Тошкент педиатрия тиббиёт институти “хукукшунослик” фанидан 4-Мавзу. Мехнат хукуки асослари



Download 127 Kb.
bet1/5
Sana27.04.2022
Hajmi127 Kb.
#585783
  1   2   3   4   5
Bog'liq
426 Mehnat xuquqi a


УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ
ХУКУКШУНОСЛИК”
фанидан


4-Мавзу. Мехнат хукуки асослари.


ТОШКЕНТ – 2007
Анатация.

Мехнат хуқуқи нормаларини ўрганиш ва хуқуқий мажбуриятларини ўргатишдан иборат: 1. Мехнат хуқуқи нормалари тўғрисида тушунча бериш. 2. Меҳнат шартномалари тушунчаси. 3. Меҳнат хуқуқи нормаларига кўникма ҳосил қилиш. Инсонларни шахсий, сиёсий ва ижтимоий иқтисодий хуқуқлари ва бурчларини англаб олишжараёнида, уларни хуқуқий маданиятини ошириш, меҳнат шароитлари ва хуқуқлари тўђрисида маълумотга эга бўлиш.




4-Мавзу. Мехнат хукуки асослари.
Р Е Ж А
4.1.Мехнат хукуки тушунчаси, вазифаси ва субъектлари, уларнинг хукуклари.
4.2.Мехнат шартномаси, унинг бекор килиниш тартиби.
4.3.Иш вакти, дам олиш вакти ва иш хаки.
4.4.Мехнат интизоми ва мехнат мухофазаси.
4.5.Мехнат низолари, уларни куриш тартиби.


4.1.Мехнат хукуки тушунчаси вазифаси ва субъектлари,
уларнинг хукуклари.
Узбекистон Республикасида мехнатга оид муносабатлар мехнат тугрисидаги конун хужжатлари, жамоа келишуви ва бошка норматив хужжатлар билан тартибга солинади.
Узбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида «хар бир шахс мехнат килиш, эркин касб танлаш, адолатли мехнат шароитларида ишлаш ва конунда курсатилган тартибда ишсизликдан химояланиш хукукига эгадир»1 деб тасдикланган.
Узбекистон Республикасининг Конститиуциясидан келиб чиккан холда Узбекистон Республикасининг Мехнат Кодекси, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан кабул килинган мехнат муносабатларини тартибга солувчи конунлар, Узбекистон Республикасининг Президенти томонидан кабул килинган фармонлар, фармойишлар ва Вазирлар Махкамасининг карорлари мехнат хукуки манбаларидан хисобланиб, мехнат хукукининг энг мухимлари ана шу хужжатлар билан тартибга солинади.
Вазирликлар ва идоралар томонидан чикариладиган меъёрий характерга эга булган, фукаролар ва юридик шахлар учун хукук ва мажбуриятлар юзага келтирувчи меъёрий хужжатлар белгиланган тартибда Адлия вазирлигида хукукий экспертизадан утказилиб, давлат руйхатидан утказилганидан кейинги юридик кучга киради.
«Махаллий давлат хокимияти тугрисида»ги конунга мувофик туман, шахар, вилоят хокимликлари томонидан уз ваколатлари доирасида кабул килинган карорлар шу худуддаги барча шахслар учун мажбурий кучга эга ва махаллий хокимят органлари томонидан мехнатни ташкил этиш, муайян шароитлар белгилаш ва мехнат хукукининг манбаи саналувчи меъёрий хужжатлар чикаришлари мумкин. (масалан, ташкилотларнинг иш вактларини белгилаш).
Мехнат хукукининг вазифалари Узбекистон Республикаси мехнат кодекисида назарда тутилган булиб, унга кура: "Мехнат тугрисидаги конун хужжатлари ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган холда, мехнат бозорининг самарали амал килишини хакконий ва хавфсиз мехнат шарт-шароитларини , ходимларнинг мехнат хукуклари ва соглиги химоя килинишини таъминлайди, мехнат унимдорлигининг усишига, иш сифати яхшиланишга, шу асосида барча ахолининг моддий ва маданий турмуш даражасини юксалишига кумаклашади"2 деб аник курсатиб берилган.
Мехнат жараёнидаги иштимоий муносабатларида асосан: икки томон ходим ва иш берувчи иштирок этади. Ходим сифатида мехнат хукуки ва муомила лаёкатига эга булган, яъни муайян ёшга етган, узининг жисмоний ва аклий кобилиятига кура ёлланиб ишлаши мумкин булган фукаро субъект булиб катнашади.
Мехнат муносабатлари субъекти сифатида иккинчи томондан иш берувчилар, яъни фукароларни ишга ёллашга, улар мехнатини конун талаблари асосида ташкил этишга, мехнатга хак тулашга лаёкатли булган тижорат , тижоратга алокасиз ташкилотлар муайян холларда айрим фукаролар катнашадилар.
Мехнат хукукининг субъекти сифатида ходимлар вакиллик органлари: касаба уюшмалари, мехнат жамоалари, бошка органлар иштирок этадилар ва уларнинг хукукий макоми тегишли конунлар билан, ходимлар жамоаси берилган ваколатлар билан бегиланади.
Иш берувчилар вакиллари хам мехнат хукукининг субеъктларидан саналади. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолати тугрисида»ги конунга мувофик иш берувчилар уз манфаатларини химоя килишлик учун турли ихтиёрий уюшмаларга бирлашишлари мумкин. Иш берувчилар вакиллик органларининг мехнат хукуки субъекти сифатидаги хукукий холати уларни ташкил этган муассасалар берган ваколатга, конун хужжатларига кура белгиланади.
Кичик, урта ва хусусий тадбиркорлик сохасида иш берувчилар вакили сифатида фаолият юритиш ваколати Узбекисон Респуликаси "Товар ишлаб чикарувчилар ва тадбиркорлик палатаси тугрисида"ги Конунига кура ушбу палаталарга берилган. Хорижий сармоялар булган корхоналарнинг, хорижий мамлакатлар фукароларининг мехнат хукуки субеъкти сифатидаги юридик мавкеининг узига хос жихатлари тегишли конунлар ва конун хужжатлари билан белгилаб куйилади.
Белгиланган ёшга етган хамда иш берувчи билан мехнат шартномаси тузган
-Узбекистон Республикаси фукаролар;
-чет эл фукаролари;
-фукаролиги булмаган шахслар мехнатга оид муносабатларнинг субъектлари булиши мумкин. 16 ёшга тулган шахс, агар ишга кабул килинса, демак мехнатга оид муносабатларнинг субъекти була олади.
Узбекистон Республикаси мехнат кодексида мехнатга оид муносабатларнинг субъектлари булмиш иш берувчи ва ходимнинг хукуклари берилгандир.
1.Иш берувчининг асосий хукуклари куйидагилардан иборат:
-корхонани бошкариш ва уз ваколатлари доирасида мустакил корхоналар кабул килиш;
-конун хужжатларига мувофик якка тартибдаги мехнат шартномаларини тузиш ва бекор килиш;
-мехнат шартномасида шарт килиб курсатилган ишни лозим даражада бажаришни ходимдан талаб килиш;
-уз манфаатларини химоялаш учун бошка иш берувчилар билан бирга жамоат бирлашмалари тузиш ва бундан бирлашмаларга аъзо булиши хукуига эгадир3.
2.Ходимнинг асосий мехнат хукуклари куйидагича ифодаланган:

  • уз мехнат учун конун хужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш хаккидан оз булмаган микдорда хак олиш;

  • муддатлари чегараси белгиланган иш вактини урнатиш, бир катор касблар ва ишлар учун иш кунини кискартириш , хар хафталик дам олиш кунлари , байрам кунлари , шунингдек хак туланадиган йиллик таътиллар бериш оркали таъминланадиган дам олиш;

  • хафсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда мехнат килиш;

  • касбга тайёрлаш , кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ;

  • иш билан боглик холда согликка ёки мол-мулкка етказилган зарарнинг урнини коплаш;

  • касаба уюшмаларига хамда ходимлар ва мехнат жамоаларининг манфатларини ифода этувчи бошка ташкилотларига бирлашиш;

  • кариганда , мехнат кобилятини йукотганда, бокувчисидан махрум булганда ва конунда назарда тутилган бошка холларда ижтимоий таъминот олиш ;

  • узиниг мехнат хукукларини химоя килиш, шу жумладан, суд оркали химоя килиш ва малакали юридик ёрдам олиш ;

  • жамоаларга доир мехнат низоларида уз манфатларини кувватлаш хукукга эгадир;4

Юкорида таъкидлаб утканимиздек, мехнат жамоалари хам мехнат хукук субъекти була олади ва мехнат муносабатларида учинчи шахс сифатида иштирок этиши мумкин. Узбекисон Республика Мехнат Кодекисининг 19-моддасига кура, у уз мехнати билан корхона фаолиятида мехнат шартномаси асосида иширок этаётган унинг барча ходимлари корхона мехнат жамоасини ташкил килади.
«Касаба уюшмаси кунгилли жамоат ташкилоти булиб, хам ишлаб чикариш, хам ноишлаб чикарувчи сохалардаги фаолияти турига кура уз аъзоларининг мехнат ва ижтимоий-иктисодий хукукларини хамда манфаатларини химоя килиш учун муштарак манфаатлар билан богланган мехнаткашларни бирлаштиради ».5
Мамлакат иктисодиётини ривожлантириш, иштимоий-сиёсий баркарорликни таъминланшда мехнат муносабатлари иштирокчилари уртасида узаро самарали хамкорликни йулга куйилиши мухим ахамиятга эга. Бундай хамкорлик килиниши ходимлар манфаатларига хам, иш берувчи манфаатларига хам тула мувофик келади.
Иш берувчилар ва ходимлар жамоаси уртасидаги хамкорликнинг асосий шаклларидан бири жамоа шартномалари ва жамоа келишувлари тузилиши, уларнинг ижро этилишини таъминланишидан иборатдир.
Жамоа шартномаси иш берувчи ва ходимлар жамоаси уртасидаги мехнатга оид ижтимоий - иктисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи келишувга эга булган ички хужжатдир.
Узбекистон Республикаси Мехнат кодексида жамоа шартномасини тузиш тартиби, ижро этилиши, бажарилиши устидан назоратни таъминлаш тартиблари ва шакиллари, унинг талаблари бажарилмаганлиги учун жавобгарлик масалалари белгиланган. Жамоа шартномаси тушунчаси, вазифалари, ахамиятга таалукли масалалар Мехнат кодексида «Касаба уюшмалари, уларнинг хукуклари ва фаолиятининг кафолатлари тугрисида »ги Конунлар ва бошка коидаларда баён этилган.
Мулкчилик шаклидан каътий назари барча корхоналарда жамоа шартномаси тузиш ва уни бажарилишини таъминлаш ижтимоий адолатни карор топтиришда катта ахамиятга эга.
Жамоа келишуви - муаян касб , тармок , худуд ходимлари учун мехнат шартномалари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятларни уз ичига олувчи ходимлар вакиллик органлари билан иш берувчи вакиллари уртасидаги битим, ички меъёрий хужжатдир.
Жамоа келишувининг бош келишув, тармоклараро келишув, худудий келишув турлари мавжуд.



Download 127 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish