Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Тошкент молия институти илмий тадқиқот ишлари
режасини “Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида молия, банк ва
ҳисоб тизимини мувофиқлаштиришнинг илмий асослари” мавзусидаги
стратегик илмий тадқиқот йўналиши доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги суғуртасини истиқболда
ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан аниқ таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
қишлоқ
хўжалигида
рискларнинг
мазмун-моҳияти,
уларнинг
классификацияси ва суғурта соҳасида тутган ўрнини аниқлаштириш;
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг рискларини аниқлаштириш ва
умумлаштириш орқали уларни гуруҳларга ажратиш;
қишлоқ хўжалиги суғуртасини ривожлантиришда давлатнинг ролини
аниқлаштириш;
миллий суғурта бозорида қишлоқ хўжалиги хавф-хатарларини
суғурталаш ҳолатини танқидий таҳлил қилиш;
кишлоқ хўжалигини суғурталаш бўйича ривожланган мамлакатларнинг
илғор тажрибаларини ўрганиш ва уларни жорий этиш бўйича илмий таклиф
ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги хавф-хатарларини суғурталашни ривожланишига
тўсқинлик қилаётган омиллар, муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимига
дахлдор тавсияларни шакллантириш;
қишлоқ хўжалиги хавф-хатарларини суғурталашнинг янги турларини
жорий этиш, ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб
чиқиш юзасида илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб
чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг объекти Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги хавф-
хатарларини суғурталашда давлат ва суғурта компанияларининг фаолияти
олинган.
Л.А.Зирченко Совершенствование системы управления рисками в процессе развития предпринимательских
структур. Автореферат на соискание ученой степени кандидата экономических наук. Санкт-Петербург 2019г.
24 стр., К.Е. Турбина Теория и практика страхования: учеб. пособие – М.: Анкил, 2003. – 703 с.
Федорова
Т.А. Основы страховой деятельности. Учебник. – М.: РСК,2008. – С.699., Шахов В.В., Миллерман А.С.,
Медведев В.Г. Теория и управление рисками в страховании. – М.: Финансы и статистика, 2008. – С. 224.
5
Собиров.Ҳ.Р. Суғурта: 100 савол ва жавоб. -Т.: “Меҳнат”, 1998. - 160 б; Шеннаев Х.М. Проблемы
становления страхового рынка в Узбекистане: Автореферат диссертации на соискание ученой степени к. э. н.
М.: 1996. Баймуратов Т.М. Ўзбекистонда суғурта фаолияти ва уни солиққа тортиш механизмини
такомиллаштириш. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –Т.:2004.
Нуруллаев А.С. Ўзбекистон Республикасида фермер ва деҳқон хўжаликларини суғурталаш масалалари.
И.ф.н. илмий даражасини олиш учун тақдим қилинган диссертация автореферати