Бу энг уччига чиққан интернет-фирибгарларнинг ишидир, чунки бунда касал болаларнинг номидан уларнинг хаққига хуруж қилинади. Оғир касалликка чалинган болага ёрдам бериш хақидаги кўпчилик инсонларнинг рахмини келтирадиган маълумотлар унинг расми билан биргаликда электрон почта, тирик журнал ва форумларда тарқатилади. Бу болага ёрдам бермоқчи бўлганларга кўрсатилган банк ҳисобрақамига, электрон хамёнга ёки Wестерн Унион га пул жунатиш таклиф қилинади. Жўнатган пулингиз эса фирибгарлар томонидан осонликча ўзлаштирилади. Шунинг учун агар бирор бир касал болага ёрдам пули жунатмоқчи бўлсангиз, аввало боланинг ота- онаси билан алоқага чиқинг ва уларга пулни адресли кўринишда ёки бевосита қўлдан қўлга беринг.
«Бошқаларнинг телефонда ёки электрон почтада ўзаро нималар хақида сўзлашишларини билишга ёрдам берамиз»
Бу фирибгарлак рашкчи эр-хотинлардан пул ундириш усули бўлиб, унда керакли инсонга номаълум фойдаланувчи томонидан мобил телефондаги сузлашишларни, СМС-хабарларни ёки электрон почта орқали амалга оширилган ёзишмаларни билиб бериш таклиф этилади. Улар сизни тўлиқ ишонтириш учун бир неча кун давомида сиз билан дустона ёзишма олиб борадилар ва ишончга киргандан сўнг, маълум миқдордаги аванс жўнатишни таклиф қиладилар. Аванс олгандан сўнг, улар сиз билан алоқа қилишни бас қиладилар, чунки улар мақсадларига эришдилар ва интернетдаги бошқа лақма одамларни чув туширишни давом эттирадилар. Пулни олдиндан тўлаш таклифи бор ёки йўқлиги ростдан хам маълумот бермоқчи бўлганларни сохталаридан фарқлашга имкон беради.
«Реклама сотиб олинг»
Бундай антиқа фирибгарликнинг потенциал мижозлари смартфон эгаларидир. Бу борадаги интернетда чиқариладиган эълонларнинг моҳияти – хизмат учун хизматдир. Телефон эгаси интернетдан текинга бирор бир дастурни юклаб олиб, уни ўз мобил телефонига ўрнатади ва шу туфайли у хар гал СМС-хабар олганида экранда қандайлир реклама пайдо булади. Телефон эгаси худди шунинг учун хар бир реклама баннери унинг телефонида кўрсатилгани туфайли қандайдир дивиденд олади. Хақиқатан хам бундан маълум миқдорда пул ишлаганлар бор, аммо кўпчилик холларда бу пул миқдори жуда хам кам бўлади. Бундай хизмат турини таклиф қилган компаниялар ушбу амал туфайли рекламанинг инсонларга қандай таъсир қилишини ўрганишлари ёки ўз янги махсулотларини оммага реклама қилишлари мумкин. Аммо бу имкониятдан фирибгарлар хам фойдаланадилар. Улар телефонда курсатилган реклама баннери программаси ичига хавфли дастур кодини жойлаштириб куйишлари мумкин. Бу холда абонент истамаса хам унинг рухсатисиз киммат серверларга пул эчиб оладиган (хар бир хабарга 3-5 долларгача) СМС-хабарлар жунатилиши ёки телефон эгасининг пуллари эчиб олиниши мумкин.
«Узингизнинг ИCҚ номерингизни сотиб олинг»
Баъзи пайтларда сизнинг доимий ишлайдиган ва турли хилдаги мижозлар билан ишлашга имкон берадиган бевосита мулокот тизимларидаги, масалан, ИСҚ даги уникал номерингизни угирлаб, унинг учун пул талаб қилишлари хам мумкин. Ёки сизнинг номингиздан яқин танишларингизга қунғироққилиб, улардан ёрдам пули ёки қарз сўрашлари хам мумкин. Айниқса, сизни ИСҚ орқали шантаж қилиш холлари жуда хам хавфли тус олиши мумкин.
«Уйда бажариладиган иш таклиф этамиз»
Иш қидираётганларни лақиллатиб, пул топиш усулини интернетдаги фирибгарлар кўп замонлардан бери малакали равишда алдаб келаяптилар. Масалан, улар интернетда «Биз китоблар нашр қилувчи нашриётда ишлаймиз. Иш жуда кўплиги ва ишчилар етишмаганлиги туфайли,бизга компютерда малакали матн терувчилар керак. Хар бир бет терилган матнга 500 сумдан тўлаймиз ёки буни келишамиз» деган маънода реклама жойлаштирадилар. Сиз рози бўлганингиздан сунг, сиз учун керакли қўлёзма материалларни жунатишнинг почта харажатлари учун хамда ишлашинигиз кафолатилилигини таъминлашга маълум миқдорда пул жўнатишингиз кераклиги айтилади. Пулни банк орқали, почта орқали ёки электрон пул сифатида юборишингиз мумкинлиги хам таъкидланади. Пул жўнатганингиздан сўнг, пулларингизни хам уларни хам батамом йўқотасиз.
«Текинга мобил телефон олинг»
Хозирги пайтда бундай фирибгарликларнинг икки хил усули мавжуд: Уларнинг биринчисини интернет магазинлар ишлатишса, иккинчисини ким ошди савдоси ўтказиш бахонаси билан ишлатишади. Интернет-магазинлар ўз сайтларида энг янги мобил телефонни ютиб олиш мумкин бўлган тадбир ўтказилишини реклама қилиб, бунда иштирок этиш учун улардан, масалан, иккитагина мусика диски сотиб олишни таклиф қиладилар ва ким сотиб олса, улар орасида телефон ютиб олиш бўйича танлов ўтказилади дейдилар. Сиз албатта ютмайсиз хам, ким ютганини билмайсиз хам. Чунки бу танлов магазинга харидорларни жалб қилиш учунгина ўтказилади. Агар кимдир юца
хам, у одам магазин билан олдиндан келишиб олган одам бўлиб чиқади. Бир оз вақтдан сўнг, унинг ютиб олгани реклама қилиниб, яна бошқа лақмалар бу танловга жалб қилинади. Иккинчи усулда фирибгарлар сизга маълум бир телефон номерига СМС-хабар жўнатишни таклиф қиладилар ва ким кўпроқ хабар юборса, ўша энг янги моделдаги мобил телефон эгаси бўлади деб ишонтирадилар. Сиз бирор муддат СМС-хабарлар жўнатганингиздан сўнг, сизга «Енг олдиндасиз, тезрок харакат килинг, лидердан 1-2 тагина хабар орқадасиз» деган маънода СМС-хабарлар кела бошлайди. Сиз яна хам қизиқиб кетиб, СМС-хабарлар жўнатаверасиз. Танлов тугаганидан сўнг, сизга «Иштирокингиз учун катта рахмат, сиз 222 та хабар жўнатдингиз, ютуқ эса 223 та хабар жоқнатганга берилди. Яна бир марта иштирок этишингиз мумкин – сизнинг омадингиз келишига биз астойдил ишонамиз» деган маълумот келади.
Жуда хам ажойиб фирмада ишлаш таклифи
Сизга қандайдир фирма номидан иш таклиф қилинади ва бунинг учун керакли хужжатларни хамда қандайдир миқдордаги пулни жўнатиш таклиф қилинади. Бу фирмага ишга кириш учун улар билан биргаликда иш олиб борадиган бирор бир жойда малакангизни ошириш, тест топшириш ёки сертификат олиш хам таклиф қилиниши мумкин. Бу иш нима учун қилинганинин тушунган бўлсангиз керак – тушунган одамнинг садағаси бўлайлик!
«Нигерия хатлари»
Бунда сизга қандайдир сабаблар туфайли ўз қонуний меросини ололмаётган ёки меросни тақсимланмай қийин ахволга тушиб қолганлар номидан хатлар келиб, меросни олишга молиявий ёки қандайдир турдаги ёрдам беришни сўрашади. Агар сиз бу таклифга рози бўлсангиз, сизга каттагина маблаг ёки мероснинг бир қисми таклиф қилинади. Бу фирибгарликни интернетда эмас, балки африка давлати Нигерияда кашф қилишган ва бу фириб кейинчалик интернетга хам кўчиб ўтган.
«Омадингиз келгани хақидаги хат»
Бунда сизга лотореядан ёки шунга ўхшаш бир нимадан катта ютуқ ютганлигингиз хақида электрон хат келади. Ушбу ютуқни олишингиз учун эса ютган давлатингизга қандайдир миқдорда тўлов (солиқ, суғурта, бадал ёки фоиз) тўлашингиз кераклиги маълум қилинади. Агар сиз солиқни тўлашга рози бўлсангиз, қандайдир фирманинг хуқуқшуносига мурожаъат қилишингиз кераклиги ўқтирилади. Худди шу хуқуқшунос сизнинг пулингизни амал-тақал қилиб шилиб олиш учун ўзининг барча махоратини ишга солади.
«Конфискация қилинган товарни сотиб олинг»
Бунда сизга қайсидир мамлакатда божхона органлари томонидан мусодара қилинган махсулотларни жуда паст нархларда сотиб олиш ёки уни сотиш жараёнида даллол сифатида иштирок этиш таклиф қилинади. Агар кўнсангиз, сиздан бу мамлакатга келиш ёки маълум миқдорда шериклик бадали юбориш таклиф этилади. Иккала холатда хам максад битта – сиздан қандайдир миқдордаги пулни ундириб олишдир.
«Вишинг»
Бу усул юқорида кўриб ўтилган фишинг усулига жуда хам ўхшаш бўлади, аммо бунда э-майл ўрнига интернетдан СМС маълумот келади. Бу хам интернетдаги тўлов тизимлари имкониятларидан фойдаланиб сизни чув туширишга мўлжалланган.
«Фарминг»
Фишингга жуда ўхшаш бўлган бундай фирибгарликнинг мохияти фойдананувчини ҳақиқийсига жуда ҳам ўхшаш бошқа бир сайтга йўналтиришдан иборат бўлиб, ушбу сайт ёрдамида сизга қандайдир тузоқ қўйилади ёки сизга нисбатан электрон хийлагарлик тадбири уюштирилади. Бунда агар сиз сайт номини тўгри кирицангиз хам, махсус дастурлар сизни сохта сайтга йўналтиради.
«Кардинг»
Ушбу фирибгарлик усули банк кредит ёки дебет карталари билан боғлиқ бўлади. Бунда қандайдир интернет магазин яратилади ва унда арзон
махсуолотлар сотилиши реклама этилади. Аммо бундай интернет магазинлар хеч нима сотмайдилар, балки улар сизларнинг банк карталарингиз маълумотларини йигиш билангина шугулланадилар. Кейинчалик бу йиғилган маълумотлар бошқа турдаги фирибгарликларни ташкил қилишёки ниманидир реклама қилиш учун ишлатилади.
Фаол реклама тизимлари
Бундай турдаги пул ишлаш усуллари интернетда жуда кенг тарқалган, аммо бунда олдинги усулларга қараганда анча камроқаммо доимийпул топилади. Фирибгарлар сизга веб-иловаларни хар бир туртганингиз учун маълум миқдорда пул тўлашни ваъда қиладилар. Масалан, агар сизга хар бир туртки учун 50-60 центдан тўлашни ваъда қилсалар, демак бу фирибгарларнинг иши. Аммо агарда хар бир турткига 0,1-0,5 центдан тўлашни ваъда қилсалар, буни нормал таклиф сифатида қабул қилиш мумкин. Бундай фаол реклама тизимларида ишлаш таклифи орқалифирибгарлар кўпчиликнинг электрон маълумотларини қандайдир ғараз мақсадларда йигадилар.
Бундай турдаги аукционда бирор бир товар жуда паст нархда сотувга қўйилади ва харидорлар уни сотиб олиш учун нарх қўйишда мусобақалашадилар. Ким энг кўп нарх қўйса, ўша инсон товарни ютиб олади. Бунда хар бир ставка қўйиш учун маълум миқдорда хак тўанади. Бундай ким- ошди савдосида яхшигина товарларни анча арзон нархларда сотиб олиш мумкин. Аммо фирибгарлар бундай аукционларнинг клонини яратган холда сизнинг хар бир ставка қўйиш учун тўлайдиган ставка пулингизни ўзлаштириб олишлари хам мумкин.
Спорт ўйинлари учун пул тикиш
Турли хил спорт мусобақалари учун ставка қўядиган ёки пул тикадиган ташкилотларни букмейкер конторалар деб номланади. Бу сохада хам етарлича фирибгарликларни топиш мумкин. Улар спорт ўйинлари натижаси хақида тажрибали професионаллар томонидан айтилган жуда ажойиб
башоратларни сотиб олишни таклиф қиладилар ёки натижалари олдиндан келишилган спорт ўйинлари натижаларини билишлари билан ҳам кўпчиликни жалб қила оладилар. Натижада ишонувчан ва содда инсонлардан яхшигина миқдорда пуларл ишлаб оладилар.
Электрон тижоратдаги фирибгарликлардан ҳимояланиш
Do'stlaringiz bilan baham: |