11. Назорат саволлари
Нафас аъзолари касалликлари бор беморларнинг асосий шикоятлари ва уларни текшириш.
Нафас аъзолари касалликлари бор беморларнинг иккиламчи шикоятлари.
Ўпка патологияси бор беморлардан анамнез йигишда асосий эътиборни нимага каратиш керак?
Ўпка касаллиги бор беморларни умумий кўздан кечириш ташхис кўйиш учун олинган маълумотларга бахо бериш.
Кўкрак қафасининг кўздан кечириш ўз ичига нималарни олади?
қайси белгиларга караб кўкрак қафаси шакллари аниқланади?
Кўкрак қафасининг физиологик шакллари.
Кўкрак қафасининг патологик турлари.
Кўкрак қафасининг симметриклигига қандай бахо берилади?
Бемор нафасини бахолаш.
Кўкрак қафаси айланаси ва нафас экскурсиясини аниқлаш.
Ўпка касаллиги бор беморда пайпаслаганда нима кузатилади?
Овоз дириллаши қандай аниқланади?
Овоз дириллаши қандай холатларда кучаяди?
Овоз дириллаши қандай холатларда сусаяди?
12. Тавсия этилувчи адабиётлар
Василенко В. X. и Гребенов А. Л. "Пропедевтика внутренных болезней".
Шелагуров А. А. "Пропедевтика внутренных болезней".
Шкляр Б. С. "Диагностика внутренных болезней".
Гиляревский С. А. "Пропедевтика внутренных болезней".
Многотомное руководство по внутренным болезням.
Структынский А. В., Баранов А. П., и др. "Основы семиотики заболеваний внутренных аъзоов. Атлас.,", 1997, Москва.
Жмуров В. А., Малишевский М. В. "Пропедевтика внутренных болезней", 2001, Москва.
АМАЛИЙ КУНИКМАЛАР ШАБЛОНИ
Кўкрак қафасини кўздан кечириш Кўкрак қафасини кўздан кечириш схемаси
кўкрак қафаси шаклини аниқлаш;
кўкрак қафаси симметриклигини аниқлаш;
нафас .характеристикаси;
- кўкрак қафаси айланасини ўлчаш.
1. Бир катор белгиларига кўра кўкрак қафаси шаклини аниқлаш:
ўмров усти ва ўмров ости сохаси холати;
қовурғалар йўналиши;
қовурғалараро оралиқ кенглиги;
олд, орқа ва ён ўлчамлар нисбати;
эпигастрал бурчак катталиги;
куракнинг кўкрак қафасига ёпишганлигига кўра.
2. Кўкрак қафаси симметриклиги
тинч холатда нафасни олдиндан, орқадан ва тўгридан, ён томондан ёритиш йўли билан аниқлаш;
кўкрак қафаси бир томонида шишиш ёки пучайганлик бор, йўқликни аниқлаш;
3. Бемор нафасини частотасини, ритмини, типини ва чуқурлигини аниқлаш:
а) нафас типини аниқлаш (қорин, кўкрак, аралаш);
б) нафас харакатлари симметриклигини олдиндан, орқадан аниқлаш. Олдиндан қовурға ёйлари ва уларнинг нафас экскурсияси, орқадан курак холати ва унинг нафас харакатидаги холати мўлжал килиб олинади.
в) бир,дақиқа давомида кўкрак қафаси ёки қорин билан нафас олганда нафас частотасини аниқлаш;
г) нафас ритмини аниқлаш;
д) нафас чуқурлиги ва кўшимча нафас мушакларини ишга тушишини аниқлаш;
4. Кўкрак қафаси айланаси ва нафас экскурсияси сантиметр тасма ёрдамида аниқлаш:
кўкрак қафаси айланаси орқадан курак бурчаги сохасида ўлчанади
олдиндан тўртинчи қовурғанинг тўш суягига бириккан жойи мўлжал килиб олинади;
- уч ўлчамда аниқланади: тинч нафас олганда, чуқур нафас олганда, максимал нафас чиқарганда;
Do'stlaringiz bilan baham: |