Тошкент шахар, Юнусобод туманидаги 460-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси



Download 14,3 Kb.
Sana27.05.2022
Hajmi14,3 Kb.
#610560
Bog'liq
Тошкент шахар


-Тошкент шахар, Юнусобод туманидаги 460-сонли
мактабгача таълим муассасаси мудираси.
Ю.Исроилова - Жиззах шаҳар, 21 -сонли мактабгача таълим
муассасаси мудираси.
И. Л.Казакова - Тошкент шаҳар, 368-сонли мактабгача таълим
муассасаси тарбиячиси.
Т.Тешакузиева - Фарғона вилояти, 32- сонли мактабгача таълим
муассасаси тарбиячиси.
Ушбу методик қўлланма мактабгача ёшдаги болаларнинг математик тасаввурларини шакллантиришда тарбиячилар ва ота-оналарга ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилди. Қўлланмада кичик, ўрта, катта ва мактабга тайёрлов гурухлари учун машғулотлар ишланмалари тўлиқ ёритиб берилган.
КИРИШ

Фан — техника ниҳоятда жадал ривожланаётган даврда болаларнинг турли соҳалардаги тажрибаларни содда ҳолда ўрганиши ва улардан амалиётда фойдалана олиши учун мактабгача ёшдан керакли ва зарур билимларни эгаллашларига жиддий эътибор беришимиз лозим. Айниқса, математик билимлар инсон ҳаётида ҳар томонлама аҳамиятга эга. Илк математик тушунчаларнинг қанчалик аниқ ва мустаҳкам бўлиши, болалар тафаккурининг — анализ ва синтез, мантиқий фикрлаш, хулоса чиқариш жараёнларининг кучли бўлишини таъминлайди. Бизга маълумки, содда математика орқали мактабгача ёшдаги болалар сон ва саноқ, геометрик шакллар, вақт ва фазо ҳақида, катталиклар ҳақида бошланғич билимларни оладилар. Бу билимлар ёрдамида болалар идрок қилинадиган объектларнинг хусусиятларини анализ ва синтез қилиш, таққослаш ва умумлаштиришнинг энг содда боғланишлари ва улар орасидаги муносабатларни тушуниб оладилар.


Илк содда математик тасаввурларни шакллантириш натижасида болаларда:
— геометрик шакллар ва предметларнинг шакли ҳақидаги тасаввурлар шакллантирилади;
— фазовий муносабатларни тушуниш ва фазода мўлжал олиш кўникмаси ҳосил қилинади;
— вақт ҳақида тасаввурлар шакллантирилади;
— миқдор (катталик) ҳақида тасаввурлар ҳосил қилинади;
— сон ва саноқ ҳақида билимлар берилиб, биринчи ва иккинчи ўнлик ичида миқдорий муносабатлар ҳақида тушунчалар ҳосил қилинади. Ушбу методик қўлланма 3 — 7 ёшли болаларнинг математик тасаввурларини шакллантиришда тарбиячи ва ота —оналарга ёрдам бериш мақсадида тайёрланган бўлиб, унда кичик, ўрта, катта ва тайёрлов гуруҳларида йил давомида ўтказиладиган машғулотлар батафсил ёритиб берилган. Машғулотлар мавзуси, мақсад — вазифалари, кутилаётган натижалар, керакли жиҳозлар, машғулотнинг бориши тўлиқ ёзилган. Машғулот давомида мавзулар болаларга содда ҳолда тунгунтирилиб, амалий ишлар ва турли интерфаол ўйинлар ёрдамида мустаҳкамланади. Ҳар бир машғулотнинг охирида болаларнинг билимларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш учун саволлар берилган. Машғулотлар давомида болалар мустақил амалий топшириқларни бажариб, турли интерфаол усуллар ёрдамида топшириқларни ечиб, ўйинларни ўйнаб, ижод қилган ҳолда янги математик тушунчаларни ўрганиб, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб борадилар. Илк математик тушунчалар болаларнинг ёшига мос тарзда қизиқарли қилиб ўргатилса, самарали натижаларга эришилади. Бундай машғулотлар натижасида болалар умумий билимларни ўрганиш билан биргаликда жамоа билан келишишни, биргаликда ишлашни, ўзаро бир — бирини қўллаб — қувватлашни, ёрдамлашишни, жамоада ўзини тута олишни ўрганадилар ва болаларда ўзига бўлган ишонч, мустақил фикрлаш, ўз фикрини чиройли ифода эта олиш каби фазилатлар шаклланади. Шу сабабли ушбу қўлланма тарбиячи ва ота-оналарга болаларни мактаб таълимига тайёрлашда жуда катта қулайликлар яратади. Бу эса болаларни мактабда муваффаққиятли ўқишларига замин тайёрлайди.
Машғулотларда болалар билимларини кенгайтиришга йўналтирилган, иштирок этишга мўлжалланган қуйидаги интерфаол усуллардан фойдаланилган:
• Қисқа ҳикоя
• Тушунтириш
• Кўрсатиш
• Кичик гуруҳларда ишлаш (гуруҳий иш)
• Жуфтликда ишлаш
• Галереяга сайр
• Муаммоли вазият
• Савол —жавоб
• Рағбатлантириш
• Амалий иш
• Ижодкорлик
• Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин
• Масала тузиш, ечимни топиш
• График диктант
Бу усуллар машғулотларда алмашиниб келган ҳолда қўлланилган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ушбу методик қўлланмада мактабгача ёшдаги болалар сон ва саноқ, геометрик шакллар, вақт ва фазо ҳақида, катталиклар ҳақида бошланғич билимларни эгаллашлари учун материаллар етарли даражада ва қизиқарли қилиб берилган.
Биз ушбу қўлланмани тайёрлашда яқиндан ёрдам берган ТМТ коллежи талабаси Улуғбек Рахмонқуловга ва Андижон вилояти Пахтаобод тумани 13-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси Моҳияхон Жумабоева ҳамда услубчи Яҳёхон Абдурахмоноваларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Методик қўлланмадан макт
Download 14,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish