Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг физика



Download 33,63 Kb.
Sana20.07.2022
Hajmi33,63 Kb.
#827511
Bog'liq
такриз физика


Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг физика
фан ўқитувчиси Мавленов Мейирбек Жанабаевичнинг “Физика ва астрономия” фанидан тайёрлаган ўқитиш материаллари тўплами ва ишчи ўқув дастурига
ТАҚРИЗ


Мамлакатимиз ёшларини она ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, улар қалбида озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш ғоясини сингдириш, уларнинг маънавий дунёсини бойитиш ва мафкуравий иммунитетини мустахкамлаш бугунги кун заруратига айланиб бормоқда. Бу эса жамиятда тарбия ўқув фанига оид компетенцияларни шакллантиришга бўлган талабни янадан оширмоқда. Мазкур ишчи дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-традбирлар тўғрисида” ги ПФ-5812-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 466-сон қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 сентябрдаги “Профессионал таълим муассасалари учун Ўрганиш материаллари тўпламларини яратишни ташкил этиш тўғрисида”ги 465-сон буйруғида белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқилди. Физика ўқув фанидан тайёрланган ўқитиш материаллари тўплами ва ишчи ўқув дастури орқали ўқувчилар кинематика, статика ва динамика тушунчалари, реакцияларини тузиш, мисолларни ечиш кўникмасига эга бўладилар. Ўқувчиларни бошқа фанлардан олган билимларига ва ҳаётий тажрибаларига таянган ҳолда физика фанининг энг муҳим физикавий тушунчалари ҳамда физика ўқув хонасида ишлаш хавфсизлиги билан таништириш; таълим-тарбия жараёнида физика фани мазмунининг ҳозирги ижтимоий ҳаёт ва фан-техника тараққиёти билан боғлаш, буюк алломалар ва физик олимларнинг физика ва астрономия фани ривожига қўшган ҳиссалари билан таништириш вазифаларини киритади.
Табиатдаги физикавий жараёнлар, ҳодисаларни кузатиш, таҳлил қилиш, уларга оид масалаларни ечиш, тажрибалар ўтказиш, кўникма ва малакаларни ўз шахсий, касбий ва ижтимоий фаолиятида амалий қўллай олиш компетенцияларини шакллантиришга йўналтириш.
Ўқувчиларда таянч ва физика ўқув фанига оид умумий компетенцияларни шакллантириш; табиатда содир бўладиган физикавий ўзгаришларнинг маълум қонуниятлар асосида содир бўлишини, физикавий жараёнлар, кундалик турмушда фойдалана олиш ҳамда ижтимоий ҳаёти ва таълим олишни давом эттиришлари учун зарур бўлган билимларни эгаллаши, улардан кундалик ҳаётларида фойдаланишга ўргатишдан иборат.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг Физика фани ўқитувчиси Мавленов Мейирбек Жанабаевичнинг “Физика ва астрономия” ўқув фанидан тайёрлаган ўқитиш материаллари тўплами ва ишчи ўқув дастури кўриб чиқилди. Ўқитиш материаллари тўплами Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкмасининг 465-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган, Низом талабларига муофиқ тарзда тузилган бўлиб, дарс жараёнида фойдаланишга фан наъмунавий дастури асосида ишчи дастур, тақвим мавзулар режаси, маъруза матнлар тўплами, жорий, оралиқ ва якуний назорат тури саволлари, тест тўплами, атамалар луғати, мустақил иш мавзулари ва слайдлар, видеодарслар ишлаб чиқилганлиги мавзуни ўқувчиларга янада тушунарли тарзда баён этиб беришга хизмат қилади. Ўқитувчининг имиджи ва нутқий саводхонлиги расмий талаб даражасида. Мавленов Мейирбек Жанабаевич дарс машғулотларида фойдаланган ақлий ҳужум, ФСМУ, Лойиҳа, Қандай? Нима учун? методлари дарс жараёнида тингловчиларни изланишга, мулоҳаза юритишга, билимларни мустақил эгаллашга, берилган топшириққа ижодий ёндашишга, ўрганилаётган мавзунинг туб моҳиятини уларнинг онгига етказиб беришида мухим аҳамият касб этади.
Шунингдек, дарсга оид бўлган видео материаллар ҳамда тақдимот орқали намойиш этилиши лозим бўлган асосий воқеликларни тингловчига тўлиқ етказиб берилишига хизмат қилди.
Мавленов Мейирбек Жанабаевич тузган ўқитиш материаллари тўплами кинематика, динамика, статика, физикавий қонунлар, атом ва ядро, Сайёрамизнинг тузилиши, галактика, қоинот ҳақида умумий тушунчаларга эга, уларнинг аҳамияти, ишлатилиш соҳалари ҳақида, назарий билимлар асосида масалаларни ишлай олади ва тегишли лаборатория тажрибаларини бажара олишида, буюк алломалар ҳамда жаҳон физик олимларининг физика соҳаси ривожига қўшган ҳиссалари ҳақида билади ва тушунтира олишга ёрдам беришини ҳисобга олган ҳолда педагогик ва услубий – методик тавсияларга асосланган мутахассислар томонидан ижобий баҳоланди.
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман 1-сон касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси Мавленов Мейирбек Жанабаевичнинг “Физика ва астрономия” ўқув фанидан тайёрлаган ўқитиш материаллари тўплами ва таълим жараёнида оммалаштиришни мақсадга мувофиқ ҳисоблайман.



Download 33,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish