Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 9,22 Mb.
bet12/32
Sana26.06.2022
Hajmi9,22 Mb.
#705423
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32
Bog'liq
1. Диссиртация 2022

«Енгил атлетика» - спортнинг оммавий тури ҳисобланади. У мактаб, олий ва ўрта махсус билим юртларининг жисмоний тарбия фани ўқув дастурига киритилган. Енгил атлетика машғулоти организмнинг ҳамма тўқима ва аъзоларига, биринчи навбатда, таянч-ҳаракатланиш аппаратига, нафас олиш ва юрак қон-томир тизимининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Енгил атлетика таркибига юриш, югуриш, сакраш, ирғитиш, улоқтириш ва куп кураш кабилар киради. Енгил атлетикачининг овқатланиши умумий гигиеник қоидаларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Кичик ва ўрта масофага югурувчилар, шунингдек, сакровчилар ва ирғитувчиларнинг овқати таркибида гўшт, балиқ, тухум, пишлоқ, сут ва сут маҳсулотлари етарли миқдорда бўлиши лозим. Машғулот ўтказиладиган жой чиқинди газлар, чанглар билан ифлослантирадиган корхоналардан узоқда ва кўкаламзорлаштирилган бўлиши керак. Катта ва ўта катта масофаларга спорт юриши, марафон югуриш машқлари шаҳардан ташқари, транспорт қатнови кам жойларда ўтишига эътибор қаратиш лозим. Енгил атлетика машғулотлари спортнинг ҳамма ҳаракатлари сифатини такомиллаштиришга шароит яратади.
«Теннис» - ўз навбатида жуда қизиқарли ва юксак маҳорат талаб қилувчи спорт туридир. Сўнгги йилларда, айниқса, Ватанимиз истиқлолга эришгандан кейин Ўзбекистонда теннисининг тараққиёти кенг тус ола бошлади.
«Таэквандо» сўзи - ҳақиқатни излаш ёки ҳақиқатгўй бўл деб тушунилади. Ўзингни ўрган ва сен борлиқни ҳис қиласан - таэквандо ана шу фалсафа асосига қурилган.
«Аёллар футболи» - спортнинг оммавий тури ҳисобланади. Аёллар футболи организмнинг ҳамма тўқима ва аъзоларига, биринчи навбатда, таянч ҳаракатланиш аппаратига, нафас олиш вa юрaк қoн-тoмир тизимининг фaoлиятигa ижoбий тaъсир кўрсaтaди. Aёллaр футбoли хaлқaрo спoрт ареналардаги йирик ғалабаларга пойдевор бўлиб хизмат қилади.
«Спорт гимнастикаси» - “Гимнастика” грекча сўздан олинган бўлиб, “машқ қилдираман” деган маънони билдиради. Гимнастика машғулотлари соғлиқни мустаҳкамлаш ва мускул тизимининг ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Гимнастика машғулотлари билан шуғулланиш жараёнида одам бажариши мумкин бўлган ҳамма ҳаракатларнинг сифати, ҳаракатланиш мувозанати, айниқса, вестибуляр аппаратнинг функцияси такомиллашади. Гимнастика машғулотларидан жисмоний тарбиянинг муҳим вазифаларини ҳал етиш учун фойдаланилади. Жумладан, гигиеник гимнастика соғломлаштириш аҳамиятига эга, шунингдек, одамнинг иш бажариш қобилиятини оширишга шароит яратади. Ишлаб чиқариш гимнастикаси меҳнат унумдорлигининг оширилишига имкон яратади, чарчашнинг олдини олади. Даволаш гимнастикаси турли хил касалликларни ва шикастланишларни даволашда қўлланилади. Гимнастика машғулотлари спортнинг деярли ҳамма турида - тананинг турли соҳалари (бўйин, елка, тирсак, панжа, сон-чаноқ, тизза, болдир-товон ва ҳ.к.) мускуллари, суяклари, бўғин пайлари чиниқишида кенг қўлланилади. Бобомиз Абу Али ибн Сино бутун дунёга машҳур “Тиб қонунлари” номли асарида гимнастика машқларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтган. Шуни эътиборга олган ҳолда, гимнастика машқларини гигиеник таъминлашда шахсий гигиена, кун тартиби, чиниқтириш, овқатланиш, кийим ва пойабзаллар, спорт иншоотларининг гигиеник талабга мослигини тўғри ташкил этиш зарур. Гимнастнинг шахсий гигиенаси - спортнинг бошқа турлари билан шуғулланувчилар гигиенанинг умумий қоидаларига мувофиқ ташкил этилади. Гимнастнинг машғулотлари аксарият спорт залида ўтказилади. Демак, гимнастнинг кўп вақти бино ичида ўтади. Шу боис гимнаст организмини ташқи муҳитнинг турли хил таъсирига чиниқтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Гимнастика машғулотларининг хилма-хиллиги. Турли хил шароитларда уларни бажариш мумкинлиги, ёшидан қатъий назар, барча одамлар шуғулланиши учун қулай ҳисобланади. Гимнастика мактаб, олий ва ўрта махсус билим юртларининг жисмоний тарбия фани ўқув дастурига киритилган. Ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор барча давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, соҳа ходимлари, шунингдек, ота-оналар олдига юксак масъулиятни юклайди ва қуйидаги вазифаларни қўяди:

  • оилада қизларни оммавий спортга жалб қилиш, спортнинг ҳар хил турлари билан шуғулланишларини таъминлаш мақсадида ота-оналар ўртасида кенг кўламдаги тушунтириш - тарғибот ишларини олиб бориш;

  • спортнинг инсон саломатлигига фойдаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида қизларга батафсил маълумот беришга қаратилган рисола ва буклетларни чоп етиш ва тарқатиш орқали қизларнинг спортга қизиқишларини янада ошириш;

  • таълим тизимининг барча босқичларида, мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб спортнинг бир неча турларидан тўгаракларнинг очилиши ва мунтазам фаолият олиб боришларини таъминлаш;

    • тўгаракларга малакали мутахассисларни жалб қилиш;

    • тўгарак аъзолари билан спортнинг ҳар хил турларидан Республика мусобақаларида совриндор бўлган спорт усталари ва чемпионлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари, маҳорат дарсларини ташкил этиш;

    • қизларнинг спорт йўналишларидаги касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларида ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш;

    • спортчи қизларнинг эришаётган ютуқлари ва жойларда спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, яратилган шарт- шароитларни ОАВлари орқали кенгроқ ёритиш;

    • жойларда, айниқса, қишлоқларда спортни ривожлантиришда давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик масъулиятини ошириш ҳамда узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш талаб этилади. Бу эса ўз навбатида ёш авлоднинг соғлом ўсиши, маънавий ва жисмоний жиҳатдан етук бўлиши; уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусининг шаклланиши; ўз Ватани олдидаги бурчни ҳис этиши ва ватанпарварлик туйғусининг шаклланиши; ўсиб келаётган ёш авлодда жисмоний тарбия ва спортга меҳр-муҳаббат ҳиссининг ошиши; ёшларнинг соғлом турмуш кечиришини таъминлаш имконини беради. Ҳозирги пайтда давлатимиз томонидан хотин-қизларнинг саломатлиги ва тўлақонли жисмоний ривожланишига ижобий таъсир кўрсатадиган янги спорт турлари сонини ошириб, қўшимча спорт секцияларини очиш бўйича аниқ чора-тадбирлар комплекс режасини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш масалалари қўйилмоқда.




Download 9,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish