Болани чўмилтириш учун: ванна, челак, чўмич, болалар совуни, жун қўлқоп ёки мочалка, харорати 36,5 – 370 С ли сув, стерилланган ўсимлик ёғи, 1% бриллиант яшили, стерил пахта зарур.
Болани чўмилтириш учун: ванна, челак, чўмич, болалар совуни, жун қўлқоп ёки мочалка, харорати 36,5 – 370 С ли сув, стерилланган ўсимлик ёғи, 1% бриллиант яшили, стерил пахта зарур.
Болани иссиқ сувда совунлаб ювилган пластмасса ваннада чўмилтирилади, агар чўмилтириш болалар муассасасида ўтқазиладиган бўлса, унда ваннани албатта 0,5% хлорамин эритмаси билан ювиш ва сўнгра иссиқ сувда чайиш керак.
Бир ойгача бўлган болаларни сувга йўргак устига ўтқазилади ва бир қўл билан бошини ушлаб турилади, бошқа қўл билан аввал бошнинг сочли қисмини, сўнгра танасини, қўл оёқларини болалар совуни билан совунланади (ваннадаги сувда боланинг юзи ювилмайди). Бошни ювганда совун боланинг юзига тушмаслигини кузатиб бориш керак. Бунинг учун боланинг бошини орқага энгаштириб оқиб турган сувда совунни ювиб тушириш керак.

Чиниқтириш учун чайинтириладиган сув 1-2 градус паст бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Чўмилтириб бўлгач, бола сув тез шимадиган чит йўргакка ўралади.
Бола терисини артмасдан, босма қоғозга ўхшаб босиб қуритилади.
Терини артишга маслаҳат берилмайди, чунки бу яллиғланишга олиб келиши мумкин.
Тери бурмаларига стерилланган ўсимлик мойидан суртилади. Киндик ярасига 1% бриллиант яшили эритмаси сурилади. Кўз, бурун, қулоқ қуруқ стерил пахта билан қуритилади.
Чўмилтириб бўлгач, тоза дазмолланган кийим кигазилади.
Чўмилтириб бўлгач, тоза дазмолланган кийим кигазилади.
Бир ёшдан катта болаларни ваннада ўтирган холда чўмилтирилади.
Ваннага сувни, бола нафас олишга қийналмасли учун, ярмигача тўлдирилади, яъни сув боланинг кўкрагига қадар бўлиши керак.
Агар болани уйқудан олдин чўмилтирилмаса, унда унинг албатта таҳорат қилдириш керак.
Болага тушунтириш йўли билан кирликка нисбатан манфий муносабат уйғотиш керак.
Икки ёшдан бошлаб ўз ҳолича кийинишга шароит яратиш керак, бунда албатта юз-қўлини тўғри ювишни кўрсатиш совун ва сочиқдан тўғри фойдаланишни ўргатиш зарурдир.