Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”


Ўзбекистон Республикаси божхона чегараларидан ўтган юклар



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараларидан ўтган юклар 
ҳажмининг ўзгариши
1
 (транспорт воситаларида
 
№ 
Кўрсаткичлар 
ва ўлчов 
бирликлари 
2016 
й

2017 
й

2018 
й

2019 
й

2020 
й

2020 
йилда 
2016 
йилга 
нисбатан 
ўзгариш 
(+,-) 
1. 
Жами чиқиб 
кетган юклар, 
минг 
тонна, 
шу жумладан 
транспорт 
турлари 
орқали 
12 514,7 13 203,1 16 030,2 18 014,1 17 735,7 5221 
1.1. 
темир йўл 
3 023,3 
3 861,4 
3 589,7 
3 571,2 
3 365,0 
341,7 
1.2. 
ҳаво 
транспорти 
4,9 
6,2 
7,2 
7,2 
6,8 
1,9 
1.3. 
автотранспорт 
1 086,6 
1 461,2 
1 879,8 
2 398,1 
2 047,6 
961 
1.4. 
қувур транс-
порти 
8 398,4 
7, 873,2 
10 552,4 12 004,3 11 764,8 3366,4 
1.5.
сув транспор-
ти 
1,6 
1,1 
1,1 
33,3 
30,3 
28,7 
2. 
Жами кириб 
келган юклар 
12 394,9 13 309,1 21 052,0 23 054,9 23 673,6 11278,7 
1
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида Муаллиф 
томонидан тузилган.


315 
Юқоридаги жадвалда Ўзбекистон Республикаси божхона 
чегараларидан ўтган юклар ҳажмининг ўзгариши келтирилган 
бўлиб, Жами чиқиб кетган юклар, минг тонна, шу жумладан 
транспорт турлари орқали ҳисобот йилилда 17 735,7 минг тоннани 
ташкил қилиб, бу 2016 йилга нисбатан + 5221 кўрсаткичга тенг 
бўлган. Жами кириб келган юклар эса 2020 йилда 23 673,6 
бирликни ташкил қилиб, ўтган йилларга нисбатан 3 баробарга ўсиб 
борган. 
Қамчиқ довони орқали ўтган “Ангрен-Поп” электрлашти-
рилган темир йўл линиясининг ишга туширилиши транспорт-
логистика хизматлари кўрсатиш ва йўловчиларни ташиш соҳасида 
эришилган катта ютуқ бўлди. Бу билан Хитой –Марказий Осиё –
Европа янги халқаро транзит темир йўл коридорининг энг 
муҳим бўғини барпо этилди. Шу билан бирга, мультимодал 
транспорт-логистика марказлари тармоғини шакллантириш ҳам 
ташқи 
бозорга 
чиқадиган, 
экспортга 
йўналтириладиган
маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича 
транспорт-логистика марказларини, шунингдек мамлакатимиз
транзит инфратузилмасини ривожлантириш имконини кенгайтира-
ди. Ташқи савдо юкларни халқаро йўналишларда ташиш таннар-
хини тушириш, уларнинг бутунлигини сақлаш, ушбу мақолада
таклиф этилаётган транспорт логистик тизимини қўллаш 
натижасида юкларни ташишга сарфланувчи вақтни қисқартириш,
халқаро денгиз портлари билан тўғридан-тўғри боғланмаган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида халқаро транспорт
йўлаклари ва логистикани ривожлантиришга катта эътибор 
қаратилмоқда. Бу эса ўз навбатида мавжуд йўналишлар ичидан 
энг мақбулини танлаш имконини берган. 
Биринчидан, иктисодий жараёнларни ташкил этувчи ҳар
қандай ўхшаш элементларни ўзаро таққослашда энг аввало бу
элементларнинг жамият учун келтирилган қиймати ҳисобланади.
Иккинчидан, жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва
замонавий технологияларни иқтисодиётга татбиқ этиш самара-
сининг муҳимлиги нуқтаи назаридан ҳар қандай жараён учун
сарфланувчи вақтни минималлашувига эришиш мақсадга 
мувофиқдир.
Учинчидан, жамият ресурсларининг тақчиллиги (иқтисодий
нуқтаи назардан) шароитида иқтисодиётга жалб этилувчи моддий 


316 
ресурсларни ташиш хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга 
эгадир. Шунинг учун халқаро юк ташиш йўналишларидан қай бири 
экспортга (ёки импорт) мўлжалланган жамият бойлигини энг кам 
йўқотишлар эвазига истеъмолчиларга етказиш имкониятига 
эгалигини таққослаш мезони сифатида ҳисобга олиниши лозим. 
Тўртинчидан, ўз денгиз портларига эга бўлмаган мамлакатлар 
учун қўшни давлатлар портларидан қайси бири ташқи савдо му-
носабатларида муҳим ўринга эгалигини аниқлаш, ва бу
портлардан истеъмолчи (импортер ёки экспортер) шерикларга 
юкни етказиш имкониятлари даражасини билиш ўта муҳимдир. Шу 
сабабли халкаро юк ташиш йўналишларининг қайси ҳудуд
портларига йўналганини инобатга олиш муҳимдир. Юқорида
келтирилган тўртта мезонлар асосида халкаро юк ташиш йўна-
лишларини ўзаро таққослаш имкониятини берувчи иқтисодий
андозани яратишда кўрсаткичларни гуруҳлаш назариясидан 
фойдаланиш мумкин. Бунда мантиқан ўхшаш ва бир-бирига боғлиқ 
бўлган кўрсаткичлар тўплами мазмунан яқин бўлган якуний бир 
кўрсаткичга келтирилади. 
Халқаро йўналишларда юк ташиш таннархини аниқлашда энг 
аввало уни икки йирик гуруҳга ажратиш лозим: доимий ва 
ўзгарувчи харажатлар. Доимий харажатларга: вақт бирлигига
тўғри келувчи устама харажатлар, ҳар бир автомобилга тўғри
келувчи транзит тўловлари, экологик тўловлар ва ҳ.к.) 
Ўзгарувчи харажатларга: ҳар бир тоннага тўғри келувчи ёқилғи
ва мойлаш материаллари харажатлари, техник хизмат ва таъмир-
лаш 
кўрсатиш 
харажатлари, 
амортизация 
харажатлари, 
ҳайдовчиларнинг иш ҳақи ва ҳ.к. 
Ҳар қандай ресурснинг (ташиладиган юк хоҳ хомашё,
ёки хоҳ тайёр маҳсулот бўлсин у барибир иқтисодий ресурс 
ҳисобланади) ташиш жараёнида маълум бир вақт ичида банд 
бўлиши, ушбу ресурснинг ишлаб чиқаришда, истеъмолда қўлла-
нилиши имкониятини чеклайди. Бу эса ўз навбатида истеъмол-
чининг халкаро савдода тутган ўрни, ташилаётган ресурснинг 
жаҳон бозордаги баҳоси ва истеъмолчи учун муҳимлигига қараб 
ташиш вақтининг маълум бир моддий қиймат билан ўлчанишини 
тақозо этади. Ушбу ҳолатда экспортдан келувчи валюта маблағ-
ларининг Ўзбекистон иқтисодиётидаги заруратидан келиб чиқиш 
лозимдир.


317 
Ташқи савдо юкларни ташиш йўналишларининг қайси 
мамлакат ҳудудидан ўтиши юк ташиш хавфсизлигини аниқлашда
муҳим аҳамиятга эгадир. Юк ташиш хавфсизлигини қийматли
кўрсаткичларда баҳолаш имконияти ушбу мақола чегарасида
чекланганлиги туфайли ушбу қийматни аниқлашда юкни суғур-
талаш харажатлари нуқтаи-назаридан ёндашув усулини қўл-
лаш маъқулдир. 
Халқаро йўналишларда хизматлар сифатини оширишдаги 
хорижий тажрибаларни тадқиқ қилиш, хорижий тажрибаларнинг
айрим, яъни маҳаллий шароитларга маълум даражада мослашти-
рилганда мамлакатимизда ҳам қўлланилиши мумкин бўлган 
жиҳатларини уларнинг илғор томонларини ўрганиш мақсад қили-
ниб, Европа ва Америка давлатлари, Жанубий Шарқий Осиё 
давлатлари танлаб олинди. Европа ва Америка давлатлари
тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ташқи савдо транспорт йўлак-
ларини янада диверсификациялаш учун қўшимча қулай шарт-ша-
роитларни яратишда, мамлакатнинг транзит салоҳиятини оши-
риш, шунингдек, маҳаллий хизмат кўрсатувчи компанияларини
ривожлантириш ҳамда уларнинг ташқи ва ички бозорлардаги 
рақобатдошлигини юксалтиришда транспорт-логистика марказ-
лари муҳим ўрни тутмоқда. Хусусан, Голландия давлатида
транспорт комплекси хизматидан келадиган умумий фойданинг
40 фоизи транспорт логистика марказлари ҳисобига тўғри
келмоқда. Ушбу кўрсаткич Францияда 31 %, Германияда 25 %,
Марказий ва шарқий Европа давлатларида ўртача 30 % ни ташкил 
қилмоқда.
Худди шу каби ҳолатлар Италия давлатида уч кундан кейин 
ҳар бир кун учун 20 АҚШ доллари, Германияда беш кундан
кейин ҳар бир кун учун 47 АҚШ доллари, Францияда беш
кундан кейин ҳар бир кун учун 29 АҚШ доллари ҳамда
Туркия давлатида ҳар бир кун учун 8 АҚШ долларида тўлов 
амалга оширилиши белгланган.
Кейинги 
йилларда 
хусусий 
логистика 
марказлари, 
компаниялари сони 3 000 дан ортиқроқ бўлиб, йиллик даромадлари 
6,2 % йиллик ўсиш билан 2017 йилда 4,6 трлн. долларни ташкил 
қилган. Прогнозларга кўра, 2020 йилда бу кўрсаткич 5,9 трлн. 
долларга етиши кузатилади. Буюк Британия, Франция, Италия, 
Германия, Испанияда жойлашган портлар халқаро даражада 


318 
хусусий энг муҳим таянч марказлар ҳисобланади. Италия ва 
Испанияда эса логистика тизимини бошқариш давлат бошқарувида 
бўлиб, логистика хизматларининг йўлга қўйилганлиги назорарт 
қилинади. 
Жаҳон 
банки 
маълумотларига 
кўра, 
Европа 
мамлакатларида транспорт логистикаси хизматлари € 900 млрд.ни 
ташкил қилиб, ўртача йилига 5,5-9,5 % га тенг бўлиб, ялпи ички 
маҳсулотдан ошиб бораётганлигини кўрсатмоқда. 
Темир йўл транспортидаги туб ўзгаришлар доирасида
темир йўлларда ташувлар билан боғлиқ кўплаб алоҳида
компаниялар фаолиятини мувофиқлаштириш зарурати билан 
ифодаланган транспорт-логистика тизимини бошқариш самарадор-
лигини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу параграфда
ривожланган мамлакатларда темир йўл тармоғида транспорт-
логистика тизимини бошқаришнинг илғор хорижий тажриба-
лари кўриб чиқилади ва унинг қисқача тавсифи таклиф этилади.
Япония юк ташувлари бозори, биринчи навбатда, автомобил 
йўллари ва денгиз транспортига мўлжалланган. Темир йўл
ташувлари Япония темир йўл компаниялари ва қатор бошқа
хусусий темир йўл компаниялари томонидан амалга оширилади.
Темир йўл ташувлари ҳажми 1998 йилга қадар узлуксиз қис-
қариб борган, шундан сўнг мамлакатдаги юк ташувлари уму-
мий кўрсаткичидан 4,5 % даражада барқарорлашди. Шу билан
бирга автомобил транспортидаги ташув ҳажми тўхтовсиз ошиб
борган бўлса, денгиз транспортида ташув ҳажми камайди. 
Транспорт логистика тизимини бошқаришнинг хориж 
тажрибаларини ўрганишдан мақсад жаҳон майдонида транспорт-
логистика муаммоларнинг моҳиятини яхшироқ тушуниш, уларни 
бизнинг мамлакатимизда ҳам қўлланиши бўйича тавсиялар ишлаб 
чиқишдан иборат. 
Умуман, замонавий транспорт-логистика хизматларини 
ташкил этишнинг халқаро даражадаги вазифаларига қуйидагилар 
киради:
- материал, ахборот ва бошқа керакли оқимларни интег-
раллашган комплекс тизимларини яратиш;
- ишлаб чиқариш ва муомала соҳаларида логистик имко-
ниятлардан фойдаланишни назоратга олиш, уларни режалаш-
тириш ва стратегик мувофиқлаштириш;


319 
- бозор муҳитини ҳисобга олган ҳолда танлаб олинган
стратегия
доирасида логистик конвенцияни доимий мукаммал-
лаштириш;
- транспорт-логистика жараёнлари технологиясини сифатли 
таъминлай оладиган малакали кадрлар билан таъминлаш;
- халқаро йўналишларда хизмат кўрсатувчи транспорт
корхоналарининг рақобатдошлигини ошириш бўйича самарали 
чора-тадбирларни қўллаш;
- республикамизда транспорт-логистик марказлар ва хизмат
кўрсатувчи инфратузилма объектларининг оптимал жойлашувини 
таъминлаш;
- транспорт-логистик хизматлари кўрсатиш операторла-
рининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш;
- соҳада инновацион муҳитни яратиш орқали миллий
операторларнинг ахборот технологиялари ва воситалари билан
таъминоти ҳамда бошқарувда улардан кенг фойдаланишни 
таъминлаш;
- транспорт-логистик тизим иштирокчиларининг халқаро
иқтисодий алоқаларини оқилона ташкил этиш ва бошқалар. 
Халқаро йўналишларда хизматлар сифатини оширишдаги 
хорижий тажрибаларни тадқиқ қилиш, маҳаллий шароитларга
маълум даражада мослаштирилганда мамлакатимизда ҳам қўлла-
нилиши мумкин бўлган жиҳатларини уларнинг илғор томонларини 
ўрганиш мақсад қилиниб, Европа ва Америка давлатлари, Жанубий 
Шарқий Осиё давлатлари танлаб олинди. Илғор хорижий
тажрибалари кўриб чиқилади ва унинг қисқача тавсифи таклиф 
этилади. Шунингдек, транспорт логистикаси марказларининг иқти-
содий фаолияти самарадорлигининг техник-эксплуатацион пара-
метрнинг ўзгариши ҳисобига аниқлаш услубияти таклиф этилган. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish