Toshkent tibbiyot akademiyasi farg‘ona filiali “ijtimoiy fanlar” kafedrasi



Download 1,58 Mb.
bet96/122
Sana21.04.2022
Hajmi1,58 Mb.
#571066
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   122
Bog'liq
МАЖМУА 6-30 ХАЛҚ ТАБ Стратегия

3.1. Маъруза машғулотлари

1. Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги боскичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши. Харакатлар стратегияси - Ўзбекистон миллий тараққиёти янги боскичининг асоси


Режа:

  1. Харакатлар стратегияси - Ўзбекистон миллий тараққиёти янги боскичининг асоси

  2. Давлат ва жамият курилиши тизимини такомиллаштириш

  3. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари

  4. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва устувор йуналишлари

  5. Ижтимоий сохадаги ислоҳотларни чуқурлаштириш.

  6. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний багрикенгликни таъминлаш

Фуқаролик жамияти ижтимоий ҳаётнинг феномени. Фуқаролик жамияти инсоният тараққиётининг - юқори босқичи. Фуқаролик жамияти қуриш мамлакатимизнинг асосий стратегик пировард мақсади . Фуқаролик жамияти тушунчасининг келиб чиқиши ва унинг шаклланишининг асослари. Фуқаролик жамияти фанининг предмети ва объекти. Фуқаролик жамияти фанининг мақсади, ўқув, илмий, амалий ва тарбиявий вазифалари, функциялари. Фуқаролик жамияти фанининг бошқа ижтимоий фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва ўзига хос хусусиятлари.


“Ривожланиш”, “стратегия”, “концепция” ва “инновацион ривожланиш” тушунчаларининг мазмуни ҳамда турли хил ёндошувлар. Мустақил Ўзбекистон Миллий тараққиёт моделининг ишлаб чиқилиши. Тараққиётнинг инновацион модели. Ўзбекистон ижтимоий-Иқтисодий, сиёсий ривожланишининг илмий-методологик асослари ва устувор йуналишлари.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Харакатлар стратегияси - миллий тараққиётимизнинг янги боскичи. “Инсон манфаатлари хамма нарсадан устун”, “Халқ давлат идраларига эмас, давлат идоралари Халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқ бой булса, давлат хам бой ва қудратли бўлади” концептуал ғоялар - Ўзбекистон тараққиётининг янги боскичида кузда тутилган ислоҳотларни ҳаётга тадбик этишнинг асоси.
Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш. Қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш. Давлат бошқарувини марказлаштиришдан чикариш, давлат хизмати тизимини ислоҳ қилиш. Давлат хокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оид ахборотни такдим қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш. “Электрон хукумат”, “Халқ билан мулокот”, “виртуап қабулхона”, “Халқ қабулхоналари”, “танкидий тахлил”, “катьий тартиб интизом ҳамда шахсий масъулият”, “йўл харитаси”, “ижтимоий-Иқтисодий ривожлантириш секторлари” каби янги ибораларнинг мазмуни ва амалда кулланилиши. Давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш.
Суд хокимиятининг чинакам Мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш. Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш. Одил судловни амалга ошириш самарадорлиги ва сифатини ошириш. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли химоя қилиш кафолатларини таъминлаш. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш. Жиноятчиликка карши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш. Юридик ёрдам ва хизмат курсатиш тизимини такомиллаштириш. Ҳуқуқни мухофаза килувчи ва назорат идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмлари самарадорлигини ошириш. “Кафолатланган хавфсизлик”, “адолат қўрғони”, “ўз болангни ўзинг асра” тушунчаларнинг мазмуни ва амалда қўлланилиши.
Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш сохасида инвестициялар ва инновацион ғоялар. Иқтисодиётга инновациялар ва янги технологияларни жорий этишни рагбатлантириш механизмларини ишлаб чиқилиши. Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий икгисодиётнинг етакчи тармокларини модернизация ва диверсификация қилиш хисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш. Тадбиркорликни қўллаб-қуватлашнинг замонавий механизмлари. “Хар бир оила -тадбиркор” тамойили. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини химоя қилиш ва унинг устувор мавкеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга каратилган институционал ва таркибий ислоҳотлар. Солик ва божхона сиёсатини такомиллаштириш ва оптималлаштириш. Солик юкини камайтириш. Солик ва божхона маъмуриятчилигини содцалаштириш.
Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш. Илгор хорижий тажриба асосида аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур булган даромадларни аниклаш буйича “истеъмол саватчаси”га оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш. Аҳолини ижтимоий химоя қилиш ва согликни саклаш тизимини такомиллаштириш, хотин-кизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш. Арзон уй-жойлар барпо этиш буйича максадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йул-транспорт, мухандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш. “Обод қишлоқ” ва “Обод Маҳалла” давлат дастурларининг қабул қилиниши ва амалга оширилиши. Мактабгача, умумий урта, касб-хунар ва олий таълим тизимидаги туб ўзгаришлар. Илм сохасида инновацион ёндошувни ривожлантириш. Ёшлар - келажагимиз давлат дастурининг амалга оширилиши.
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, худудий яхлитлигини мухофаза қилиш. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш. Фуқаролик, миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустахкамлаш. Давлатнинг мудофаа кобилиятини мустахкамлаш. Давлат Мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш. Ўзбекистоннинг ён - атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш. Ўзбекистон Республикасининг ташки сиёсий ва ташки Иқтисодий фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда Халқаро хамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини хал этиш. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсати амалга ошириш.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish