Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси, гематология, хдт ва касб касалликлари кафедраси



Download 305,47 Kb.
bet10/163
Sana09.07.2022
Hajmi305,47 Kb.
#759792
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   163
Bog'liq
зухриддин

Рухий статус
• Ўз соғлигидан хавотир олиши (йўқлиги, камлиги, кўплиги, анчагина, вахима хисси билан)
• Оғриқни хис қилиш (йўқлиги, камлиги, кўплиги, анчагина, жуда кучли, хушини йўқотиш билан)
• Ўтказилган рухий кечинмалардан, қайғули вазиятлардан сўнг ахволнинг ўзгариши (ўзгармайди, бироз ёмонлашади, анчагина, кескин ёмонлашади)

  • Характер хислатлари (жураътсизлик, вахимачилик, ишончсизлик, ўзини тута билмаслик, норозиликка мойил, жахлдорлик, ғазабдан «ўтланиш».

  • Ирода (мақсадга интилиш, бир сўзли, ўзини тута билиш, қатъийятсизлик, яъни қобилиятининг сустлиги)

  • Қийинчиликларга бўладиган муносабати (барча имкониятларини ишга солиш, айнан жавоб берувчи яширин вахиманинг пайдо бўлиши, қўрқув, паришонлик, умумий ахволнинг ёмонлашуви).

  • Камчиликлардан қутилиш истаги (камчилик йўқ, камчилик бор, лекин улардан кутилиш истаги йўқ, истаги анчагина, истаги кучли, бошқаларнинг мақсадга мувофиқ тавсияларига тиббий маслахат ва буйруқларга риоя қилишга тайёрлик).

Иситма.

  • Хароратнинг кўтарилиши ва унинг суткада ўзгариб туриши чегараси (чегара характери)

  • Харорат кўтарилиш тезлиги, иситма вақтининг давомийлиги, хароратни нима билан туширади.

  • Иситмадан олдин қалтираш бўлиши, пасайгандан кейин терлаши, тезлиши, тунги терлаш.

Шикоятлар сўраб суриштирилгандан сўнг хозирги касаллик тарихига (a.morbi) ўтилади.
Бу бўлимда касаллик бошланишидан то касалхонага тушгунгача бўлган касаллик динамикаси аниқланади. Анамнезни йиғишда бемордан касаллик бошдан кечиришда бўладиган асосий белгиларга катта эътибор берилиши керак ва қуйидаги саволларга жавоб олиши керак :

  1. Қачон ва қаерда, қандай шароитларда касалланади

  2. Касаллик қандай бошланган (ўткир, босқичма-босқич)

  3. Бемор касаллик бошланишини нималар билан боғлайди.

Касаллик бошланиши ва кечишига ташқи мухитнинг таъсири (касбий, турмуш, об-хавонинг таъсири, жисмоний ва рухий қўзғалишлар, захарланишлар, нотўғри овқатланиш, юкумли касалликлар.
4. Касалликнинг биринчи белгилари
5. Қачон ва қандай биринчи ёрдам кўрсатилган ва унинг натижаси. Беморда касаллик бошланишдан то хозирги пайтгача қандай ўзгаришлар бўлган (беморнинг шикоятлари динамикаси).

  1. Касаллик сурункали тус олса унинг кечишини хронологик тарзда баён этиш. Касалликнинг ремиссия ва хуруж вақтларини аниқлаш.

  2. Беморда қандай текшириш усуллари олиб борилган ва уларнинг натижалари. Лозим бўлганда амбулатор карта, касаллик тарихномасидан кўчирма, рентгенограммалар, спирограммалардан, ЭКГ ва бошқа хужжатлардан фойдаланилади.

  3. Касалликнинг хар хил босқичларида қўлланилган даво ва унинг
    самарадорлиги

  4. Хозирги бемор ахволининг ёмонлашувига сабаб нима. Келиб чиққан асосий симптомларни батафсил ёзиш

10. Бемор ахволини касалхонада ётиб даволангандан сўнг ўзгарганлигини.
Сўнгра беморнинг хаётий тарихи, яъни a.vitae ни йиғилади.
Бунда қуйидагиларни аниқлаш лозим :

  1. Туғилган жойи, болаликдаги яшаш шароити, болаликда бошидан ўтказган касалликлари

  2. Меҳнат фаолияти: мехнат фаолиятини неча ёшдан бошлаган, иш шароити ва характери, касбидаги зарарли таъсирлар. Иш жойининг ўзгартирганлиги. Хозирги пайтдаги иш шароити. Касбига батафсил таъриф бериш. Иш жойининг характеристикаси (температура, чанг, яхши ёритилганлиги, кимёвий ва зарарли таъсирлар ), иш вақтининг давомийлиги ва иш вақтидаги танаффуслар. Дам олиш кунлари ва мехнат таътилидан унумли фойдаланйши. Иш жараёнидаги келишмовчиликлар.

  3. Моддий турмуш шароити: яшаш майдони ва унда яшовчилар сони.

  4. Овқатланиш характери: уйда ёки кўчадаги ошхоналарда, тановвул қилаётган овқат характери, овқатланиш тартиби ва давомийлиги, тахминий овқатлар тартиби.

  5. Хозирги вақтдаги оилавий ахволи, фарзандлар сони ва уларнинг соғлиги (ўлганлари борми, ўлим сабаблари). Агар аёл киши бўлса қайси ёшда хайз кура бошлаган, унинг цикли. Хомиладорликлар сони, нормал туғиш, абортлар, беихтиёр пайдо бўлган бола ташлаш, ўлик бола туғилиш булганми.

  6. Бошдан кечирган касалликлари (қандай ва неча ёшдалиги кўрсатилсин) операция, контузиялар, шикастланиш ва травмалар. Сурункали касалликлар учун бошланиши, хуруж вақтлари, охирги хуружи, давомийлиги.

  7. Зарарли одатлари: спиртли ичимликлар ичиши (аниқ, вақти-вақти билан, хар куни), чекиш (неча ёшдан, нимани чекади, кунига неча маротаба, гиёхвандлик, аччиқ чой, кофе, туз ва ширинликларни хаддан ташқари исътемол қилиши).

  8. Наслий маълумотлар (ота ёки она томондан). Ота-онасининг ёши, уларнинг соғглиги, агар вафот этган бўлсалар, ўлим сабаблари ва неча ёшда вафот этганлар. Яқин қариндошлар соғлиги хақида маълумотлар (ака-укалар, опа-сингиллар, болалар). Клиник-генеологик анамнез. Тери-таносил касалликлари, сил, описторхоз, вирусли гепатит, мода алмашинуви касалликлари. Бемор оиласидаги рухий касаллар.

  9. Аллергологик анамнез (аллерген кўрсатилади)

  10. Эксперт анамнез (йил давомида вақтинчалик ишга яроқсизлиги ва касалхоналарда даволаниши)




Download 305,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish