Тошкент Тиббиёт Академияси
Травматология, ортопедия, нейрохирургия
ва ХДЖ кафедраси
Ҳарбий дала жарроҳлиги
Маъруза №2
«ТРАВМАТИК ШОК
УЗОҚ МУДДАТЛИ БОСИЛИШ
СИНДРОМИ»
Травматик шокнинг 119 таърифи
мавжуд (И.К.Ахунбаев ва
Г.Л.Френкель)
• Замонавий ўқ отар қуроллардан 8-10%
• Ядро урушида 25-30%
Шок деб, бемор ёки жароҳатланганга оғир
шикаст ёки бошқа заҳарли омиллар таъсири
натижасида вужудга келадиган,
организмнинг барча функцияларини ўзига
хос тарзда сусайишига айтилади.
М.Н.Ахутин
“Травматик шок бу организмнинг оғир
механик шикасти ёки куйишига қарши бўлган
реакциядир”. Травматик деганда механик
шикаст таъсири натижасида организм
фаолиятини бузилишини тушуниш қабул
қилинган. А.А.Вишневский, М.И.Шройбер
Травматик шок
Қон зардобини
йўқотиш
Токсемия
Нейрорефлектор
назария
Травматик шок патогненези
• 1) плазма интерстицийга ўтади;
• 2) секин оқувчи қонда қон ҳужайралари
(эритроцит, тромбоцитлар) агрегацияси
юзага келади;
• 3) қоннинг ёпишқоқлиги ошади;
• 4) капиллярларда спонтан қон ивиши
ва капилляр микротромблари
I.
Эректил фаза (қўзғалиш). У артериал босим ошиши,
томирлар спазми, нафас қисиши, эндокрин безлар фаолияти
ва модда алмашинувнинг кучайиши билан намоён бўлади.
Бунда ҳаракат ва нутқ маркази қўзғалиши кузатилади,
жабрланган ўз ҳолатини баҳолай олмайди. Тери қопламлари
оқариб, нафас олиш ва пульс тезлашади, рефлекслар скелет
мушаклар тонуси кучаяди. Бир неча минутдан бир неча
соатларгача давом этади.
II
. Торпид фаза (тормозланиш) организмнинг ҳаётий
функцияларнинг сусайиши билан характерланади. ”боғлов
пунктида оёғи ёки қўли узилган, ҳаракатсиз қотиб қолган
аскар ётибди, у қичқирмияпти, оғриқдан шикоят ҳам
қилмаяпти, ҳеч нарса сўрамаяпти; унинг танаси совуқ, юзи
мурданикидек оқарган, нигоҳи узоққа тикилган,
ҳарактсиз;пульси ипсимон. Териси ва жароҳати сезгиси
йўқолган, лекин жароҳатда осилиб турган катта нервни нима
биландир таъсирлаштирилса, бемор баъзи мушакларини
ҳаракатлантиради” (Пирогов Н.И.).
Травматик шокни даволашда 5
асосий йўналиш
• 1. Ҳаётга хавф солувчи жароҳатларни
даволаш
• 2. Шок импульсларини тўхтатиш
(оғриқсизлантириш)
• 3. АЮҚҲ тўлдириш ва қонни реологик
хусусиятларини яхшилаш
• 4. Метаболизм коррекцияси – гипоксия ва
респиратор ацидозни бартараф қилиш:
кислород ингаляцияси, ўпканинг суъний
вентиляцияси
• 5. Аъзоларнинг фаолиятини яхшилаш
Эътиборингиз учун рахмат
Do'stlaringiz bilan baham: |