Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018- йил 30-
октабрдаги ПФ-5564-сонли "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилиниб, мазкур Фармон билан:
енг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробаридан ортиқ миқдорда кунлик ўртача нақд пул тушуми бўлган хўжалик юритувчи субьектларга нақд пулни банк кассаларига инкассатсия хизматлари орқали ёки мустақил равишда кунлик топшириш;
ушбу белгиланган миқдордан кам бўлган кунлик ўртача нақд пул тушумига эга хўжалик юритувчи субьектларга эса нақд пулни банк кассаларига инкассатсия хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш имконияти берилди.
Шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муқобил
инкассация хизматларини ташкил этган ҳолда нақд пул тушумини фақат
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инкассатсия хизмати орқали
топшириш тартиби бекор қилинди.
Пул массаси ва реал даромадлар даражаси ўртасидаги боғлиқликни эконометрик тадқиқ қилишнинг халқаро тажрибалари
Пул бозори модели пулга талаб ва таклифни бирлаштиради. Дастлаб, соддалик учун пул таклифи Марказий Банк томонидан назорат қилинади ва (М/П)с даражасида қайд қилинган деб оламиз.
Агарда М -пул таклифини, П-нархлар даражасини билдирса, М*/П* пул
воситаларининг реал захираси миқдорини кўрсатади.
(М/П)с= М*/П*
Бу ерда: М - пул таклифи даражасини билдиради;
П – баҳолар даражаси (ушбу моделда экзоген ўзгарувчи )ни кўрсатади.
Реал пул таклифи миқдоридаги фоиз ставкасига боғлиқ бўлмаган вазиятни кўрсатади. Шунинг учун реал пул воситалари таклифи графикда кўрсатаётганимиздек вертикал чизиқ кўринишига эга бўлади. Бу ҳолат фоиз
ставкаси қанчалик ўзгаришига қарамасдан реал пул таклифи миқдори ўзгармасдан қолган вазиятни акс эттиради.
Баҳолар даражасини ҳам барқарор деб қабул қиламиз. Бу ҳолатда реал пул
таклифи М*/П* га тенг ва графикда Мс тўғри чизиқ кўринишига эга бўлади.
Пул талаби берилган даромад даражасида фоиз ставкасига тескари пропорсионал эгри чизиқ кўринишига эга. Мувозанат нуқтасида пул талаби ва
таклифи ўзаро тенг,Ўзгариб турувчи фоиз ставкаси пул бозорини мувозанатда ушлаб туради. Фоиз ставкасининг ўзгариши натижасида иқтисодий агентлар ўз активлари таркибини ўзгартиргани туфайли пул бозорида мувозанатга эришиш учун вазиятга таьсир этиб уни ўзгартириш зарур ва мумкиндир. Агар Р жуда юқори бўлса, пул таклифи унга бўлган талабдан юқори бўлади. Иқтисодий агентлар ўзларида тўпланиб қолган ортиқча нақд пулларни аксия ва облигатсияларга айлантириб, улардан қутилишга интилишади.
Юқори фоиз ставкаси, та’кидланганидек, облигатсиялар курсининг пастроқ
даражасига мос келади. Шу сабабли, арзон облигатсияларни (келажакда фоиз
ставкаси пасайиши оқибатида улар курси ўсишини кўзда тутиб) сотиб олиш
фойдали бўлади. Банклар, Мс> Мд бўлгани учун фоиз ставкасини пасайтира бошлайди.
Аста-секин иқтисодий агентлар ўз автивлари таркибини ўзгартириши ва банклар томонидан фоиз ставкасининг ўзгартирилиши оқибатида пул бозорида мувозанат тикланади. Фоиз ставкаси пасайиб кетган ҳолатда тескари жараён рўй беради. Фоиз ставкаси ва пул массаси мувозанатли даражасининг ўзгариб туриши пул бозорининг экзоген ўзгарувчилари – даромадлар даражаси ва пул таклифининг ўзгариши натижасида ҳам рўй беради.Даромадлар даражасининг Й1дан Й2га қадар ўсиши пулга талабни М1д дан М2д гача ошишига ва фоиз ставкасини Р1дан Р2га қадар кўтарилишига олиб келади. Пул таклифининг камайиши ҳам фоиз ставкасининг кўтарилишига ва мувозанат нуқтасининг ўзгаришига олиб келади. Пул бозорида мувозанатни ўрнатиш ва сақлаб туриш механизми
қимматли қоғозлар бозори ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида
мувафаққиятли амал қилади. Пул бозоридаги мувозанат товарлар ва хизматлар
бозоридаги мувозанат сингари макроиқтисодий мувозанатнинг муҳим таркибий қисмидир.