IBINSINO. Norboev U 106 TP
Абу Али ибн Синонинг таржимаи ҳоли икки қисмга бўлинади. Биринчи қисмини Ибн Синонинг ўзи айтиб берган. Бу қисм олимнинг ҳаёт таќозоси билан кўп шаҳарларни кезиб юриб, охири Эрон худудида бўлган Журжон шаҳрига келиб, шу ерда истиқомат қила бошлаган даврини ўз ичига олади.
«Тарих аҳвол аш-Шайх ар-Раис» жуда қисқа ёзилган. У ҳаммаси бўлиб 3 варақ (6 бет) дан иборат. Унда Ибн Синонинг кўп қиррали ҳаёти ва фаолияти тўлиқ ифода этилмаган. Китобга Ибн Синонинг ҳаётида бўлиб ўтган воқеаларнинг ҳаммаси киритилмаган.
Бу камчилик кейинчалик ўша замонда яшаган бошқа олимлар ва тарихчилар томонидан тўлдирилган. Улар ўзлари кўриб, ёки кўрганлардан эшитиб, керакли қўшимчалар киритганлар.
ўша даврлардаги тарихчилардан Абул Хасан ал-Байҳақий (11У5-1169), Ибн ал-Кифтий (1172-1248) , Ибн ал- Ҳаллиқон (1211-1282) ва биз юқорида кўрсатиб ўтганимиз Ибн Аби Усайбиъа (12У3-127У) ва бошқа тарихчилар Ибн Синонинг таржимаи ҳолига кўп маълумотлар қўшганлар ва аниқликлар киритганлар.
Ибн Синонинг ҳаёти ва табиблик фаолияти ҳақида ҳар хил ривоятлар ҳам кўплаб тўқилган. Уларнинг кўпчилиги ҳеч ақлга тўғри келмайдиган турли афсоналар ва уйдирмалардан иборат бўлса, баъзилари ҳақиқатга яқин келадиган ҳаётий ходисалардир.
. Ибн Синонинг ҳаёти Џаќида кўп асар ёзган шарқшунос – тарихчи олим А. Ирисов олим ҳақидаги ривоятларни йиғиб 198У йилда «Абу Али ибн Сино ҳақида, афсоналар, ривоятлар, хикоялар» номли кичик бир китоб чоп эттирди. Унда йигирмага яқин ҳар хил хикоялар, ривоятлар ва афсоналар келтирилган.
Тарихий маълумотларга кўра Ибн Сино (Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино) Бухоро яқинидаги Афшона номли қишлоқда 98У (37У ҳижрий) йил сафар (август) ойида (куни маълум эмас) дунёга келган.
Ибн Синонинг ўзи таржимаи ҳолида ёзишича, унинг отаси Абдуллоҳ ибн Ҳасан Афшонага қўшни бўлган Хурмайсон (ҳозирги Рометон) қишлоғида маъмурий хизматга бошчилик қилган. Қандай маъмурий хизмат эканлигини Ибн Сино кўрсатмайди.
Ҳурмайсон Бухоро музофотидаги йирик қишлоқлардан бири бўлган. Атроф қишлоқлардан йиғилган солиқларни дастлаб шу ерга тўплаб, сўнг подшоҳ хазинасига топширган бўлсалар керак. Солиќ йиғувчилик даромадли иш Абдуллоҳ бу ишга бошчилик қилганлиги учун анча бадавлат киши бўлган.
Абдуллоҳ ибн Ҳасан ўз даврининг илғор фикрли, маърифатпарвар кишиларидан бўлган. Илм – фанни қадрлаган. Ўзи ҳам баъзи фанларга (фалсафа, риёзиёт, илохиёт) қизиққан. У ўз болаларини ҳам ўқимишли кишилар бўлиб етишишлари учун ҳаракат қилган.
Ибн Сино анча ёш чоғидаёқ, ўша замонда маълум бўлган билимларнинг қўпини пухта ўзлаштириб олган. У ҳатто катта олимлар қаторида илмий мунозараларда ҳам қатнаша бошлаган.
Ибн Синонинг ёзишича, ан - Нотилий кўп ўтмай Хоразмга кетиб қолган. Шундан сўнг Ибн Сино фанларни кўпроқ мустақил ўрганишга киришган. Хусусан, у фалсафа, мантиқ, фикҳга оид китобларни кўп мутолаа қилган. Таббий фанларга оид китобларни ҳам ўқиб чиққан.
, Ибн Сино билим олишда жуда ҳам тиришқоқ ва сабот-матонатли бўган. Бу ҳақда унинг ўзи шундай деб ёзган: «Кейин мен яна бир ярим йил илм ва мутолаага берилдим. Мантиқ ва фалсафанинг ҳамма соҳаларини қайтадан пухталаб ўқиб чиқдим.
Ибн Сино илм ўрганишда ўзининг қанчалик тиришқоқ ва сабот-матонатли эканлигини кўрсатувчи қуйидаги мисолни келтирган: Ибн Сино барча асосий табиат фанларини ўзлаштириб олганидан сўнг. Илохиётни ўрганишга киришган ва Аристотелнинг «Мо баъда ат-табиа», яъни «Табиатдан кейинги фан» («Метафизика») китобини ўқий бошлайди.
E’tiboringiz uchun rahmat!!!
Do'stlaringiz bilan baham: |