Рискларни бошқариш. Блокчейн технологияси бир неча хил молиявий риск турларини бартараф қилишга имкон беради. Биринчидан, тартибга солиш риски – тўловнинг битимни тартибга солиш жараёнида биронта ҳам хато рўй бермаслиги риски. Иккинчидан, контрагентлик риски– иккинчи томон битимни тартибга солиш рўй бермагунга қадар дефолт эълон қилмаслиги риски. Ниҳоят, энг жиддий тизимли риск, тизимдаги барча йирик контрагентлик рисклари йиғиндиси.
Қиймат инновацияси. Биткойн блокчейнибошқа молиявий активлар билан ишлаш учун эмас, балкибиткойинлар узатиш учун яратилган. Бироқ буочиқ бошланғич кодли ватурли хилдаги тажрибаларни рағбатлантирадиган технологиядир. Айрим новаторлар биткойин тўловлари учун эмас, балки бошқа мақсадлар учун мўлжалланган алоҳида блокчейнлар, яъни алткойнлар ярата бошлашди. Сайдчейнлар – имкониятлари ва функсиялари бўйича биткойн блокчейнидан фарқ қиладиган, лекин унинг ҳавфсизлигини пасайтирмаган ҳолда биткойн компютер инфратузилмаси ва ривожланган тармоғидан фойдаланадиган блокчейнлардир. Сайдчейнлар блокчейн билан икки каналли схема – активларни учинчи томон иштирокисиз блокчейнга ва блокчейндан бериш криптографик воситаси ёрдамида алоқа қилади. Хусусий блокчейнларда савдо платформалари яратиб, умуман биткойн ва бошқа токенлардан фойдаланишни истисно қилишга интиладиган новаторлар ҳам бор. Молиявий институтларактивлар ва мажбуриятларни ёзиш, алмашиниш ва сотиш учун блокчейн технологиясидан фойдаланмоқдалар. Вақт ўтиши билан эсаанъанавий биржалар ва марказлаштирилган бозорларни у билан алмаштирилиши мумкин, бу эса бизнинг қиймат ҳақидаги ва шу билан бирга савдо механизмлари ҳақидани тасаввурларимизни ҳам тубдан ўзгартириб юбориши мумкин.
Очиқ бошланғич код. Замонавий молиявий ҳизматлар тармоғи – эскириб қолган тизимларнинг улкан технологиктўплами бўлиб, исталган пайт қулаши мумкин. Уни технологик жиҳатдан такомиллаштириш қийин, чунки ҳар бир инновация учун қайтувчан бўла олишлик талаб қилинади. Блокчейн эса, очиқ бошланғич кодли тизим бўлгани ҳолда, доимий равишда ўзгариши, ривожланиши ва тармоқ муросаси асосида такомиллашиши мумкин.Бу афзалликлар – аттестация қилиш имконияти, анча паст қиймат, бир лаҳзали тезлик, рискларнинг пасайиши, катта инновация, мослашув қобилияти – истиқболда нафақат тўловларни, балки қимматли қоғозлар билан операцияларни, инвестицион банк ҳизматлари кўрсатишни, бухгалтерия ҳисоби ва аудитни, венчурли инвестицияларни, суғурталашни,
тадбиркорлик рискларини бошқаришни, хусусий шахсларга банк ҳизматлари кўрсатиш ва тармоқнинг бошқа асосларини ўзгартириши мумкин.Одамлар ўз маълумотларини ўзлари назорат қилишлари керак. Ҳар бир киши ўз шахсияти ҳақида нимани, қачон, қаерда ва қанчалик батафсил гапириб бериш ҳақида ўзи қарор қабул қилишга ҳақлидир. Шахсий маълумотларнинг даҳлсизлик ҳуқуқини ҳурмат қилиш ва шахсий маълумотлларнинг ҳавфсизлигини ҳимоя қилиш – иккаласи бир хил нарса эмас. Бизга униси ҳам, буниси ҳам керак. Бир-бирига ишониш заруратини бартараф қилиб, Сатоси Накомото шу тариқа ўзаро алоқа қилиш учун иккинчи томон шахсини яхши билиш заруратини йўққа чиқарди. Хусусий ҳаёт дахлсизлиги
инсоннинг асосий ҳуқуқи ва эркин жамиятнинг негизидир. Интернет пайдо бўлгандан кейинги охирги йигирма йил давомида давлат миқёсида ҳам, хусусий секторда ҳам маълумотлар марказий тўпламлари хусусий шахслар ва ташкилотлар ҳақида, жумладан, уларга маълум қилмаган ҳолда, хилма-хил махфий ахборотлар тўплаган. Ҳамма жойда одамлар корпорациялар ахборот излаш асносида бутун рақамли дунёни титиб ташлаган ҳолда қандайдир киберклонларяратишидан ҳавфсирайди.Блокчейнда эса қатнашчиларистаган ҳолда маълум даражагача номаълумликни сақлаши мумкин – улар қандайдир қўшимча маълумотлар хабар қилиш ёки бу ахборотларни маълумотлар марказий тўпламида сақлашга мажбур эмаслар. Бу ҳолатнинг муҳимлигига нотўғри баҳо бериб бўлмайди. Блокчейнда шахсий маълумотлар омбори йўқ. Блокчейн протоколлариҳар бир муайян транзаксия ёки вазият учун керакли бўлган номаълумлик даражасини танлашга имкон беради. Шу тариқа биз ўзимизнинг электрон нусхаларимизни ва уларнинг дунё билан ўзаро алоқаларини яхшироқ бошқарамиз.
Енди блокчейн тизимида ҳуқуқларнинг сақланиши масаласига тўхталиб ўтамиз. Мулк ҳуқуқи шаффоф ҳисобланади ва у ҳуқуқий ҳимоя билан таъминланади. Шахсий эркинликлар ҳамма томонидан тан олинади ва ҳурмат қилинади. Бу ҳақиқат биз учун ошкора бўлиб кўринади: ҳар бир шахс туғилган пайтидан бошлаб улардан маҳрум қилиниши мумкин бўлмаган,
уларни ҳимоя қилиш мумкин бўлган ва лозим бўлган ҳуқуқларга эга бўлади.Рақамли иқтисодиётнинг биринчи даврида бу ҳуқуқларни самаралироқ амалга ошириш усуллариниизлаб топишга ҳаракат қилинган. Интернет санъат, янгиликлар, кўнгилочарликлар янги шакллари учун, шеър, қўшиқ, фотосурат, аудио ва видеоёзувлар учун муаллифлик ҳуқуқи ўрнатиш воситасига айланди. Тармоқда моддий макондаги билан бир хил нарсаларга эришиш учун умумий савдо кодини қўллашга тўғри келади: Моддий субстанциянинг қиймати қанчалик паст ёки баланд бўлишидан қатъи азар, ҳар қандай предметни сотиб олиш учун шартнома тузиш ва уни муҳокама қилиш заруратини бартараф қилишга эришилди. Лекин бу ҳолатда ҳам транзаксияларни бошқаришда воситачиларга умид боғлашимизга тўғри келарди ва воситачиларпулни ўз ҳисобрақамида ушлаб туриб (йўлдаги пул маблағлари) кейинроқ ўтказиши ёки уни шарт билан ўтказиши ва сўнгра рад этиши мумкин бўлган ҳолда транзаксияларни рад қилиш имкониятига эга бўлади. Савдо битимлари қатнашчиларнинг маълум бир қисми эса фирибгарлик қилиши кутилади ва ҳар қандай битимда маълум даражадаги фирибгарлик муқаррар деб қабул қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |