1. Жаҳон банкининг ташкил топиши, мақсади ва вазифалари
Халқаро
Молия
Институтлари
тизимидаги
глобал
даражадаги
ташкилотлар, Халқаро Валюта Фонди ва Халқаро қайта қуриш ва
ривожлантириш банки бошчилигидаги Жаҳон Банкидир. Халқаро қайта
қуриш ва ривожлантириш банки Халқаро молия инцтитути билан бир вақтда
1944 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг валюта-молия масалалари
бўйича Бреттон Вудсда( АҚШ) бўлиб ўтган конференциясида тузилган.
Бреттон-Вудс ташкилоти деб аталувчи бу икки ташкилот иккинчи жаҳон
урушидан кейин халқаро иқтисодиётни мустаҳкамлаш ва халқаро иқтисодий
муносабатларни тиклаш мақсадида тузилган эди. Бу ташкилотлар бир-бири
билан боғлиқ, лекин турли функцияларни бажарувчи ҳамкорлардир.
Халқаро Валюта Фондининг асосий мақсади- халқаро валюта тизими
устидан назорат қилиб туриш ва қисқа муддатли молиявий муаммоларни ҳал
этишда барча аъзо мамлакатларга (бой, ривожланган мамлакатларга ҳам,
камбағал,
ривожланаётган
мамлакатларга
ҳам)
ёрдам
кўрсатишдан
иборат.Ўзбекистон 1992 йилда ушбу ташкилотга кирган.
Жаҳон Банкининг асосий мақсади-ривожланаётган мамлакатларда узоқ
муддатли иқтисодий ўсишга ва оқибатда камбағаллик даражасини
пасайтиришга кўмаклашиш. Жаҳон Банки қарзлари фақат ривожланаётган
мамлакатларга уларнинг узоқ муддатли иқтисодий ўсиш муаммоларини ҳал
этиш учун берилади.
Асосий вазифа сифатида иқтисодий тараққиётни молиялштириш
юклатилди. Агарда Жаҳон банкининг бирламчи кредитлари иккинчи жаҳон
урушидан сўнг Европанинг иқтисодиётини тиклашга йўналтирилган бўлса,
кейинчалик у ўз эътиборини жаҳоннинг қолоқ мамлакатлари иқтисодини
тиклашга қаратди. Ҳозирги вақтда эса Жаҳон банкининг асосий мақсади
ривожланаётган
мамлакатларнинг
иқтисодий-ижтимоий
тараққиётига,
мазкур мамлакатларнинг ишлаб чиқариш даражасини оширишга ёрдам
бериш ва аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилашга кўмаклашишдир.
Дастлабки йилларда банк фаолияти ундаги аъзо мамлакатларнинг
шахсий инвестисияларини рағбатлантиришга юналтирилган эди.Шу даврда
аъзо мамлакатларнинг хужаликлари иккинчи жахон урушидан кейин анча
талофот курган ва иқтисод ва сиёсатга кучли таъсир этган эди. Банк
фаолияти АҚШ олиб бораётган сиёсатни тўлдирди.
Бу сиёсат "Маршалл режаси" деб аталган ва Ғарбий Европа
мамлакатларининг урушдан кейинги сиёсатини қуллаб-қувватлаш бўлди.
50-йилларнинг ўрталарида Ғарбий Европа мамлакатларининг ҳолати ўз
мавқеини тиклаб олиш ва мустамлакаларни йўқ қилиши сабабли Жаҳон
Банки ўз фаолиятини ўзгартирди.
Жаҳон
Банкининг
асосий
мақсади
мустақилликка
эришган
мамлакатларни жаҳон иқтисодиёти тизимига киритиш ва бу унинг асосий
йўли сифатида бозор иқтисоди муносабатларини белгилаш эди.
Жаҳон Банки БМТ нинг махсус молиявий институти деб тан олинди ва
бу стратегик вазифаларни қуйидагича белгилаб берди. Жаҳондаги асосий
хужалик марказлар тизимини интеграсиялаштириш ва унга аъзо мамлакатлар
иқтисодиётини киритиш.
Жаҳон банки гуруҳи БМТ нинг махсус муассасаси бўлиб, дунёнинг
етакчи молиявий институтлари орасида қашшоқликка қарши курашиш ва
ривожланаётган
дунёда
аҳоли
турмуш
тарзини
юксалтириш
каби
фаолиятлари билан ажралиб туради. У ссудалар бериш, маслаҳат ва техник
ёрдам бериш каби хизматларни кўрсатади. ЖБ халқаро пул бозорларига
чиқиш имконияти чекланган ёки бу имкониятдан умуман маҳрум
мамлакатларга ўзининг паст фоизли, фоизсиз ёки грант шаклида ресурсларни
ажратади. ЖБ ривожланаётган давлатларга фондлар тақсимотини амалга
оширувчилардан бири бўлиб ҳисобланади. Унинг молиялаштириш ҳажми
дунё бўйича умумий капитал оқимининг 7% ни ташкил қилади. ЖБ
камбағаллик даражасини камайтириш ва янги минг йиллик мақсадларини
қўллаб-қувватловчи ўзининг турли хил лойиҳаларини молиялаштириш
фаолиятларини
олиб боради.
Молиялаштириш
шакллари ҳар
бир
мамлакатнинг хусусиятидан келиб чиқиб танланадию Мисол учун, ААА
шаклда табақаланган кредитлар ЖБ нинг облигацияларини сотиш ҳисобига
молиялаштирилади. ЖБ фойдани максималлаштиришга интилмасада, у
ўзининг имтиёзли кредитлари билан боғлиқ ва бошқа харажатларини қоплаш
учун, кредитларни юқори фоизларда ҳам беради.
Жаҳон бозорининг ташкилий тизими раҳбар ташкилоти бўлиб
Бошкарувчилар Кенгаши директорлар (ижрочи ташкилотлар) ҳисобланади.
Кенгаш молия институтлардан ёки аъзо мамлакатларнинг МБ ларининг
раҳбарларидан ташкил топган. Улар қўйилган масалаларни ўз сессияларида
йилига бар марта йиғилиб ҳал қиладилар, яна шуни таъкидлаш керакки
Жаҳон Банки ва Халқаро Валюта Фонди бу сессияни бирга ўтказадилар.
Қўйилган масалаларни кўриб чиқиш Жаҳон Банкида овозга қўйиш йўли
билан ҳал қилинади. Ҳар бир овоз мамлакатларнинг Низом капиталининг
ҳиссаси билан белгиланади. Бундай тизим Халқаро Валюта Фондида ҳам
қўлланилади.
1993 йилга қадар ЖБ аъзолари сони 176 тага етди, шунга қарамай, Банк
тизимининг унча катта бўлмаган иқтисодиёти ва ишлаб чиқариши
ривожланган мамлакатлар гуруҳи бошқаради АҚШ бунга бошчилик қилади.
1993 йилнинг 30 июлидан бошлаб банк фаолиятини "еттилик"
бошқаради, бу АҚШ, Франция, Япония, Германия, Буюк Британия, Италия ва
Канада давлатларидир.
Халқаро ҳамкорликнинг кўзга ташланадигани, ҳозирги даврда унда
нафақат Европа, балки Осиё мамлакатлари ва Совет Иттифоқидан чиққан
мамлакатлар ҳам иштирок этадилар. Булар-Ветнам, Лаос, Албания, Болгария,
Венгрия, Полша, Руминия, Чехия, Словакия ва бошқаларидир.
Жаҳон Банки президенти Америка мамлакатининг давлат раҳбарлари
ёки молия тизимининг бошқарувчиларидан сақланиб келган.1968-81
йилларда АҚШ мудофаа вазири Р.Макнамара, ундан кейин АКШ хусусий
банклар президенти О.Клаузен бўлган. 1980 йил охирларидан АҚШ
Конгресининг аъзоси Б.Коннейбл раҳбарлик қилган, 1990 йиллардан буён
яна бу лавозимни молия бизнеси вакили Л.Крестон эгаллади.
Жаҳон Банки Бош органи Вашингтонда жойлашган ва АҚШ ўзининг
устиворлигини доим билдириб туради, лекин кейинги пайтларда Ғарбий
Европа ва Япония мамлакатларининг таъсири кучаймоқда.
Жаҳон банкининг асосий мақсади, ривожланаётган мамлакатларнинг
иқтисодий ўсишишини барқарорлаштириш ва қашшоқликни камайтиришдан
иборат. Жаҳон банкининг ХВФдан фарқли томони шундаки, Жаҳон банки
фақат ривожланаётган давлатларга узоқ муддатли ёрдам кўрсатади, ХВФ эса
барча давлатларда бўлаётган вақтинча кризисларни олдини олишга ёрдам
беради.
Халқаро Молия Корпорацияси: Корпорация 1956 йилда ташкил этилган.
Ушбу ташкилот бозор иқтисодиётига ўтаётган ривожланаётган давлатлар
хусусий сектордаги лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар
йўналтиради.
Шунингдек,
корпорация
хусусий
бизнесни
ҳам
инвестициялаши мумкин. Халқаро кредит бозорида олинган кредитлар ва
тақсимланмаган фойда корпорация кредит воситаси ҳисобланади.
Халқаро тикланиш ассоциацияси (ХТА): Жаҳон банкининг ушбу
институти 1960 йилда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки кредитлар
ривожланаётган мамлакатлар учун қимматлиги ва фақат Жаҳон банкига аъзо
қашшоқ давлатларнинг турмуш тарзини яхшилашга қаратилганлиги туфайли
ташкил этилган. ХТА 35-45 йил муддатга (даромади паст бўлган давлатларга
10 йил муддатга узайтирилган ҳолда) фоизсиз кредитлар тақдим этади. ХТА
жаҳон банкининг соф фойдаси ва грантлар ҳисобидан молиялаштирилади.
ХТА фондлари ҳар 3 йилда тўлдирилиб борилади.
Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик:
Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик 1988 йилда
ташкил этилган. ИККА ривожланаётган давлатларда кредитлар туфайли
юзага келадиган нотижорат ва сиёсий сабабларга кўра етказилган зарарларни
қоплашга кафолат берувчи суғурта компаниясидир.
Инвестицион баҳсларни ҳал қилиш бўйича марказ:
Инвестицион
баҳсларни ҳал қилиш бўйича марказ 1966 йил ташкил этилган. Марказ
давлатлараро, яъни қарздор давлатлар ва чет эллик инвесторлар ўртасида
юзага келадиган инвестицион баҳсларни ҳал қилиш бўйича Жаҳон банки
гуруҳининг институтидир. Шунингдек, марказ арбитражли ва халқаро
инвестицион ҳуқуқ соҳаларидаги фаолиятларини ташкил этади ҳамда
текшириш ишларини олиб боради.
Жаҳон банкнинг бошқарув структураси
Do'stlaringiz bilan baham: |