Молиянинг харакатерли белгилари - қийматнинг товар шаклидаги ҳаракатига боғлиқ бўлмасдан, аксинча, реал пулларнинг ҳаракатига боғлиқ бўлган, ҳуқуқий нормалар ёки бизнесни юритиш этикасига асосланган муносабатларнинг тақсимлаш характердалиги;
- пул маблағлари ҳаракатининг, одатда, бир томонлама йўналишга эга эканлиги;
- марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул фондларини яратиш (вужудга келтириш).
Давлатнинг бош вазифаси - Марказлашган
- пул фонди
- (Давлат бюджети)
- Жамиятнинг пароканда бўлиши
- Яратилган қийматнинг
- бир қисми
- Солиқлар бу- юридик ва жисмоний шахслар даромадларини бир қисмини қонуний тартибда, белгиланган миқдор ва муддатларда, бюджет фондини ташкил мақсадида давлат ихтиёрига олинадиган пул маблағлари.
- Солиқ муносабатлари молия муносабатларининг таркибий қисми, молия назарияси билан чамбарчас боғлиқ, солиқларсиз молия вужудга келмайди- бюджет муносабатлари бўлмайди.
- Давлат солиқларсиз яшай олмайди.
- Бозор иқтисодиёти шароитида солиқлар олдида қуйидаги вазифалар туради:
- - давлатга зарурий молиявий ресурсларни таъминлаб бериш
- мамлакат иктисодиётида қулай инвеститция муҳитини яратиш
- аҳолининг меҳнат фаоллигини рағбатлантириш
- солиқ амалиётида барқарор, мосланувчан ва адолат принципларига асосланган солиқ ставкаларини яратиш
- 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишининг бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги учинчи йўналишида солиқ солиш тизимини изчиллик билан соддалаштириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш орқали солиқ юкини пасайтириш каби вазифалар ижроси юзасидан, шунингдек солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш вазифалари қўйилган.
- Янги солиқ сиёсати доирасида иш ҳақига солиқ юки 1,5 баробар камайтирилди. Натижада расмий секторда ишлаётганлар сони йил давомида 500 мингтага кўпайди.
- Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. Бунинг ҳисобидан ўтган йили солиқ тўловчилар ихтиёрида 2 триллион сўм қолди. Жорий йилда бу рақам 11 триллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Бир йилда тадбиркорлар ихтиёрида шунча маблағ қолиши, албатта, уларга ўз бизнесларини ривожлантириш учун жуда катта қўшимча имкониятлар яратади.
- Ислоҳотларимиз натижасида ўтган йили 93 мингта ёки 2019йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўп янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.
- -солиқ солиш тизими, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш;
- -солиқлар турлари ва ҳудудлар кесимида солиқ ва божхона тўловларининг йиғилувчанлик даражасини тизимли таҳлил қилиш, унинг тармоқ ва ҳудудлар кесимида пасайишига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг оқибатларини аниқлаш;
- - вақтинчалик молиявий қийинчиликларга тўқнаш келган ҳалол солиқ тўловчилар – хўжалик юритувчи субъектларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ таътилларини берилишини таъминлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |