Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/51
Sana20.06.2022
Hajmi1,1 Mb.
#681378
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   51
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОНДА ТАШҚИ САВДОНИ ТАРТИБГА СОЛИШДА СОЛИҚ 1d2ba7983d16e13314dc95749d84319acedd1864

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 
Ўзбекистонда ташқи 
савдони тартибга солишда солиқ сиѐсатини такомиллаштириш бўйича 
олинган илмий натижалар асосида: 


11 
товарларни Республика ички бозорига импорт қилинаѐтганда 
ундириладиган 
божхона 
йиғимлари 
фоизда 
ундирилишини 
такомиллаштириш яъни фоиздан эмас балки кўрсатилаѐтган хизматидан 
ундирилиш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2018 йилнинг 27 июлдаги 22/1-393 сонли топшириғига 
асосан тасдиқланган Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлигини 
таъминлаш бўйича Тадбирлар режасининг 10 бандида ўз аксини топган. 
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг (08 
май 2019 йилдаги 03-25-2-3647 сонли маълумотномаси). Натижада божхона 
йиғимларини кўрсатилган хизматлар учун ундирилиш ва фоизда ундирилиш 
механизми ҳозирги жаҳон савдо ташкилоти талабларига мос бўлиши 
таъминланган. Мазкур таклифни амалиѐтга жорий этиш ҳисобига божхона 
йиғимларини кўрсатилган хизматлар учун ундирилиши ва фоизда 
ундирилиш механизми хозирги жаҳон савдо ташкилоти талабларига мос 
бўлиши таъминланган; 
мамлакатимизда ташқи савдо операцияларини янада ривожлантириш ва 
Жаҳон савдо ташкилотига кириш учун қўйилган шартларни ўрганиш асосида 
акциз солиғини ва импорт товарларидан олинадиган акциз солғини товар 
позицияларини бирхиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилнинг 27 июлдаги 22/1-393 сонли 
топшириғига асосан тасдиқланган Жаҳон савдо ташкилоти битимларига 
мувофиқлигини таъминлаш бўйича Тадбирлар режасининг 6 бандида ўз 
аксини топган. Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо 
вазирлигининг (08 май 2019 йилдаги 03-25-2-3647 сонли маълумотномаси). 
Натижада халқаро амалиѐтдан келиб чиқиб акциз солиғини ва импорт 
товарларидан олинадиган акциз солиғини товар позицияларини сони бўйича 
яқинлаштириш ва бу орқали Жаҳон савдо ташкилоти томонидан қўйиладиган 
талабларни бажариш имконияти яратилган; 
малакатимиз иқтисодиѐтини рақобатбардошлигини ошириш мақсадида 
олиб киритилаѐтган товарлар бўйича божхона тўловларини камайтириш 
таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги 
ПҚ-4086 сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий 
макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметлари 
ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида” ги қарорида ўз 
аксини топган. Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо 
вазирлиги (08 май 2019 йилдаги 03-25-2-3647 сонли маълумотномаси). 
Натижада импорт товарларни ички бозорда бозорда сотиш нархларини 
пасайтиришга эришилган; 
Республикамизда соғлом рақобатн муҳитини ривожлантириш учун 
бериладиган имтиѐзларни мақбуллаштириш яъни узоқ муддатга берилишини, 
уларни давомийлигини кўриб чиқиш таклифи 2019 йилги давлат бюджети 
параметраларини ишлаб чиқиш жараѐнида инобатга олинган. Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлигининг (31 май 2019 йилдаги ДС/04-32/2947 
сонли маълумотномаси). Натижада давлат бюджети даромадларига қўшимча 
22924,81 млрд. сўм маблағ жалб этилди. Бундан ташқари ишлаб чиқилган


12 
тегишли хужжат бўйича қарийб 8 трлн. сўмлик имтиѐз суммаси бекор 
қилинади, 50 дан ортиқ товарлар позицияси бўйича республика ички 
бозордаги рақобат муҳити тенглашган; 
ташқи савдони солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш, 
республикани Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишига замин яратиш 
мақсадида божхона тарифлари ставкаларини такомиллаштириш таклифи 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-
сонли қарорида ўз аксини топган. Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги 
(31 май 2019 йилдаги ДС/04-32/2947 сонли маълумотномаси). Натижада 
божхона божларининг (жами 11295 та позиция) ўртача арифметик ставкаси 
6,45% дан 5,59% гача камайтирилган, импорт товарлари учун белгиланган 
“0” фоизли акциз солиғи ставкалари 10462 та позициядан 10401 та 
позициягача камайтирилди. Аксинча 10 фоизли акциз солиғига тортиладиган 
товарлар гуруҳи сони 56 тага ошиб, 104 тани ташкил қилган, 
комбинациялашган ставкада солиққа тортиладиган товарлар гуруҳи эса 6 
тага кўпайиб 80 тага етган. Натижада 2019 йилда давлат бюджетига 300 
млрд. сўм қўшимча маблағ келиб тушиши таъминланган. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish