Тошкент шаҳар, 2-Чимбой кўчаси 96-уй, Олий ва ўрта махсус


Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар



Download 311,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/22
Sana22.02.2022
Hajmi311,33 Kb.
#98708
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1.06.Иктисодиёт назарияси

 
Курс ишини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар 
 
Курс ишларининг намунавий мавзулари мазкур дастурда кўрсатилган 
мавзулар мазмуни асосида белгиланиб, уларни бажариш бўйича услубий 
маслаҳатлар ва адабиётлар рўйхатини ўз ичига олган мустақил услубий 
қўлланма сифатида тайёрланади. Курс ишини бажаришда танланган 
мавзунинг долзарблиги, унда ёритиладиган масалаларнинг давр талабига 
мослигига эътибор қаратиш, курс ишини бажариш ва расмийлаштириш 
бўйича қўйилган талабларга амал қилиш, унда янги қонун ва ҳукумат 
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, иқтисодиётда 
эришилаётган ютуқларни акс эттирувчи статистик ва бошқа маълумотлардан 
кенг фойдаланиш лозим. Курс иши мавзулари сонини ҳар бир талаба учун 4-
5 та миқдорда тайёрлаш тавсия этилиб, муайян шароитларни ҳисобга олган 
ҳолда уларнинг таркибига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Курс иши 
таркиби кириш, 4 ёки 5та савол, хулоса ва таклифлар ҳамда иловалардан 
иборат бўлиб, умумий ҳажми 35-40 бет бўлиши тавсия этилади. Курс 
ишининг кенгайтирилган мавзулари рўйхати ва уларни бажариш бўйича 
услубий қўлланмалар алоҳида ишлаб чиқилиши тавсия этилади.
 
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни 
 
Мустақил таълимнинг турли хил шакллари мавжуд бўлиб, бунда асосий 
эътибор талабанинг берилган мавзулар (амалий масалалар, топшириқлар ва 
кейс-стадилар)ни мустақил равишда, яъни аудиториядан ташқарида 
бажариши, ўқиб ўрганиши ва шу йўналиш бўйича билим ва кўникмаларини 
чуқурлаштиришига қаратилади. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян 
фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан 
фойдаланиш тавсия этилади: 
 дарслик ёки ўқув қўлланмалар бўйича фанлар боблари ва мавзуларини 
ўрганиш; 
 тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш; 
 мустақил ишлар, кейс-стадилар билан ишлаш; 
 махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича 
фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш; 
 мамлакат 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиш 
жарёнларини 
ифодаловчи статистик маълумотларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш; 
 талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ 
бўлган фанлар бўлимлари ёки мавзуларни чуқур ўрганиш; 
 фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув 
машғулотлари; 


20 
 масофавий (дистанцион) таълим. 
«Иқтисодиёт назарияси» фанидан талабаларнинг мустақил ишларини 
реферат, 
семинар, 
маъруза 
тайёрлаш, 
Президент 
асарларини 
конспектлаштириш ва бошқа шаклларда ташкил этилиши тавсия этилади. 
Мустақил иш мавзуларини белгилашда маъруза ва семинар машғулотлари 
мавзулари ҳамда курс ишларини тўлдиришга ҳаракат қилиниши лозим.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари: 
1. Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланишидаги асосий 
оқимлар. 
2. Иқтисодий тизимлар ва уларнинг турли моделлари. 
3. Қийматнинг меҳнат назарияси ва кейинги қўшилган миқдор 
нафлилиги назариялари. 
4. Талаб ва таклиф назарияси.
5. Рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари. 
6. Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракати босқичлари.
7. Иш ҳақини ташкил этиш шакллари ва тизимлари. 
8. Миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат 
шакллари. 
9. Иқтисодий ўсишнинг омиллари.
10. Иқтисодий мувозанат, уни таъминлаш шарт-шароитлари ва аниқлаш 
усуллари 
11. Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири 
ҳамда унинг оқибатларининг олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган 
омиллар. 
12. Ўзбекистонда 2009-2012 йиллaргa мўлжaллaб қaбул қилингaн 
инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурининг мазмуни ва аҳамияти.  
13. Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатдошлигини ошириш ва 
мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган таркибий ўзгаришлар ва юксак 
технологияларга асосланган замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқариш 
соҳаларини жадал ривожлантириш сиёсатини давом эттириш;
14. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта 
жиҳозлаш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини жадал янгилаш;
15. Чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш, хорижий инвесторлар 
учун янада қулай шароитлар яратиш;
16. Инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини комплекс 
ва жадал равишда ривожлантириш;
17. Ижтимоий ривожланиш, биринчи навбатда, таълим ва соғлиқни 
сақлаш соҳаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни 
жиҳозлаш;
18. 
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурини 
ҳаётга татбиқ этиш; 

Download 311,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish