|
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MONOPOLIYAGA
QARSHI KURASHISH QO‘MITASINING
TOSHKENT SHAHAR HUDUDIY BOSHQARMASI
|
|
ANTIMONOPOLY COMMITTEE
OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
TASHKENT CITY DEPARTMENT
|
100060, Toshkent sh., A.Temur shoh ko‘chasi, 31-uy, Tel.: 71 233-76-86, Faks: 71 232-27-56
e-mail: tn@antimon.gov.uz, e-xat: tashantimon@exat.uz, www.antimon.gov.uz
|
|
|
|
“ 16 ” ноябр 2021 й. № 03/06-2975
Фуқаро У.К. Оллобергановага
Олмазор тумани, Себзор даҳаси, 12-уй, 87-хонадон
Ҳудудий бошқармада 2021 йил 20 сентябрда АЖА/4364-сон билан рўйхатга олинган, Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ишонч телефони орқали қилган мурожаатингизда қайд этилган холатлар юзасидан, “AZIYA INVEST FAVORIT” МЧЖнинг ходимларини жалб этган ҳолда ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, У.К.Оллоберганова ва “AZIYA INVEST FAVORIT” МЧЖ ўртасида қурилаётган кўп қаватли уй-жойларга пайчилик асосида улуш киритиш тўғрисида 2020 йил 30 ноябрдаги 0934/02-2020-сонли шартномаси имзоланган.
Шартномага кўра “AZIYA INVEST FAVORIT” МЧЖ томонидан қурилаётган Яшнобод тумани, Иззат кўчаси, 58-уй манзилдаги, 2-уйнинг умумий майдони
68,0 м2 бўлган, 91-хонадонни топширилиши белгилаб олинган.
Шартноманинг 2.2.2. бандига кўра, ушбу хонадонни қуриб битказиб, фуқаро У.К.Оллобергановага 2021 йилнинг 4-чорагида топшириш кўрсатиб қўйилган.
Сизнинг аризангизга кўра, олдиндан тўланган 251 600 000 сўм маблағни қайтариб беришни ва шартномани бекор қилишни сўралган.
Шундан сўнг, Сизга 120 235 000 сўм пул маблағлари қайтарилган бўлиб, қолган 131 365 000 сўм тўланган пул миқдори бир ой ичида қайтарилиб берилиши тўғрисидаги “AZIYA INVEST FAVORIT” МЧЖнинг 2021 йил 30 сентябрдаги 66-сонли хати тақдим этилган эди. Қурувчи ташкилот томонидан 2021 йил 19 октябр куни 15 000 000 сўм, 2021 йил 21 октябр куни 15 000 000 сўм ва 2021 йил 15 ноябр кунлари 10 000 000 сўм миқдорда пул маблағлари қайтарилганлиги ҳамда қайтарилиш лозим бўлган қолдиқ суммаси 91 365 000 сўмни ташкил этганлиги маълум қилинган.
Хозирги кунда жамиятнинг банк ва молия ташкилотларидан кредит қарздорлиги бўлганлиги ва келиб тушган барча пул маблағларининг барчаси ушбу қарздорликга йўналтирилаётганлиги сабабли, қолдиқ суммасини қайтариб бериш учун бироз вақт талаб этаётганлиги билдириб ўтилган.
Шунингдек, қайтарилиш лозим бўлган 91 365 000 сўм пул маблағлари Сизга жорий йилнинг 25 ноябр кунига қадар тўлиқ қайтарилиб берилиши тўғрисидаги “AZIYA INVEST FAVORIT” МЧЖнинг 2021 йил 16 ноябрдаги 84-сонли хати тақдим этилди.
Юқоридагилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддаси талабларидан келиб чиқиб, мазкур жавоб хатидан эътирозингиз бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи орган ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигиз тушунтирилади.
Илова 1 варақда.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Садиков
Ижрочи:М.Бухаров, тел: (71) 233-67-26
Do'stlaringiz bilan baham: |