталарча муомала йўли билан ўтказиш лозим.
Стоматология санитария маорифи аҳолига, унинг онгига ўз дастуридаги барча элементларни бир умрлик одат тусига кирадиган қилиб эмлай олган тақдирда у ўзининг вазифасини бажарган бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |