Экссудатив плеврит.
Шикоятлар
Бемор кўпинча хансираш, кўкрак қафасидаги оғриқка шикоят қилади. Оғриқ. Кўпинча оғирлик хиссидай бўлади, лекин баъзидан интенсив бўлиши мумкин, оғриқ бўйинга, эпигастрал сохага таркалиши мумкин, у доимий бўлиб физик нагрузкадан кейин кучайиши мумкин, кўпинча оғриқни пайдо бўлиш сабаби номаълум бўлиб қолади. Касалларда қуруқ йўтал, кучли терлаш, хароратнинг ошиши, қалтираш, тез чарчаш, холсизлик, бош оғриғи, иштаха пасайиши ва бошқалар пайдо бўлиши мумкин.
Anamnesis morbi, vitae.
Анамнезда беморни нима билан касалланганлиги, касаллик бошланишига нима туртки бўлганлиги аниқланади. Масалан (иммунитетнинг пасайиши). Хаёт анамнезида ирсий касалликлар, бошдан кечирган касалликлари ва аллергик реакцияларни сўраб суриштирилади.
Кўздан кечириш.
Умумий кўздан кечирганда бу касалларда мажбурий холат яъни касаллар оғриқли томонга ётиши аниқланади. Тери копламлари рангпар, цианотик, нам (харорат кескин ошганда қуруқ ва иссик бўлиши мумкин, асосийси касаллика боғлиқ), хансираш, қуруқ йўтал, бўйин веналарини бўртиши кузатилади.
Кўкрак қафасини кечирганда кўкрак қафаси ва қовурғалараро ораликни кенгайиши, кўкрак қафасининг суюқлик тўпланган томонининг бўртиши, шунингдек шикастланган томонда нафас харакатларини чегараланганлигини кузатиш мумкин. Шунингдек кўкрак қафаси пастки бўлимлари шикастланган томонини сог томонга нисбатан шишганлиги ва терининг калин бурмаси аниқланиши мумкин (Венрих симптоми).
Пальпация.
Товуш дириллаши пасайиши ёки бутунлай йўқолиши кузатилади, оғриқ нукталари аниқланиши мумкин. Кўкрак қафасининг резистентлиги камайганда эпигастрал бурчак хам ўзгариши мумкин.
Перкуссия.
Плеврал бўшлиқдаги суюқлик, унинг микдори 300 – 400 мл дан кам булмаганда аниқланади. Бўғиқлашиш даражасининг бита қовурғагача кутарилиши суюқлик микдорининг 500 мл га етишига мос келади. Суюқлик тўпланган сохада абсолют бўғиқ товуш аниқланади. Тўпланган суюклининг юқори чегараси аниқланганда қийшиқ чизиқ (Дамуазо чизиғи) яллиғланиш тавсифига эга бўлган суюқлик тўпланганда аниқланади, яллиғланишли булмаган суюлик тўпланишида тўғри чизиқ аниқланади. Бунда товуш бўғиқлашган бўлади. Шунингдек перкуссияда 2 та учбурчак аниқлаш мумкин. Гарлеанд ва Раухфус – Грокко учбурчаги. Гарлеанд учбурчаги бир томондан умуртқа поғонаси билан иккинчи томон билан Дамуазонинг кутарилувчи чизиғи Билан хосил бўлади, унинг асоси Дамуазонинг юқори нуктасидан умуртқа поғонасига ўтказилган чизиқ хисобланади. ўпканинг илдизи сиқилиши натижасида шу учбурчак сохасида бўғиқлашган темпаниқ перкутор товуш аниқланади. Бу учбурчакнинг бир томони умуртқа поғонаси, иккинчи томонда дамуазо чизиғининг давоми хисобланади, унинг асоси бўлиб ўпканинг пастки қирғоғи хизмат қилади.
Бу сохада перкутор товушнинг бўғиқлашиши 2 та сабаб билан тушунтирилади:
Кўкс оралиғининг сог томонга силжиши.
Суюқлик тўпланган томондан умуртқа поғонасини перкутор товуш ўтказиши.
Компрессимон ателектазда перкутор равишда темпаник товуш бўғиқлашиши аниқланади. Чап томонлама экссудатив плеврит Траубе бўшлиғининг йўқолиши билан тавсифланади.
Аускультация.
Везикуляр нафаснинг сусайиши ва унинг бутунлай йўқолиши аниқланади. Бронхофония сусайган. Ажралма устида бронхиал тусига эга бўлган везикуляр нафас ва крепитация эшитилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |