Тошкент вилояти ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг кенгайтирилган йиғилишларда белгилаб берилган устивор вазифаларнинг



Download 22,69 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi22,69 Kb.
#137634
Bog'liq
Бекобод тумани Урганиш


Тошкент вилояти ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг кенгайтирилган йиғилишларда белгилаб берилган устивор вазифаларнинг ижросини ташкил этиш тўғрисида”ги
406-Ф-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш бўйича
Бекобод туманида ўтказилган ўрганишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

12.11.2020 й. Бекобод тумани


Тошкент вилояти ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг кенгайтирилган йиғилишларда белгилаб берилган устивор вазифаларнинг ижросини ташкил этиш тўғрисида”ги


406-Ф-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 12 ноябрь куни вилоят Ишчи гуруҳи томонидан Бекобод туманида туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ўрганишлар олиб борилди. Ўрганиш натижаси юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Жумладан,
1. Туманда туризм соҳасидаги жойлаштириш воситаларидан фақат 2 та мехмонхона (13 та хона, 37 та ўрин) мавжуд.
Бошқа жойлаштириш воситалари мавжуд эмас.
Шунингдек, бугунги кунда туманда 32 та маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, улардан 23 та археология, 2 та монументал ёдгорликлари, 6 та диққатга сосовар жойлар, 1 та архитектура ёдгорликлари мавжуд. Тумандаги мавжуд жами 32 та маданий мерос объектларидан 14 тасининг муҳофазаси белгиланиб, давлат кадастри ягона тизимига киритилган ва қолган 18 таси бўйича хужжатлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631 – сонли қарорининг ижроси бўйича туманда оилавий меҳмон уйлари ташкил этилмаган.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари туғриси”ги ПҚ-3514-сонли қарори ижроси бўйича туманда ички туризмни ривожлантириш дастурининг ижроси бўйича ҳудудий ташкилотлар, маҳаллалар, хотин-қизлар, уюшмаган ёшларни жалб қилиш бўйича алоҳида йиғма жилд юритилмаган, амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар ҳам жамланмаган.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги
ПҚ-4095-сонли қарори ижроси бўйича туманда 80-100 кв. метр ўлчамда замонавий санитар-гигиеник шаҳобчаларини қуриш учун ер майдонларини ажратиш юзасидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан
3 нафар фуқарога илтимоснома келмаган бўлиб, 2 нафар фуқарога туман ҳокимининг ер ажратиш бўйича қарори (ТХҚ-7353 сонли 28.10.2019 й., ТХҚ-2594-сонли 18.12.2018 й.) қабул қилинган. Бироқ, шу кунга қадар қурилиш ишлари бошланмаган. Бир нафар фуқарога шу кунга қадар ер ажратиш бўйича туман ҳокимининг қарори қабул қилинмаган.
Туризм соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича туманда 2020-2023 йилларда маҳаллий ташаббускорлар томонидан умумий қиймати 3,1 млрд. сўм миқдордаги лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, шундан, 1,5 млрд. сўм миқдори лойиҳа ташаббускори томонидан, 1,6 млрд.сўм тижорат банк кридети ҳисобидан 2 та лойиҳалар амалга оширилиб, натижада 35 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Бугунги кун ҳолатига ишга тушган лойиҳа мавжуд эмас. “Азизбек Зебохон Омад” МЧЖ корхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиха
2020 йил 4-чорагида ишга тушиши режалаштирилган. 2-лойиҳа “Hotel” МЧЖ 2021 йилда амалга оширилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб,вилоятИшчи гуруҳи томонидан Бекобод туманида туризмни ривожлантириш юзасидан қуйидаги таклифлар киритилмоқда:
1. Тумандаги “Бекобод Ўрмон” хўжалиги балансидаги “Саламатина” соғломлаштириш оромгохи (Роша)ни дарахтлари сақланиб қолган холда замонавий маданий-соғломлаштириш йўналишдаги экотуризм ҳудудини ташкил этиш;
2. Тумандаги “Ўрмон ов” хўжалигида (5000 гектар) ёввойи хайвонларни овлаш туризмини ташкил этиш;
3. Туманнинг “Хамза” маҳалласи ҳудудидаги “Бузрук бобо” зиёратгохи атрофидаги хонадонларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631 – сонли қарори асосида оилавий мехмон уйларини ташкил этиш.



Вилоят ҳокимлиги туризмни ривожлантириш масалалари бўйича котибият мудири, ишчи гуруҳ раҳбари







Ф.Рахматуллаев










Туризмни ривожлантириш департаментиходими, ишчи гуруҳ аъзоси




А.Тоғаев








Бекобод тумани ҳокимининг ўринбосари




Н.Мирсаидов

Download 22,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish