Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг


Ўқув машғулотининг технологик харитаси



Download 0,83 Mb.
bet32/52
Sana22.06.2023
Hajmi0,83 Mb.
#952861
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52
Bog'liq
Копия УМК Психиатрия ХТФ янги

Ўқув машғулотининг технологик харитаси
- Талабаларга гиехвандлик эпидемиологияси ва унинг нафакат тиббиет сохасида, балки умумдавлат муаммосига айланган ва бунга карши курашга барча давлат таркиби жалб этилиши шарт.
- Талабада жавобгарлик хиссини, беморга яхши ва эътиборли муносабатда бўлишни сингдириш, талабаларни қизиқтириш, амалий кўникмаларни эгаллашда зарурий билимлар хажмини кенгайтириш.
-Келажакда тўғри ва ўзига ишонган холда, логик ва критик фикрлашни, касбига маъсулиятли ёндошишни талабада шакллантириш.
- Олинган назарий билимлар ва амалий кўникмалар ҳажми талабага келажакдаги амалиётида ёрдам беради.



2. Фанлараро ва фанлар ичра алоқалар



нормал ва патологик анатомия ("асаб тизими", "бош мия"), нормал ва патологик физиология (нейрофизиология); биохимия (марказий асаб тизими биохимияси); умумий психология ("инсон рухий фаолиятининг конуниятлари"); неврология ("интоксикацион ва инфекцион, травматик, кон томирлар бузилишларига боглик марказий асаб тизими касалликлари, бош мия усмалари"), юкумли касалликлар (умумий ва нейротроп юкумли касалликлар); ички касалликлар (соматик ва эндокрин касалликлар), клиник фармакология (психотроп хусусиятга эга булган дори воситалар: нейролептиклар, транквилизаторлар, антидепрессантлар, психостимуляторлар, антиконвульсантлар).







3.Машғулотнинг таркиби



3.1. Назарий қисм
Этил алкоголь (этанал, этил, спирт, вино спирти) химиявий формуласи C2H5OH узига хос уткир хидли тиник суюклик булиб, сув ва органик эритувчилар билан яхши аралашади.
95% ли спиртнинг нисбий зичлиги 0,8080,812. 78градус температурада кайнайди, мовий аланга бериб ёнади. Этанол медицинада антисептик ва таъсирловчи модда сифатида ташкаридан кулланилади.
Этанол шиллик пардаларни, терини таъсирлнтиради ва улар оркали конга утиб шимилади, айни бир вактда анестизияловчи таъсир курсатади. Огиз бушлигини кизартириб (геперемия), сулак ажралишини кучайтиради. сал оширилган концентратрацияси буриштирувчи, катта дозаси эса куйдирувчи таъсир курсатади.  Уткир алкоголь интоксикацияси ва мастлик вариантлари.Таъкидлаш зурурки, мастлик даражаларининг кечувчи, юзага чикиш хусусиятлари, купинча, маст кишининг индивидуал хусусиятларига боглик булади. Алкоголь интоксикацияси учта даражада булиши мумкин:биринчи оддий мастликнинг енгил даражаси.

  • иккинчи уртача даража ёки олий нерв фаолияти юкори булимларнинг гангиш даражаси;

  • учинчи огир даража, бу холатда вегетатив марказлар фалажланиши мумкин.

Мастликнинг енгил даражасида алкоголь кабкул килингандан кейин кузгалиш бошланади, кайфият яхшиланада, хушчакчак булиб кетади, узни бардам, хаммаси яхши булиб кетадигандек хис килинади. Реал вокеалик, кишилар орасидаги узоро муносабат ноадекват бохоланади. Бошдан кечирган кунгилсизликлар ва ташвишлантирадиган фикрларга бепарво каралади. Вахима ва куркувлар, айникса, хаяжонланиш, дилгирлик хислари босилади, бу алкоголнинг транквилизаторлик таъсиридан далолат беради. Одатда, алкоголдан маст булиш гипоманникал холатини эслатади. Бундан, кутаринки кайфиятдан ташкари, харакатлар тормозланмай куяди, айни вактда харакат мувозанати, юриштуришлар равонлиги бузилади, фикрлаш суръати тезлашади, Хулк атвор хукумрон аффектга боглик булади. Шу муносабат билан маст киши яхши кайфиятда сухбатдошининг илтимосини рад кила олмайди, кули очик, сахий булиб колади, куп ваъдалар бериб юборади. Ошнаогайниликка тез киришиб кетади. Маст киши сергаплиги, бутун кунгдлини очиб ташлаша, килмишлари саргузаштлари хакида, куп холларда буртириб гапиришлари билан ажралиб туради. Орномус туйгулари йуколади, чегарани билмай колади.
Ичган киши уз имкониятларини юкори бохолаб, мактанчоклик килади, шошкалок, калта мулохазали булади. Купинча, аффектив бекарорлик кайд килинида, эйфория газабланиш, тажавузкорлик, йиглаш билан урин алмашади, ёктиришлик хиссиётлари тескари тус олади ва душманлик хиссиётларига кучади.
Ушбу стадияда ички дефференциялашган (сараланган) тормозланиш сусаяди, шу боисдан витал сезгилар кузгалади иштаха очилиб келади, жинсий майил кучаяди, примитив эмоциялар юзага чикади. Умуман олганда мастликнинг тасвирланган манзарасини  2мастликнинг эйфория формаси  деб аташ мумкин. Мастликнинг, шунингдек, дисфория булиб, унга ёмон кайфият, жанжалкашлик, тажавузкорлик, айб кидириш (шилким булиш), суицидал фикрлар тугилиши ва турли хил уринишлар устунлик килиши хосдир.
Оддий алкоголь мастлигининг турли хилда юзаги чикишининг кенг диопазони куп сабабларга боглик. Булардан энг асосийси шахснинг узига хос хусусиятидир. Алкоголь актив тормозланишга булган кобилияти пасайтиради, характернинг яширин томонларини ошкор этади. Илгарилари бошдан кечирган турли хил экзогенорганик касалликларининг хам ахамияти булади.Улар мастликнинг одатдагича утмаслигига, тезгина маст булишга олиб келиши мумкин. Алкоголь кандай кайфиятда, кайфиятда кабул этилганлиги мухум ахамиятга эга. Агар хурсандчилик учун ичиш устида гап борадиган булса, у холда мастлик тез юз беради. Узини назорат килиб бориш, хушёрликни саклаш истаги булганда маст булиб колиш пайтини узукрок муддатга чузиш мумкин.
Хроник алкоголизмда мастликнинг аралаш ёки дистрофия вариантлари тезтез учраб туради. Хаммага маълумки, мастликнинг тез юзага келиши ва унинг даражаси (чукурлиги) га спиртли ичмликнинг тури ва ундаги микдори таъсир курсатади.Нихоят, алкоголь мастлигининг руйрост даражасида етишда кишининг алкоголь кабул килиш олдидан жисмоний ва рухий холатининг роли кам эмас.
Алкоголь мастлигининг  2уртача даражаси  авволо марказий нерв системасининг юкори булимлари тормозланиши билан таърифланади. Бунда умумий бушашлик, фикрлаш суръатини пасайиши, тугри юролмай гандираклаш холлари кайд этилади. Маст кишининг нутки дизартрик булади, бир гапни кайтакайта такрорлавериши мумкин. Атрофдагиларга булган муносабати узгариб, уз хаттихаракатини назорат этолмай колади. Шу боисдан бехай сукинишлар, ошкора шахвоний беадаблик, номусни йукотиш, физиологик эхтиёжларни уялмай очик кондириш холлари кузатилади.
Мастликнинг  огир даражаси  бу шундай холатки, бунда турли-туман, бирок онг бузилишларининг гоят чукур формалари кузатилади. МАзкур холатларда беихтиёр ич кетиб колиши ва сийиб куйиш, эпелепсиясимон тутканоклар тутиши мумкин.
Куп холларда мускулларнинг тонуси бушашиб кетади, тана харорати пасаяди, рефлектор реакциялар тухтайди; куз корачигининг кенгайиши (мадриаз) ва куз олмаларнинг маятниксимон харакатланиши, огрик сезишнинг бутунлай йуколишигача бориб етадиган гипостезиялар кузатилади. Тери окарган ва сувук булади. Пирамидал белгилар, орал автоматизмлар булиши мумкин.Кейингилари алкоголь комаси учун характерлидир. Бульбар марказларининг фалаж булиши окибатда улим юз бериши мумкин.
Уткир алкоголь интоксикациясининг диогностикаси учун бир катор тестлар мавжуд.
Огир мастлик холатини бошдан кечирган кишилар булиб утган вокеалар хакида хеч нарса эслай олмайдилар, Узок вактгача астеник, адинамик холатда буладилар, атаксия, дизартрия, вегетатив бузилишлар юзага чикади.
Алкоголь интулектуалмисстик (аклидрок) функциялари издан чикаради.1015 г тоза алкоголнинг турли психологик тестлар бажаришни бузиши, инструкцияларни тушунишни, эслаб колиш ва хисоб китоб килишни кийинлаштиришни экспериментал далиллар билан исбот этилган. Мастликда хисоблаш амалларини бажариш кобилиятининг ёмонлашиши кузатилади, комбинатор ассоциатив жараёнлар куриш, эшитиш сезгилар, реакциялар тезлиги сусаяди.
Алкоголни куп микддорда кабул килагандан кейин оддий мастлик урта хисобда 667 соатдан 12 соатгшача давом этади.Мастликдан сунг унинг даражасига караб аменезия "алкоголь палимисестлар", "кийким хотира" юзага чикади. Бундан ташкари, астения бош огриши, субдессрессия ва бошка холатлар булади. Табиийки, мастликнинг даражаси кишининг жисмоний ва рухий статуси, унинг темпераменти, толерантлиги ва бошка холатлар билан белгиланиди.
Алкоголизмда катор сомотоневрогологик бузилишлар кайд этилади, буларнинг энг асосийларикоординацион актлар бузилади, мастлик гочт чукурлашганда эса автоматлашиб кетган харакатлар хам издан чикади. Дастхат узгаради, нутк тушунарсиз, дизартрик булиб колади, сузларда охирги харфлар тушиб колади. Кишги тугри юролмайди, боши айланади, айникса, етган холатда кучаяди, каби объектив белгиси мастлик даражасига тугридантугри пропоциионал равишда зурайиб боради. Куз шох пардасининг сезгирлиги ва корачикларнинг ёругликка реакциялари пасайади. Гепестезия ва анальгезия булиши мумкин. Мастлик холатига боглик равишда таъсир бусагаси анча узгаради, хид сезиш, таъм билиш, иссик ёки совукни сезиш, шунингдек, куриш ва эшитиш таъсиротларини идрок килиш пасайади. Адаптация даври секинлашади, ранг ажратиш бузилади, окшомлар гираширада, ёруглик, ранг контрастлари хира булганида куриш идроки ёмонлашади, бу эса, купинча, автомобиль халокатига олиб келади.
Томир-вегетатив узгаришлар конституцияга монанд равишда симпатик ёки парасимпатик системаларнинг устун келишида ифодаланади ва юз геперемияси (кизариши) харорат сезиш, периферик томирлар кенгайиши, нафас олишнинг тезлашуви, кейинчалик бориб унинг секинлашуви билавн юзага чикади. Сулак безлари ва овкат хазм килиш безлари секрециялари купаяди, ичаклар перистальтикаси, днурез кучаяди.
Мастликнинг апитик вариантлари ёки асоратлашган мастликлар психопатик кишиларда, органик камчилиги бор одамларда, шунингдек, хроник алкоголзмнинг руйрост даражаси шаклланиб бориши билан юзага чикади. Асоратлашган мастликда витал (хаётий) кузгалишлар гоят юкори даражага чикади ва онг узгариши билан кушилиб кетади (карахтлик). Асосий аффектив фон бу узок давом этадиган таъсирчанлик (жиззакилик) ва баджахиллик, тажовузкорлик хамда узига шкаст етказишига мойилликдан иборат. Яна шунингдек, функционал тутканок билан утадиган истерик хулклар юзага чикиши мумкин. Баъзан узукюлук васваса гоялари ва галлюцинацичлар кузатилади. Патологик мастлик  0 бу камданкам учрайдиган киска муддатли уткир психотик холат. Уни эпеленсияда онгнинг кирарличикарли булиб колиши эслатувчи бир лахзада пайдо буладиган холат тарзида таърифлашади. Потологик мастлик оз микдорда спиртли ичимлик ичгандан кейин, гох мастликнинг уртача даражаси пайтида учрайди. Бунда мастликнинг объектив белгилари йуколади (юриш ва нутк узгармайди), хаттихаракатлар ички психотик, импулсив туйгулар, вахима, безовталик, куркув хислари билан боглик булиб, булар дахшат ва газабли жазавалар билан алмашиши мумкин. Бу реакциялар васвасалар ва галлюцинацион хиссиётлар заминда келиб чикади. Патологик мастлик холатида беморларнинг килмишлари баъзан максадга мовофик келмайди ва бу мантиксиз хужум килишлар, химояланиш ёки кочишлар билан юзага чикадики, булар огир антисоциал корхолга олиб кеалди. Улар уз килмишларини ё баланд овозда кичкириб хадеб бир сузни такрорлаш билан, ёки диккатни бир ерга егиб олиб, жим амалга оширадилар.
Карахтлик, делириоз, галлюцинаторпараноид маниакал формаларни тафавут килишиди. Айрим холларда хушёр одамга хос булмаган антисоциал харакатлар кузатилади.
Алкоголизм   бу динамик процесс булиб, у узининг бошлангич, кечув ва нихоят холатига эга булади. Алкоголизм касаллик сифатида астасекин, зимдан, купинча, атрофдагиларга ва булажак алкоголли кишининг узига хам сезилмай шакилланади.Бу даврни маиший ва одатланган ичкиликбозлик деб атайдилар.
Бу даврда ондасонда ичиб турилса хам, аммо куп холларда умумий микдори анчагина булади. Бундан одам ичиб бахра олишга уринади, алкоголь кабул килиш тезлашади, бирок хозир вактивакти билан ичади, вахоланки, бу пайтда кабул килинаётган алкоголь микдорини назорат килиб бориш кобилияти йуколган холлар учраб турган булади. Мастлик холатида аксарият кайт килинида, аммо вакт утиши билан кусиш рефлекси сунади, бу эса касллик бошланиб келаётганлигининг белгиларидан бири булиб хизмат килади.
Маиший ичкиликбозлик муддати турли кишиларда турлича утади, урта хисобда 5 йилдан 10 йилгача давом этади, эркакларда купинча 20-30 ёшдан, хотинларда эса 20-35 ёшдан бошланади. 20 ёшгача бошлаган холларда ёки кучли ичкиликларниботбот исътемол килиб турганда алкоголизмнинг биринчи боскичи анча эрта бошланиб, ъатарли тус олиши исбот этилган.алкоголни 20 ёшгача ича бошлаганлардан, бир катор муаллифлар берган маълумотларига кура, 3 6% и алкоголизмга дучор буллади.
Хозирга вактда алкоголзмнинг уч боскичга буладиган (жуда куп класификациялар мавжуд булиб, куйдаги купрок таркалган ва барча хисобот хужжатларида акс этган):  
Iбоскич  бошлангич, енгил, неврастеник
IIбоскич  уртача
IIIбоскич  пирвард, огир, энцефалопатия.
Бу учала боскичнинг хаммасида киши организмида сезиларли узгаришлар руй беради, буларнинг хам кайсиси узининг кечув конуниятига, окибатига эга булади ва муайян системалари, тукималар хамда органларга алокадордир. Алкоголга рухан урганишнинг шакилланиб боришнинг ва ривожланиши, жисмоний богланишнинг таркиби топиши ва динамикаси, алкоголь кабул килишга булган реакциянинг узгариши, психитик сферанинг бузилиши, самотик ва неврологик сохалардаги патологик узгаришлар алкоголизмнинг шундай умумий динамик белгилари саналади.
Биринчи боскичининг умумий динамик белгилари хисобга олган холда куйдагича тасаввур этиш мумкин. Унинг бошлангич даври кусиш рефлексининг йуколиб боришига тугри келади.
I боскичдаги алкоголизм (бошлангич, енгил,  неврастеник боскич)
1. Алкоголга психик богланиш обсесив (маиший туйгалар)
синдром шаклида кайд этилади, окибат натижада, алкоголь исътемол этишнинг микдорини назоратга олиш сусаяди.
2. Алкоголга жисмоний интилиш булмайди.
3. Алкоголга реактивлик узгаради, бу холат толерангликнинг зурайиши, мастлик формасининг узгаришида ифодаланади, булар полимпсестлар ва алкоголик эпизодик кабул килишдан систематик кабул килишга утишлар куринишда кайд этилади.
4. Рухиятда бузилишлар бошланиши билан кечадиган неврастеник синдроми шакилланади.
5. Соматик томондан иштаха йуколиши, утиб турадиган меъда ичак бузилишлари, айрим оргналарда нохуш сегилар ва огриклар булиб туради. Марказий нерв системаси томонидан уйкусизлик, локал (жойли) невритлар куринишида учрайдиган нерв системасининг вегитатив нериферик бузилишлари кайд этилади.
Алкоголга рухан берилиб колиш обсессив (маиший туйгулар) синдром холади юзага чикади. Бу, демак, кишида миядан кетмайдиган ичиш хохиши пайдо булади. Бундай истакларнинг пайдо булишига купинча турмушмаиший вазиятлар (оиладаги жанжал, ишхонадаги келмовчиликлар, бахтсиз ходисалар ва бошка) ёки кайфиятнинг узгариб туриши сабаб булади. Касалликнинг бу боскичида алкоголга жисмоний интилиш булмайди. Алкоголь кабул килиш купмиозми мунтазам характерда булиб, кабул килинадиган алкоголнинг микдори (35 баравар) ортиб боради, лекин хаддан ортик маст булиш холлари курилмайди. Айни бирвактда ичилаётган спиртли ичимликлар микдорини назорат килиш сусаяди, яъни алкоголга толеранглик (бардошлилик) ортади. Бу организмнинг таъсирчанлиги узгарганлигидан далаолат беради, бу эса тезлашаётганпалимпсестлик (айрим эпизодларни унитиб куя бошлаш) дан гувохлик беради.
Неврастеник синдроми вегетатив томирларидаги белгиларида, неврастеник, астеник сиптомларида ва кейинчалик психопатик аломатлар руйрост юзага чикишига олиб борадиган характер хусусиятларининг баъзи кескин тус олишларида ифодаланади. Хозирча эса характернинг индивидуал томонларигина узгаради.
Алкоголизмнинг I боскичига чалинган кишилар танасининг турли кисмларида нохуш сезгилар, огриклар, меъдаичак бузилишларидан шикоят киладилар: неврологик томонидан пай ва периостал рефлексларнинг ошиб кетиши, терлаш, локал (жойли) невритлар кузатилади.
Алкоголизмнинг иккнчи боскичи алкоголни суиистеъмол кила бошлагандан 68 йил кейин шаклланади.
II боскичдаги алкоголизм
1. Алкоголга обсессив характерда рухан богланиб колинади, канча алкоголь ичишини одам контроль килолмай колади ва жисмонан осойишта булишга уринади.
2. Алкоголга жисмонан интилиш компульсив (очикданочик) мойил булиш, асосан, самотавегетатив кисмдан буладиган хукмронлик синдроми ва жисмонан комфортга талабэхтиёжлар ортиши билан юзага чикади.
3. Алкоголга булган таъсирланишнинг узгаришлари максимал толерангликнинг карор топиши куринишида, амнезиялар пайдо булиши ва алкоголнинг физиологик таъсири узгариши, алкоголни мунтазам истеъмол килиш (сохта тинмай ичиш) эксцесслари билан ифодаланади.
4. Неврастеник синдроми астасекин юзага чикадаган шахсиятнинг тубанлашиши синдроми, психопатик хулкатворнинг кескинлашави ёки янги формаларнинг (астеник, истерик, эксплозив ва апатик турларининг) пайдо булиши билан сакланиб бориши мумкин.
5. Соматик касалликлардан турли ички органлар ва системалар касалликлари (гастрит, гепатит, юрактомир, нафас, сийдиктаносил касалликлари) аникланади. Неврологик касалликлардан эса вегетатив функцияларининг бузилиши, полиневритлар, мияча ва бошка мия синдромлари сезилади. Касаллик бир боскичдан иккинчи боскичга утиши билан ил
гариги сиптомлар огирлашади, анча кескин тус олади, секинаста шаклланибянги сифат касб этади. Масалан, алкоголга обсессив (маиший) интилиш билан бир каторда компульсив интилиш пайдо булади, коникишга булган биринчи боскичдаги интилиш жисмоний комфорт хис килиш зарурияти тугилиши билан алмашада. Бундан истеъмол килиниётган алкоголнинг сифатига булган контроль тамоман йуколади, энди алкоголь истеъмол килиш системага кириб колади. Айни бир вактда этанолга толерантлик ошади ва муайян вакт утгач (23 йил) толерантликнинг узига хос пастбаландлиги карор топади. У турлича булиб шахснинг узига хос индивидуал хусусиятига боглик булади.
Мазкур боскияда алкоголнинг секин-аста исевдозаной холатига олиб келувчи физиологик таъсири узгаради. Бу пайтда киши хали алкоголь кабул оладиган булади, бирок булиб булибэрталаб озрок, тушлик махаллида яна озрок ва кечкурун кийналиб ичади. Бир марталик полиместирлар анча чукур ва давомли амнезиялар билан алмашади.
Иккинчи боскичнинг асосий мезонларидан бирисовет олими С.Г.Жислин 1934 йили таърифлаб берган жисмоний эхтиёж ва абстинент (хуморлик) синдроми пайдо булади. Бунинг мохияти шундан иборатки алкоголизмга дучор булган кишида интоксикациялар натижасида организмни озоздан спиртли ичимликлар билан хамиша таъминлаб бориш (жисмонан комфор олиш ) зарурияти тугилади, акс холда узига хос "очлик" бошланади, бу хол турлича юзага чикади, гохо юрактомир ва вегетатив системалар, меъдаичак йулларида бузилишлар билан огир кечади. С.Г.Жислин абстенент (хуморлик) синдромини "кичик алкоголь психоз" деб хисобланади. Касалларнинг узлари айтишларича, эрталаб куп микдорда алкоголь кабул килганларидан кейин уларда томир уриши секинлашиши ёки тезлашиши, кусиш, ич кетиш, бош огриши, бехоллик, куллари, оёклари калтириши, улар гох совук терга тушиши гох кучли титрок кайд киладилар. Мазкур холатни абстенет (хуморлик) синдромининг самотовегетатив компаненти деб аташади. Иккинчи боскичнинг охири учинчи боскичнинг бош ланишига келиб психик компанент кушилади. Хуморлик синдроми шаклланаётганда унга носпецифик моддалар билан, масалан, кефир, томат шарбати, тузланган бордирингли сув ёки тонусни оширадиган душ, ванналар каби муалажалар билан ёрдам бериш мумкин. Бирок бир канча вактдан кейин бу энди ёрдам бермай куяди. Уни факат спиртли ичимликлар куткаради. Хуморлик синдроми лгоят тургун, даволаш уни батамом йукотиши ёки юосиб туриши мумкин, лекин алкоголни истеъмол килиш биланнок, у яна юзага чикади, хатто, узок вакт давомида ичмай юрилганда хам. Муаян вактгача неврастеник синдроми сакланиб бориб, астасекин шахсият узгаради, бу вактда эса психопатик (истерик, астеник, эксплозив, апатик) узгаришлар хакида гапириш мумкин. Касаллар учун бесабаб кайфурухиятнинг узгариб туриши, дамбадам жиззакилик килиб туриши характерлидир. Улар атрофдагиларга узларни мактаб, тун бичиб курсатишни яхши курадилар. Кайфурухиятлари дам кутарилиб, дам тушиб туради. Кайфурухиятлари пасайиши устун келишини ута бехоллик, салга таъсирланиш, бушашишлик билан характерланадиган хулк атворли алкоголликлар тезтез учраб туради. Улар ёмон ухлайдилар, ута хадиксирайдиган буладилор. булар астеник шахсдлар деб аталадилар. Шундайлар хам борки, уларнинг хулкатвори онсон гинав алмашада, яъни вактичоглик ва сабабсиз шодухурамллик дан баджахиллик ва газабга утади. Булар "огир одамлар", улар уз феълатворига кура коллективда оилади узларининг мавжуд ликлари билан огир холат вужудга келтирадилар, атрофдагилар ни кийнаб куядилар. Баъзи каасаллар атрофдагиларга каизикмай куядилар, уз оиласига, узига бефарк булиб коладилар. Бу  шахсиятнинг патологик ривожланишининг  аппаратик формасидир.
Соматиек касалликлар борган сари огирлашиб боради, неврологик симптомлари полиневритлар, мияча ва бошка мия синдромлари анча руйрост юзага чикади. Касалликнинг бу боскичида пайдо булиши мумкин.
Алкоголизмнинг энг огири III боскичидир. У алкоголни сунистеъмол килиш бошланишидан 8-10 йил кейин шаклланган.
III боскичдаги алкоголизм (пиравард, огир, энцефалопатик боскич)
1. Алкоголга рухан интилиш психик комфортга булган эхтиёж билан юзага чикади. Бунда алкоголь микдорини назорат килиб бориш йуколади, алкоголга булган хирс компульсив характер касб этади.
2. Алкоголга интилиш жисмоний дискомфортдан кутилиш (эхтиёжни кондириш билан ) зарурияти билан ифодаланади, бу айникса хуморлик холати синдромидаги сомотовегетатив компанетлардан ташкари психик компонентлардан ташкари психик компанентлар кушилиши билан янада ортади.
3. Организмининг  реактивлиги  узгариши давом этади толерантлик сусаяди, псевдозапойлар (сохта бетиним ичишлар) дан ташкари чин запойлар (бетиним ичишлар) ёки паст толерантлик билан мунтазам ичкиликбозлик ва вазиятни назорат килишнингйуколиши (уз ахволини, узини назорат эта билмаслик). 4. Шахснинг тубанлашиб бориши давом этиб интеллектуал-мнестик функциялари узгаради. Деменциялар шахснинг психик киёфасини нивелирлайди. Аксарият, психозлар руй беради. 5. Соматик жихатдан албатта айрим орган ва системаларзарарланади, баъзи холларда тикланмас узгаришлар (жигар цирроз, юрактомирлар ишида етишмовчилик) вужудга келади. Неврологик сиптомлар зураяди, системаларда бузилишлар, мия синдромлари (ГайеВерника касаллиги ва бошкалар) булиши мумкин. Асоратлар психозлар холида ифодаланади.  Алкоголга рухан интилиш синдроми  жисмоний богланишнингчукурлашиши ва кучайиши хисобига узгаради. Хуморлик синдромипсихик компаненти пайдо булиши хисобига кенгайади. Алкогольистеъмол килиш чин бетиним ичиш: 34 кун тинимсиз спиртли ичимликлар ичиб 1015 кунлик ёруг кунлар деб аталадиган оралик давр табиатини олади. Бунинг акси хам булиши мумкин.Майзадалик доим компульсив майлдан бошланади, толерантлик, айникса, суткалик толерантлик сусаяди. Алкоголик яна кайта жисмоний комфортни хис килиш ёки камида узидаги умумий огирлашган бехолигини ахволини буристлаш, нохушлик хамда айбларидан холос булиш учун спиртли ичимлик ичади ва тез маст булиб колади ва огир захарланиш холатига етади. Аксари сууроготлар иатеъмол киладилар, чунки у оз миукдорда булса хам, тез маст килади. Деярли муттасил, чукур ва тургун амнезиялар.
Интеллектуалмнестик бузилишлар борган сари юзага чикаверади. бемор ижтимоий хаётга кизикишини йукотади, аввам боши у ишдан ажралади, текинхурлик, харомтамоклик йулига кирабошлайди, одатда, оиласи бузилади. Касалларнинг шахси узгаради, руйрост кузга ташланиб турадиган психопатик холлар йуколиб кетади, III боскичдаги алкоголиклар бирбирларига ухшайдилар, бебурд, беор, беномус, атрофга бефарк карайдиган булиб колади; факатгина алкоголга булган эхтиёжларини кондиришга уринишдан бошка кизикишлари колмайди, хакикий аклипастликка бориб етади.
Бундай акли пастликнинг икки хили тафовут килиниди. Биринчи тури бошланишида психопатияларнинг эксплозив формаларини эслатувчи арзимаган нарсага жахл киладиган, даргазаб буладилар, кузгалувчан булади. Буларнинг хаммаси бегамлик, кунгил бушлик, лакмалик, уринсиз хазилкашлик билан юзага чикади.
Иккинчиси торпид тури, бу тур бехоллик, локайдлик, бефарклик, баъзан атрофдагиларга кайфичоглик килиш билан характерланади. Касалкининг II боскичида акли пастликнинг органик симптомлари хотира, танкиднинг пасайиши, киши шахсиятининг тузилишининг умумий узгаришлари сезила бошлайди. 13% холларда психозлар кайд килинади. Соматик жихатдан организмнинг умумий каршилик курсатиши пасаяди, шунинг натижасида бундай шахслар турли хил интеркуррент касалликлари (грипп зотилжам ва бошкалар) дан уладилар. Ички орган ва системалар касалликлари (меъда яраси, цирроз, миокард инфаркти ва бошкалар) хроник ва кам кайтар характерда булади. Нерв системаси томонидан эса енгил сиптомлар билан бирга харакат мувозанати бузилиши куринишида анча огирбузилишлар, фалажлик ва парезга олиб келадиган инсультлар, мия томирлари тромбози, томир кризлари кайд этилади.
АЛКОГОЛИЗМНИНГ ЭТИОЛОГИЯСИ, ПАТАГЕНЕЗИ ВА СИСТЕМАТИКАСИ
Алкоголизмнинг этиологик омили алкоголдир. Буни миллионлаб кишилар истеъмол киладилар. Алкоголизм билан касалланиш факат 36%. Демак, касалликнинг пайдо булиши учун факат алкоголнинг узи етарли булмай, алкоголизм ривожланишига кандайдир кушимча омиллар зарур булар экан. Мазкур омилларга купчилик омиллар социал, психологик ва физиологик омилларни киритадилар. Социал омиллар бу бутун бир комплекс булиб,бу ерда маълумоти оилавий ахволи, моддий таъминоти, шахснинг жамиятдаги урни, давлатнинг алкоголизмга муносабати ва бошкалар хисобга олиши керак. Илгари асосан чала саводлилар ичади деб хисоблашарди.Бирок сунги изланишлар курсатдики, юкори маълумотлилар хам алкоголь ичимликларни истеъмол киладилар. Бунга одат тусига кириб колган анъаналари шароит яратиб беради, шунга кура дустлар учрашуви, байрам ва танатаналар одатда ичкилик ичиш билан утказилади. Алкоголиклар орасида купчиликнинг буйдок лар, сукка бошлар, никохдан ажралганлар ташкил этиши исботэтилган. Шундай холлар хам маълумки, купинча, эрлар хотинларини эса эрларини ичкиликбозликка тортадилар. Афтидан, алкоголизмнинг дастлабки боскичларида моддий ахвол маълум роль уйнайди, кейинчалик эса алкоголизм ривожланиб бориши билан индивиднинг жамиятдаги урни узгаради, социал пасайиши юз беради, иш хакининг камайиши ёки бутунлай йука чикиши билан истеъмол килинадиган алкоголнинг факат нави ва нархигина узгаради. Спиртли ичимликларни истеъхмол килишга давлат сиёсати муайан ахамиятга эга; у канчалик каттик, муросасиз булса, айрим кишиларнинг алкоголга тортилишишунчалик кийин булади. Мамлакатнинг сиёсати, купинча, умумий илмий анъаналари (масалан, японлар, хитойлар, яхудийлар бошка халкларга нисбатан кам ичилади), диний акидаларга боглик. Масалан, мусулмонларга, протестантларда ва баъзи бошка диний мазхабларда спиртли ичимликлар ичиш ман этилган, христянлар да эса черковнинг узи, унинг мутасаддилари, иборат килиш, маросимлари спиртли ичимликлар истеъмол килишга ундайди. Алкоголизмнинг ривожланишида психологик омилларнинг ахамиятини куриб чикамиз. Алкоголь хушвактлик кайфияти, кувноклик холати, шунингдек, енгил тортиш, ёзилиш хиссини уйготади. Унинг биринчи хусусияти муайян группа кишиларини бушвактни утказиш, зерикиш, эрмак учун ичишга ундайди. Буларга оддий, хеч нарса билан кизикмайдиган, узига бирор бир машгулот тополмайдиган ёки осонгина куога кирадиган кайфу чогликка урганган кишилар киради. Бундай кишилар хаётдаги кийинчиликларга бардош бераолмайдилар, уларни бартараф этиш йулларини тополмайдилар, гамдан узоклашиш, тинчлик, осойишталикка эришиш, маълум бир вактга булса хам атрофни тарк этиш ниятида ичадилар. Шахснинг шаклланиши, мактабда, оилади олган тарбияси катта ахамият касб этади, енгил хаётга урганган, маишатга мойил булиб усган, эрка тантик, хаётидаги учраши мумкин булган кийинчиликларга бардош бера олмайдиган булиб вояга етиш вактихушликка осонгина эришишга урганиб колишга олиб келади.
Кадим замонлардаёк кишилар алкоголизм билан касал отаоналардан турли хил жисмоний майибмажрух, акли паст,тутканокли болалар тугилиши тахмин килганлар ва шундай болалар пировардида алкоголик булишган. Баъзи бир олимларнинг фикрича, алкоголь таъсирида она корнидаги хомила организмида модда алмашувини узгаришга учрайди ва бу кейинчалик этанолга алохада таъсирланувчи булиб колишга олиб кеалди.
Шундай килиб, генетик омиллар алкоголизм ривожланишига мойил килиб куяди. Алкоголизмнинг келиб чикишиди модда алмашувига ката урин берилади. Хусусан, бу В группасидаги витаминлар ва витамин С баланси патологиясига тегишли. Конда хлор билан натрийнинг узоро нисбати бузилишида хам унинг мухим роль уйнаши эътироф этилади. Алкоголни сунистеъмол килувчиларда кайфият тезтез узгариб туради, бундан ташкари, алкоголизм этиологиясида адреналин билан адренохром уртасидаги мувозанат булишига катта ахамият бериш лозим. Биохимиявий бузилишларнинг этиологик омил сифатидаги ахамиятини эътироф этувчиларнинг тарафдорлари жуда кам. Бир кисм омиллар тахминларича, мазкур узгаришлар алкоголизм шаклланиб келаётган пайтда руй беради ва касалликнинг сабаби хисобланмайди, балки окибати хисобланади, яъни потогенетик характердаги омиллар була олади. Кишининг олий нерв фаолияти, унинг темпераменти муайян ахамиятга эга булади. Баъзилар осонгина одамларга кушилаб кета олади, улфатчиликни яхши куради, бошкалар, аксинча, ёлгизликни, якка узи юришни ёктирадилар, бирок улар хам, булар хам алкоголизмга берилиб кетишлари мумкин, вахоланки, уларни мойиллик тугдирувчи мотивлар хар хил бирлари жамият ичида булишга интилсалар, бошкалари ёлгизликка интиладилар. Хозирги вактда алкоголизмнинг патегенезини урганиш буйича ишлар килинмокда. Унинг механизми хали аник равшан эмас, лекин шу масалани урганиш борасида бир неча асосий йуналишларни тасаввур килиш мумкин. Психик богланиш ёки эйфория олишга интилиш ва жисмонан богланиш юёки жисмонан комфорт олишга интилиш алкоголизм характерловчиасосий симптомлардандир. Эйфорияга интилиш бевосита кайфиятга интилиш сустлаш экканин курсатади. Хроник алкоголизмда алкоголнинг эйфория бериш куввати пасайган булади ва бу алкоголь дозаси ни купайтиришга олиб келади, бошкача айтганда, касал энди эхтиёжини коплайдиган спиртли ичимликлар микдорини назарат кила олмай колади. Сунгги тадкикотлар исбот этишга караганда
деярли хамма кабул килинган алкоголлар киши организмида мавжуд булган ва кисман жигар ишлаб чикарадиган махсус ферментлар иштирокида парчаланади. Алкоголизмда ушбу процесс шунингдек биоген аминлар алмашуви хам бузилади. Нарадреналин каби моддалар айникса мия билан гипоталамусдан жиддий узгаришларга учрайди. Алкоголизмнинг патогенезидан витамин (витамин В1) алмашувига конда канднинг гох купайиб, гох камайиб туришига (гиперва гипогликемияга) катта ахамият берилади, бу узига хос хусусан этанолга нисбитан "очлик" келтириб чикаради ва такроралкоголизацияга ундайди. Вегетатив нерв системаси функцияларга, унинг симпатик ва парасимпатик булимларининг бирбиридан навбатманавбат устун булиб туришига муайян эътибор берилади. Кейинги вактларда алкоголизм потогенезидан табиий ва сунъий иммунитет омилларининг урганишда катта урин берилмокдаки, бунда, эхтимол жисмонан бошлапнишга олиб келувчи морфинсимон моддалар махсулотлари хам купаяр. Жисмонан богланишнинг бош белгиси абстент (хуморлик) синдромидир. У алкоголь мастлигидан ёки тухтовсиз ичиш давридан кейин бошланади ва укпинча депрессив (тушкунлик) тусида булади. Ушбу хол хуморлик синдроми асосида аксарият турли хил соматик ва реактив бузилишлар билан никобланган фармокоген тушкунлик ётганлиги хакида уйлашга хукук беради. Вахима тушкунлик кайфияти уйкусизлик купинча суцидал фикрлар, шунинглек, соматик симптомлар, масалан, умумий нохушлик, бехоллик, огрик, сезгилари кабилардан кутилишга уринишлар алкоголни кайтакайта ичишга ундайди. Ушбу холатни мохияти куйдагича. Афтидан, хуморликда (депрессия) ацетальдегидлар йигилиб боради (маълумки, ацетальдегид этанолдан 5-10 марта кувватли) ёки биоген аминлар озайиб кетади. Алкоголь кабул килиш антогонизм механнизмига мувофик ацетальдегид таъсирини олади, касалнинг кайфиятини яхшилайди ва жисмонан комфорт вужудга келтиради.
Турли хил даврларда алкоголизм, наркамания ва токсикоманиянинг хар хил классификациялари таклиф килинди. Махкур касалликлар хакадаги таълимотлар шаклланиб бориши билан бирга хисобкитоб хужжатларида фойдаланиб келинаётган куйдаги классификация расмийлашган.
АЛКОГОЛ (МЕТАЛКОГОЛ) ПСИХОЗЛАР. Касалликнинг II.III боскичларида учрайдиган экзоген экзогенорганик органик ёки эндоформ турдаги рухий узгаришлардир. Купинча алкоголизмга учраган беморлар, асосан эркакларда, учрайди. Алкогол психозлари патагенезидан мия тукималари куп ичкилик ичиш окибатида узгарган моддалар алманишувидан булган захарли моддлар таъсири натижасида юз берган захарланиши ахамиятлидир. Психозлар асосан абстенеция холатида бошланади. Алкогол психозларининг куйдаги клиник куринишлари учраб туради: делирийлар, галлюцинозлар, васвасавий алкогол психозлари ва энцефалопатиялар шулар каторига киради. Бундан ташкари психозларнинг аралаш турлари (масалан, галлюцинозлар ёки васвасалар длелирийлар билан кушилиб келиши) узгарган турлари (делирий, галлюциноз, васвасавий узгаришлар эндоформ холатлар онейроид ва рухай автоматизм билан кушилиб келади) кузатилиш мумкин. Психозларнинг яна бир тури мураккаб тузилган алкогол психозларидир. Бу холатда психознинг бир тури иккинчи бир турига утиши мумкин. Масалан, делирий холати галлюцинозга ёки васвасавий психоз холатларига утиши бир психоз давомида кузатилади.  Алкоголли делирий (ок алахлаш). Алкоголли делирий ривожланишида бир неча боския ажратилиб улар Либермейстер томонидан ёзиб колирилган "безгак тутиш"даги делирийга ухшаб кетади ("Делириоз синдроми"га каранг).
Биринчи боскич эмоционал ва харакатлар (хаяжонланиш,куп гапириш, фикрлар ва сузлар купайиши, имоишора ва харакатларнинг жонланиши, ута сезувчанлик, кайфиятнинг тез узгариши, уйкусизлик вегетатив узгаришлар) пайдо булиши билан изохланиб абстипент холатидан ажралиб туради ва расмана психоз бошланганлигидан далолат беради. Иккинчи боскич юкоридаги узгаришларга куриш иллюзиялари (оддий ёки фантастик иллюзиялар ) куриш ва гипотоник галлюцинациялар кушилиши билан ифодаланиди. Учинчи боскич ташки ходисаларга, вакт ва жойга булган мулжалларининг йуколиши кушилади. Беморлар шифохонани ресторан ёки камокхона атрофдагиларнингуз кариндошлари ёки якин ларидек тан оладилар. Лекин уз шахсларига булган мулжал бузилмайди. Бу боскияда хакикий куриш галлюцинациялари (делериоз ёки галлюцинатор хушининг бузилиши) кузатилади. Бу галлюцинациялар кичрайтирилган (микроптик) хоопатик (хайвонлар,хашоратлар) куриш галлюцинациялари ёки "сахнадагадек" куришлар билан ифодаланади. Бундан ташкари сезиш овоз эшитиш хид билиш (шитирлаш куй, куроллар овози, сукиниш, куркитиш, эшитиш, совук ва иссик, тишлаш, огизда сим, ип, соч толаси сезиш) каби галлбцинациялар кузатилади, лекин улар иккинчи даражали ахамиятга эга. Алкогол делирий психозидаги беморларда осонлик билан галлюцинациялар хосил килиш мумкин. Масалан, бемор юмук кузлари устига бармок билан секин босиб, уларга хар хил куриниш гапирилганда уларда куриш галлюцинациялари пайдо булади (Линмани белгиси). Беморлар тозо когозда хар хил ёзувлар курадилар (Рейхарт белгиси), улар узиб куйилган телефон билан гаплашадилар (Ашаффенбург белгиси). Алкоголли делирий холатидаги беморлар "томошинбендек" уз холатларига имоишоралар, хулкатвор, харакатлари биланжавоб берадилар. Бу жавоб асосан делирий мазмунига богликбулиб, беморлар кузгалган холатда беркинадилар ёки бир нарсаларни гапирадилар. Купинча беморларга уткир васвасавийтаъкиб, эротик ёки кизганиш холлари учрайди. Делирий холининг хамма белгилари асосан кечга бориб ёкитунда кучаяди, кундиза эса йуколиши мумкин. Делирий хар доимневрологик ва вегетатив (титрок, гандираклаш, юрак уришитезлашиши, терлаш) узгаришлар билан давом этади. Алкоголли делирий 28 кун давом этиб, чукур уйку билавнтугаланиди. Касаллик огир кечган психоз огирлашиб, "касб"ёки "мусситирлашган" делирий холатига утиш мумкин. Бу турдаги психозлар огир утадиган делирий тукумига киради ва улимхолатига олиб келиши мумкин. Юкоридаги асосий ва огир кекчадиган психозлар ташкари,делирийларнинг туралри хам маълум
Алкогол галлюцинозлари . Касаллик кечиши буйича уткир,уртача уткир ва сурункали булади.
Уткир алкогол галлюцинозлари бир неча соатдан бир неча хафтагача ёки 1 ойгача давом этади.
Куккисидан бошланиб, кечкурун ёки тундаги уйкусизлик давомида оддий товуш эшитиш галлюцинациялари (масалан, сув ёки гилдириклар шовкин билан бир вактда ва улар таъсири натижасида "овозлар" эшитиш) пайдо булиши билан шаклланади. Кейинчалик эса хакикий овоз эшитиш галлюцинациялари кушилади.Одатда бу овоз галлюцинациялари сухбат тарзида шаклланиббаъзи "овозлар" беморлани айблайдилар, уларни жазолашни айтадилар бошка "овозлар" эса химоя киладилар, тинчлантирадилар. Беморларда таъсирчанлик йуколади. Галлёцинациялар маъносига мос келган хиссий васвасалар(галлюцинатор васвасалар) пайдо булади. Улар асосан таъкибэтиш, кириб ташлаш, айблаш бузгунчилик мазмуни васвасаларидир. Галлюцинациялариннг энг ривожланган вактида беморлардакуркув, ховотирланиш, умидсизлик каби аффектив узгаришларюзага келади. Беморлар узларини химоя этадилар, куролланадилар, милицияга мурожат киладилар ёки узузларни нобуд киладилар. Психоз асосан чукур ва давоми уйкудан сунг тугалланади.
Сурункали алкогол галлюцинозлари. Бу тукумдаги психозларга алкогол галлюцинозларнинг 6 ойдан ошиб кетган хилларимансуб булади. Суз эшитиш галлюцинациялари касалликнинг биринчи биринчи й илида доимий булиб, беморлар бу "овозлар" билан басхлашадилар, урушадилар,кейинчалик бу овозларга куникиб коладилар узлари тинчланадилар ва касбларига кайтадилар. Бу холларда касалликка тугри тушунча булади.Касалликнинг узокдаврлари рухий атоматизмлар (купинча сохта галлюцинациялар)ёки галлюцинатор парафрения холатлари кузатилиши мумкин.  Алкогол васвасаси психозлари.  Асосан алкоголли параноидва алкоголли рашк васвасалари турларида учрайди.  Алкоголли параноид (алкогол таъкиб килиш васвасаси) алкоголизмга йуликкан беморларда "бош огрик" ва сурункали ичиш даврида ривожланади. Бу холда беморда бирданига жисмоний йукотиш хафи борлигига икрорлик пайдо булади. Васвасагоялар сиймоли буилб безовталаниш хаяжон кескин куркув харакат кузгалувчанлиги ва кутилмаган хаттихаракат билан чамбарчас боглиликка номоён булади. Беморга якиндаги хар кандай нотаниш киши таъкибчи булиб туюлаверади. Тез орада куриш ваэшитиш иллюзияларининг пайдо булиши кутилади. Бунда беморжиноят куролли булмиш пичок ёки тупанча учини "куриши" ёкиатрофдагиларнинг дукписасини "эшитиши" мумкин. Шунда беморхаттихаракати узгаради, яъни у такибчилардан кочиши, саросида узузига жисмоний шкаст етказишлари, харакатдаги транспорт воситасидан сакраш ёрдам сураб миршабларга илтижа килишлари мумкин. Кечки пайт ва ярим тунда делириоз белгиларива эшитиш галлюцинациялари пайдо булиши мумкин. Психоз бир суткадан (абортив"чала" параноид) бир неча кун ёки хафтагача (уткир параноид) давом этиши мумкин. Баъзихолларда психоз бир нреча ойларгача чузилиб кетиши эхтимолибор (чузилиб кетган параноид). Бу холда васваса гоялари нисбатан тартиблашуви кузатилади. Аввалгидан фаркли уларок, бемор хаттихаракати тугри булсада, таъкибчилар айнан аникбир киши эканлиги маълум булади, куркинч урнини хаяжон вабосиклик эгаллайди.  Алкогол рашк васвасалари (алкоголли паронойя) сурункалиалкоголпсихоз туркимига мансуд булиб, бирламчи паронойя рашк васвасаси билан ифодаланади. асосан эркакларда учрайди. Беморга гуё хотинлари "уйнаш топиб олган"дек фикрларпайдо булади, хатто беморлар "уйнашлари исмларигача" айтибберадилар. Шу билан бирга улар далилашёлар кидирадилар, хотинларни кузатиб, улар кийимбошларинин текширадилар. Купинча хотинлари аввал нотугри йулда булганлиги болалари "уларники" эмаслиги тугрисидап гапирадилар. Аффекив узгаришлартушкунликгазаб тула кайфият билан ифодаланади. Беморлар купинча уз хотинларига нисбатан огир хуружлар утказадилар. Алкогол энцефалопатиялари. шартли равишдв уч хил булади: уткир, уртача ва сурункали энцефалопатиялар ажратилади. Уткир алкогол эйцефалопатияси (ГайеВернике эйцефалопатияси). Касалликнинг шакилланиши огир утувчи делирий холатининг пайдо булиши ва унинг "касб" мусситирланган делирийга утиши билан ифодаланади. Рухий узгаришлар саматик (терининг окариб кетиши, кузокининг саргайиши, иситма кутарилиши юрак ва томир уришинингтезлашуви, бузилиши, кон босиминингн пасайиши, хушдан кетиши, жигар шишиву) ва неврологик (титрок, гандираклаш, мушак тортишиши ёки бушашиши, куриш жараёнларининг бузилиши, касаллика хос рефлексларнинг пайдо булиши энса мушакларнингкотиши ва х. к.) узгаришлар билан бирга кузатилади.3-10 кун утгач, рухий узгаришлар камайиб согайиш даври бошланади, уйку яхшиланганлиги шундан гувохлик беради. психозга бошка касалликлар кушилганда касалликнинг иккинчи хафтасида бемор нобуд булиши мумкин.  Корсаков психози (Карсаков касаллиги) С.С.Корсаковтомонидан 1887 йилда полиневритик песихоз тарикасида баёнэтилган, сурункали алкоголли энцефалопатиялар туркумига алокадор касалликдир. Сурункали алкоголизм узок вакт давом этишидан юзага келиб, марказий ва махаллий асаб системасинингшкастллиги хамда полиневритга хос белгилардан иборат. Хотиранинг айнан даврда содир булган вокеа ва кечинмаларга пасайиши билан бир даврда, утмишда булиб утган вокеаларнинг хотирада узгармасдан сакланганлиги эътиборга лойик. Бундан ташкари, беморларнинг мехнатга, касбга кобилияти хам сакланибколади. Бу беморлар бегараз, кайфи чог булишига карамасдан,узи касалликларга булган куз карашларининг нотугрилиги билан ифодаланади. Касаллик сурункали келиб, ичкиликбозликнинг тугатилиши ва даволаш жараёнида узгаришларнинг камайиши эхтимоли борлиги билан эътиборга лойик.
Алкогол фалажи (Алкогол сохта фалажи)  купинча эркакларда учрайди. Рухий узгаришлар фикрлаш билимлар, узузигатанкидий карашларнинг камайиши, бачкана хазиллар, бефахимлик, эйфория, уз "кучларини" юкори бохолаш (баъзан касалликгача) билан кузатилади. Хотира бузилиш хар доим кузатилади.неврологик узгаришлари худди уткир алкоголли эйцефалопатиялардагидек булади.
Қопда мушук” ишли ўйинини ўтказишга методик тавсиялар ва ўтказиш технологияси
3.1 Ўйиннинг умумий вақти – 45 минут.
3.2 Талабалар гурухи 3та кичик гурухларга бўлинади.
3.3 Ҳар бир кичик гурух қоғозга санани, гурух рақамини, факультетини, иштирокчининг ФИШни, ўйиннинг номини ёзишади.
3.4 Хар бир кичик гурухдан битта аъзоси конвертдан алохида вариантни олади.
3.5 15 дақиқа мухокама ва жавоб ёзишдан сўнг ўқитувчи вароқларни йиғиб олади.
3.6 Бахолаш балларда ўтказилади ва назарий қисмга назорат бахоларини қўйишда жавоблар тўғрилиги, тўлалиги ва тезлигига кўра эътиборга олинади.
«Наркомания ва токсикомания» мавзуси бўйича амалий машгулотда «Қопда мушук» ишли ўйинини ўтқазишга саволлар мажмуаси.

  1. Наркоманияга таьриф беринг.

  2. Наркомания турларини санаб беринг.

  3. Героинли наркомания 1 босқичи симптомлари, унинг давомийлиги.

  4. Героинли наркомания 2 босқичи симптомлари, унинг давомийлиги.

  5. Героинли наркомания 3 босқичи симптомлари, унинг давомийлиги.

  6. Героинли наркоманияда абстинент синдромини таьрифланг.

  7. Наркомания динамикасида шахс узгаришларини сананг.

  8. Гашишизмда 1 босқич симптомлари.

  9. Гашишизмда 2 босқич симптомлари.

  10. Гашишизмда абстинент синдромини таьрифланг.

  11. Полинаркомания нима?

  12. Токсикоманияга таьриф беринг.

  13. Токсикомания турлари.

  14. Токсикомания динамикасида шахс узгаришлари.

  15. Психиатив воситаларни суисьтемол килинишида асосий синдромлар.

  16. Наркоманияда интоксикацион характердаги психотик холатларни хусусиятлари.

  17. Наркомания 1 боскичида кардинал симптомларни курсатинг.

  18. Наркомания 2 боскичида кардинал симптомларни курсатинг.

  19. Наркомания 3 боскичида кардинал симптомларни курсатинг.

  20. Токсикомания 1 боскичи симптомларини курсатинг.

  21. Токсикомания 2 боскичи симптомларини курсатинг.

  22. Токсикомания 3 боскичи симптомларини курсатинг.

  23. Психоактив воситаларни суисьтемол килувчи шахсларнинг преморбид хусусиятларини курсатинг.

  24. Наркомания ва токсикомания шаклланиш мойил гурухларни айтинг.

  25. Наркоманиянинг окибатлари.




Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish