Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг



Download 0,83 Mb.
bet24/52
Sana22.06.2023
Hajmi0,83 Mb.
#952861
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   52
Bog'liq
Копия УМК Психиатрия ХТФ янги

Кечишига кўра депрессиялар монополяр ёки биполяр [Haslam М., 1998]; оғирлик даражасига кўра —енгил, ўрта ва оғир турларга булинади.
Соматоген депрессиялар. Органиқ ва симптоматик депрессиялар МКБ-10 да «Органиқ депрессив бузилиш» сифатида курсатилган. Шунга кўра, соматоген депрессияларнинг клиник манзараси бошқа этиоло­гияли депрессиялардан аниқ диф­ференциал-диагностик фаркларга эга эмас, уларнинг ташхисоти қуйидаги мезонларга мос келиши зарур:
1) нопсихоактив моддаларни миянинг биохимик тизимига ножўя таъсирлари, церебрал дисфункцияга олиб келувчи соматик касалликлар, мия дисфункциялари, шикастланишлари хақидаги объектив физик ва неврологик текширувлар, лаборатор тестлар, касалликнинг анамнестик маълумотлари;
2) бош миянинг дисфункцияси, шикастланиши билан рухий бўзилишнинг келиб чикишидаги ўзаро боғликликнинг мавжудлиги, симптомлар дархол ёки бироз вақтдан сўнг юзага келади;
3) келиб чиқишига сабабчи бўлган омилларнинг таъсири камайганда, рухий холатнинг тўзалиши ёки сезиларли яхшиланиши;
4) юқори наслий асоратланганлик хақидаги ишонарли маълумотларнинг йўқлиги.
Депрессив симптомлар кўпинча қуйидаги касалликлар кузатилади:
а) касалликлар: юрак-қон томир тизими касалликлари; Паркинсон касаллиги; Гентингтон хореяси; МНСнинг дегенератив касалликлари; гепатит; жигар циррози; инфекцион мононуклеоз; неоплазмоз; таркалган склероз; қизил югурдак; ревматоид артрит; СПИД; ошкозон ости карциномаси;
б) холатлар: ўткир динамик церебрал-қон томир бузилишлари; поствирус инфекция синдроми; гипокалиемия; гипонатриемия; гиперкальциемия; уремия; гипоксик синдромлар; гипотиреоидизм;
в) препаратларни қўллаш: резерпин; а-метилдопа; пропранолол; кортиқостероидлар; прогестерон; эстрогенлар;
г) гиповитаминозлар: В1 , В6 , В12 витаминлар; фоли кис­лота етишмовчилиги;
д) шикастланишлар: субдурал гематома;
е) бекор қилиш синдроми: кокаин; амфетамин.
Эндоген депрессиялар — циркуляр психоз, инволюцион меланхолия, шизофренияда кузатиладиган депрессив холатлар хисобланади.
Эндоген депрессияларнинг мухим хусусиятлари бўлиб хисобланади:
— аффектив фазаларнинг аутохтон юзага келиши. Рухиятни шикастловчи омиллар аффектив бузилишларни юзага келишига сабабчи бўлиши ва маълум бир вақт бемор кечинмаларида акс этиши мумкин; аффектив бузилишлар чуқурлашгани сари психоген комплекс аста-секин йўқолади;
— депрессия бошиданоқ витал характерга эга: юрак сохасидаги сиқилиш, босилиш, оғирлик, оғриқ кўринишидаги нохуш хислар, уйқу, иштаха, жинсий функция бузилишлари ва х. Вегетатив бузилишлар симпатоадренал симптомокомплекс устунлик қилиши билан характерланади;
— ўзини хис қилиш ва кайфиятда гипоталамик суткалик ритмнинг мавжудлиги: эрталабки соатларда ахволнинг ёмонлашуви ва куннинг иккинчи ярмида спонтан яхшиланиши. Психоз чуққисида депрессия монотон кечади;
— бирламчи гунохкорлик хисси, ўз-ўзини айблаш ва камситиш васваса ғоялари мавжудлиги;
— идеатор ва психомотор тормозланганлик хисси.
Психоген депрессиялар. П.Б.Ганнушкин фикрига кўра (1998), психоген депрессияларнинг ўзига хос хусусияти, бу – меёр билан патология орасидаги сезиларли чегаранинг йўқлигидир. Симптоматологик реактив депрессиялар одатда эндоген депрессиялардан кам фарқланади ва ягона, лекин, зарурий бўлмаган белгиларидан бири, депрессияни ривожланишига олиб келувчи ходисаларни депрессив холатдаги кечинмалар мазмуни билан боғликлигидир.
Депрессив симпто­матиканинг ривожланиш қонуниятига кўра оддий, истерик ва хавотирли турлари фарқланади [Коркина М.В. ва б., 1995]. Оддий вариантида, эндоген депрессия каби, харакат ва фикрлаш жараёнларининг тормозланиши билан кечувчи гамгин кайфият кузатилади. Бироқ барча кечинмалар рухиятни жарохатловчи вазиятга жамланган, тушкун кайфият кечга яқин ва бахтсизлик хақидаги хотиралар жонланганда кучаяди. Ис­терик варианти норозилик, жиззакилик, қайсарлик, инжиқлилик сиқилиш аффектидан устунлик қилиши билан характерланади. Қайғу хисси намойишкорона хулқ, атрофдагиларнинг рахмини келтиришга интилиш билан қўшилиб келади. Ўз бахтсизлигида бошқаларни айблаш кузатилади.Депрессия фонида истерик стигмалар (блефороспазм, фалажлик ва х. ) юзага келиши мумкин. Хавотирли депрессияда гиперкинетик типдаги аффектив-шок реакциялари харакат безовталигининг ўсиб бориши, хавотир, ажитация белгилари билан учрайди.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish