Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 2,75 Mb.
bet45/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

ТОК= ЛД50тери/ЛД50 оғиз.
Кумуляция - кимёвий моддани кўп мартта таъсирида организмда таъсир оқибатларини ёки ушбу моддани метаболитларини организмга тушиши, Кумуляция икки турда бўлади.
Функционал кумуляция - бу организмда таъсир оқибатларини тўпланиши. Бундай ҳусусият кўпчилик Органик эритувчиларга хос.
Материал кумуляция- бу организмда таъсир этивчи моддани ёки унинг метаболитларини тўпланиши. Кумуляция ҳусусият даражаси кумуляция коэфициенти (КК) орқали баҳоланади
КК= ЛД50/ЛД50ас
КК қанча кичик бўлса, бу ҳусусиятни кўпчиликдан дарак беради.
Кимёвий моддани сурункали таъсири ҳавфи. Яна бир кўрсаткич-сурункали таъсир зонаси кўрсаткич воситаси деб бохоланади.
Ҳозирги кунда амалиёт таснифига кўра моддалар ҳавфлилиги даражаси бўйича 4 синфга бўлинади:
1. Ута ҳавфли
2. Юқори ҳавфли
4. Кам ҳавфли.
Кимёвий моддаларни нафас олиш ҳавосида меъёрлаш принциплари Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш шароитида кўпчилик кимевий моддаларни умуман бўлмаслиги, техник иқтисодий сабабларга кўра иложиси йўқ. Кимёвий моддани нафас олиш ҳавосидаги меъёри РЭМ-- руҳсат этиладиган миқдор, бу кимевий моддани ҳар куни дам олиш кунларидан ташқари иш куни мобайнида 8 соат ёки бошқа давомийлигида хафтасига 41 соатдан ортиқ бўлмай таъсири натижасида бутун иш стажи давомида, ушбу ва келгуси авлод саломатлигида замонавий текширув усуллари воситасида аниқланувчи, саломатлигида ўзгаришлар чакирмайдиган миқдор.
Янги кимевий моддани нафас олиш ҳавосида меъёрлаш, уч босқичда бўлади.
1 Тахминий безарар таъсир этувчи миқдорни белгилаш- бу вақтинча тахминий меъёр ҳисобланиб кимевий моддани физик кимевий ҳамда ўткир таъсир кўрсаткичлари орқали ҳисобланади. Бу иш лаборатория тадкикотларида ўтказилади.
2. РЭМ белгилаш ишлаб чиқариш ва қўллаш технологиясини лойиҳалаш жараёнида амалга оширилади.
3. РЭМ га ўзгартириш киритиш- кимевий моддани ишлаб чиқаришда жорий этилгандан сўнг бу шароитлари ва ишловчилар саломатлиги хақидаги маълумот асосида амалга оширилади.
Нафас олиш ҳавосидаги руҳсат этиладигаи энг кўп мидорни белгилаш учун қуйидаги маълумот керак бўлади;
1. Кимевий моддани физик ва кимевий ҳусусиятлари
2. ишлаб чиқариш ва ишлатилиш технология жараёнлари гигиеник таснифи.
3. Организга бир марта таъсир кўрсаткичлари.
4. Маҳаллнй ва резорбтив таъсир ҳусусияти
5. Кумулятив ҳусусияти
6. Бир мартта таъсир бусагси
7. Хусусий таъсир ва бусага мавжудлиги
8, Захира коэфициенти
Хусусий. таъсир этганда кимевий моддани маълум орган ёки тизим фаъолиятини буза олиш ҳусусияти кузда тугилади. Хусусий таъсирни қуйидаги кўринишлари мавжуд:
1. Репродуктив-насл қолдириш фаъолиятига таъсири. Бу таъсир мутаген хромосомаларни бузилиши. генодотроп жинсий хужайраларга таъсир, эмбриотроп хомилани вужудга келиши ва ривожланишга таъсир этиш, тератоген мажрухликка таъсир этиш.
2. Кардиотоксик - юрак- қон томир тизиммга таъсир
3. Гепатотроп - жигарга таъсир
4. Нейротоксик - асаб тизимига таъсир
5. Психотроп - рухиятга таъсир
6. Аллерген
7. Фиброген - ўпкада фибро туқимасини вужудга келиш ҳусусияти
8. Канцероген - турли усмталарни вужудга келиши.
Кимёвий моддаларни юқорида қайд этидилган хусусий таъсирларидан кайсилари мавжудлиги аниқланса, бу таъсир бусагасини аниқлаш мухим аҳамиятга эга. Юқорида РЭМ ифодасига аҳамият берилса кимёвий моддани кўп мартта таъсиридаги бсзарар миқдор тушунилади, Демак РЭМдан кичик бўлиши кераклиги куриниб турибди, Бу кўрсаткич РЭМни белгилашда неча марта камайтириш кўрсататди. Белгиланган РЭМ миқдори Ўзбёкистан ССВ кошидаги ташқи мухидда зарарли омилларни меъёрлари комтети томонидан куриб чиқарилиб, бош давлат санитарии врачи томонидан тасдикланиб, қонуний кучга киради.
Ишлаб чиқаришда. заҳарланишни олдини олиш чора-тадбирлари асосий йўналишлари:
1. ишлаб чиқариш жараёнларини юқори техник бўлишини таъмирлаш, механизациялаш, жихозлар жараёнини гермитизациялаш,
2. Технологик жараёнларида ишлатиладиган ўта юқори ҳавфли кимёвий моддаларни ўртача ва кам хафлиларга алмашгириш.
3. ОСН босқичида янги кимёвий моддаларни жорий этилишини назорат
қилиш.
4. Алохида ҳавфли жараёнини алоҳидалаш.
5. Максадга мувофиқ вентиляция тизимидан фойдаланиш.
6. Жихозларни массофадан бошқаришни ташкил этиш.
7. Кимёвий моддаларни миқдорини ва бошқа чегаралаш чегараларини ишлаб чиқариш.
8. Шаҳсий гигиена чора-тадбирларини амалга ошириш ва унга риоя қилиш
9. Шаҳсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш.
10. УзРССВ 06.06.2000 дан №300 буйируги асасида дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни ўтказиш
11. Ишловчиларни махсус ва даволаш профилактик овқатлантиришни ташкил қилиш.
12. Касб билан боғлиқ заҳарланишлар сабабларини уз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш
13. Санитария маориф ишларни амалга ошириш.



Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish