Гомогентизинат кислотасига ишқор билан синама. Усул ишқорий муҳитда гомогентизинат кислотаси хаводаги кислород иштирокида оксидланиши оқибатида кўк-бинафша рангдаги парчаланиш пигмент маҳсулоти хосил бўлишига асосланган.
Иш тиртиби. Битта пробиркага 10 томчи меъёрдаги, иккинчисига – патологик сийдик солинади, хар бирига 2 томчидан натрий гидроксиди томизилиб, чайқатилади ва 1-2 дақиқадан сўнг ранг ўзгариши кузатилади.
Гомогентизинат кислотаси мавжудлигида кўк-бинафша ранг пайдо бўлганда реакция ижобий хисобланади.
Гомогентизинат кислотасига молибден реактиви билан синама. Усул гомогентизинат кислотасини молибдат кўки ҳосил бўлиши билан молибдат аммонийни қайтарилишига асосланган.
Иш тартиби. Битта пробиркага 2 томчи соғлом одам сийдиги, бошқасига – бемор сийдиги солинади. Хар бир пробиркага 10 томчидан сув ва 4 томчидан калий фосфат эритмаси солинади. Пробиркалар чайқатилади.
Гомогентизинат кислотаси мавжудлиги билан боғлиқ бўлган кўк ранг ҳосил бўлган ҳолда синама ижобий саналади.
Машғулот режаси
Фан ҳақида назарий материални эгаллаш ва мухокама этилгач, биокимёвий усулнинг аҳамияти ва моҳиятини тушунгач, тахлилнинг асосий босқичлари билан танишгандан сўнг талабалар фенилпируват, галактоза, гомоцистеин, гомогентизинат кислотаси аниқлашни амалий тарзда бажарадилар, натижалар альбомга баён этилади. Талабалар ўқитувчи билан ҳамкорликда ўтказилган тахлил натижаларини муҳокама қиладилар, мультимедия дастурлари билан танишадилар. Машғулотнинг якуний қисмида ўқитувчи альбомдаги ёзувларни текширади, талабалар билимини баҳолайди, кейинги машғулот учун топшириқлар беради.
Масалалар
1. Кўрсатилган қайси белгилар биокимёвий текширувлар ўтказиш учун кўрсатма бўлиб ҳисобланади: а) бўйин тери бурмалари, бўйнинг пастлиги, бирламчи ва иккиламчи жинсий белгиларни ривожланмаганлиги; б) психомотор ривожланишнинг ортда қолиши, тери гипопигментацияси, сийдикнинг ноодатий хиди; в) Эдварс синдроми; г) «мушук чинқириғи» синдроми; д) ақлий заифлик, жигар ва талоқнинг катталашиши, умумий дистрофия, катаракта? Жавобингизни асосланг.
2. Чақалоқда фенилкетонурия аниқланди. Фенилкетонуриянинг клиник манзараси – ақлий заифлик ривожланмаслиги учун чақалоқ овқатидан қайси аминокислотани истисно қилис зарур? Жавобингизни асослаб беринг.
3. Чақалоқ хаётининг илк кунларида сариқлиқ аломатлари пайдо бўлди. Биокимёвий тахлил ўтказилгандан кейин қандай ташхис қўйилди?. Жавобингизни асосланг.
4. Лизосома патологияси мавжуд бемор ҳужайралари культурасида лизосомаларда кўп миқдорда липидлар тўпланганлиги аниқланди. Ушбу бузилиш қандай касаллик учун аҳамиятли? Жавобингизни асосланг.
5. Кўкрак билан озиқланувчи чақалоқда диспептик ҳолатлар, оиб кетиш, терининг сарғайиши, жигар катталашиши кузатилди. Темир хлорид билан ўтказилган синама манфий. Шифокор болага кўкрак сути ўрнига махсус парҳез буюрди, бу чақалоқ ҳолатини яхшилашга олиб келди. Ушбу болада қандай касаллик бўлиши мумкин? Жавобингизни асослаб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |