Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси



Download 305,47 Kb.
bet29/163
Sana09.07.2022
Hajmi305,47 Kb.
#759792
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   163
Bog'liq
зухриддин

5. Машғулот мазмуни.
5.1. Термометрия ва терморегуляция хақида тушунча
Организмдаги турли оғриқли жараёнлар терморегуляцияни бузилишига олиб келади, яъни тана хароратини кўтарилиши – гипертермия ёки камайиши – гипотермия кузатилади. Бунда тана хароратига нисбатан беморларнинг субъектив хисларига таяниш мумкин эмас, чунки иссиқликни сезиши меърий тана харорати хам кузатилиши мумкин (базедов касаллигида) ва аксинча, иситма вақтида узоқ давом этувчи иситмали холатда беморлар тана хароратини ортганини сезмасликлари мумкин.
Организмда тана хароратини сақлаб туриш учун терморегуляция физиологик механизмлар хисобига амалга оширилиб, иссиқлик ишлаб чиқариш ва уни ташқарига чиқариш йўли билан малга оширилади. Масалан, атроф мухит хароратини камайишида организмдаги метаболик жараёнлар кучайиши ва иссиқликни ташқарига чиарилиши камайиши кузатилса, аксинча атроф мухит харорати ортганда бунга тескари жараёнлар амалга ошади. Организмда кучли жисмоний иш вақтида иссиқлик ажралиши кучаяди. Бунда температура гомеостазини сақлаб туриш мақсадида иссиқлик ишлаб чиқариш билан бир қаторда уни ажралиши, асосан терлаш хисобига хам кучаяди. Тана хароратини сақлаб туришда қон айлниши хам ахамиятлидир. Айланаётган қон аъзоларда қизийди ва иссиқлик бошқа тана аъзоларига ўтказилади, бунда хосил бўлаётган иссиқлик унчалик катта эмас ёки иссиқликни ажралиши кучаяди.


5.2. Тана хароратини тўғри ўлчаш усули ва мезонлари
Тана хароратини ўлчаш усуллари. Тана хароратини ушлаб кўриш орқали аниқлаш махаллий совиш ёки яллиғланиш ўчоғидаги тери хароратини аниқлашда қўл келади.
Термометр билан хароратни ўлчаш аниқ маълумотлар беради.
Тана харорати кунига икки марта эрталаб соат 7-9 ва кечкурун соат 5-7 амалга оширилади. Баъзи касалликларда (безгак, сил, сепсис) тана харорати ўзгариб туради ёки ноодатий холатларда кўтарилиши кузатилади, бу холда тез-тез ўлчанади (3-6 соатда)
Тана хароратини ўлчаш жойлари. Қўлтиқ ости сохаси – амалий жихатдан энг қулай жой хисобланади, оғиз бўшлиғи (аниқ рақамларни кўрсатади), тўғри ичак (ёш болаларда, ўта холсиз беморларда). Бундан ташқари болаларда чов бурмасида хам ўлчаш мумкин. Қўлтиқ ости сохасида хароратни ўлчашда термометр терига зич ёпишиб туриши керак, елка эса қўлтиқ ости сохаси ёпилиши учун кўкракка ёпишган холда туриши лозим. Тўғри ичакда хароратни ўлчаш учун термометр вазелин билан сурилиб беморни ёнбошга ётқизган холда тўғри ичакка 6-7 см киритилади.
Ўлчаш давомийлиги – 10 дақиқадан кам эмас.
Кун давомида тана харорати ўзгариб туради, энг паст даража эрталаб соат 3 ва 6 атрофида, юқориси эса – кечки соат 5 ва 9 бўлади. Эрталабки ва кечқурунги хароратлар фарқи 0,6 даражада ошмаслиги керак.
Тана харорати билан пульс нисбати деярли доимийдир. Тана хароратини 1оС га ортиши пульсни 10-12 тага кўпайишига, болаларда эса яна кўпроқ ортишига олиб келади. Тана харорати ва пульс нисбатини бир бирига мос келмаслигини эса чуқур тахлил қилиш зарур.
Тана хароратини хар куни икки мартадан ўлчашдан олинган натижалар учта графикдаги варақага ёзиб борилади. Сана, эрталабки ва кечқурунли харорат ва температура сеткасига ўтказилиб харорат эгри чизиғи чизилади. Бундай сеткада бошқа кўрсаткичларни ўзгаришлари хам киритилади: кунлик пульс, нафас олиш сони, қон босими, тана оғирлиги ва бошқалар.



Download 305,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish