2. Тембр бўйича:
қисқа ва секин, одатда юзда оғриқли гримас пайдо бўлувчи йўтал (қуруқ плеврит, крупоз пневмония бошланиши).
Аккилловчи йўтал. (товуш бойламлари бўкиши, трахеяни ўсма ёки бўкок билан қисилиши, хикилдок зарарланиши ёки истерия).
Хирилловчи йўтал. (товуш бойламларининг яллиғланиши).
Овозсиз йўтал (товуш бойламларини яраланиши товуш бойламлари шиши тез умумий холсизлик).
3. Характери бўйича:
қуруқ йўтал (балғам ажралмайдиган).
Нам йўтал (балғам билан).
4. Пайдо бўлиш вақтига караб:
Эрталабки йўтал (юқори нафас йўлларининг сурункали яллиғланиши).
Кечки йўтад (бронхитлар, пневмония).
Тунги йўтал - адашган нервнинг тунги активлиги билан боғлиқ.(ўпка тубиркулёзи, бронхопулмонал лимфатугунларини катталишиши).
5. Пайдо бўлиш шароити ёки бирга келувчи белгилар:
Путал тана холатини ўзгартирганда - ўпкада бўшлик хосил бўлганда кузатилади (бронхоэктотик касаллик, абсцесс, ўпка гангренаси, каверноз сил) - бўшликдаги ажралмалар маълум холатда бронхга тушади ва йўтал билан чиқарилади (қайси холатда йўтал бўлишига караб туриб бўшлик локализациясини билса бўлади).
Йўтал овкат.қабул килганда пайдо бўлса, кизилўнгачни трахея ёки бронх билан туташма
бўлишидан.
5.3. Кўп микдордаги балғам билан ажралувчи йўтал ("тўла огиз бўшлиғи") – бўшликни бўшатилиши билан характерли.
5.4. кайд қилиш билан кечувчи йўтал - кўк йўтал, фарингит (юткин шиллик каватининг ёпишқоқ балғам билан қитиқланиши).
Балғамни характерини, микдорини, ажралиш пайтини (эрталаб, кечкурун, тунги) касални яхши балғам ажралишига олиб келувчи холатини аниқлаш зарур. Йўтал доимий ёки даврий, баланд, аккилловчи (масалан, кўк йўталда), паст, киска. Кўкрак қафасидаги оғриқ-кеяиб чикиши, локализацияси, характери, интенсивлиги, давомийлиги ва иррадиацияси бўйича фаркланади. Оғриқ пайдо бўлиш холати ва уни йўқотиш чораларини сўраш керак.
Қирилиш хисси, тўш орқасида ачишиш ўткир трахеитда ёки трахеобронхит касаллигига хос.Бундай оғриқлар хар доим хам бўлавермайди, хатто трахеяни давомий таъсирланишида хам бўлмайди.Уларнинг интенсивлиги паст,йўтал пайти кучаяди ёки пайдо бўладива нафас пайти ўзгармайди.Кўкрак қафасининг пастки-ён бўлагида бўладиган ноинтенсив симилловчи оғриқлар (мускул оғриғи) узоқ давом этувчи йўтали бор касалларда хамда нафас мушакларининг ўта зўрикишида бўлади. Бундай оғриқлар узоқ давом этувчи йўтал хуружлари кучаювчи ёки пайдо бўлувчи ва секин чуқур нафас олганда кучаймайди.Плевра варақларининг яллиғланишида (қуруқ плевритда) юзага келувчи интенсив плеврал оғриқлар мухим диагностик ахамиятга эга.
Эсда тутинг:Плеврал оғриқлар нафас пайтида тезда кучаяди,айникса беморни сог томонга букилганда қайсиким яллиғланган плевра варақларининг ишқаланишини кучайтиради. Бу оғриқларни қовурғалараро невралгиялардан дифференциациялаш керак.Бундай оғриқлар ўткир, и'нтенсив лекин улар бемор сог томонга букилганда кучаяди.
Иккиламчи шиквятлар.
Умумий шикоятларга киради:
Тана хароратининг ошиши.
Кўп терлаш.
Умумий холсизлик, иштаха пасайиши ва бошкалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |