Тошкент молия институти с. С


Катта ҳажмдаги маълумотлар (Big Data) технологиясидан электрон тижоратда фойдаланиш



Download 2,7 Mb.
bet112/180
Sana21.07.2022
Hajmi2,7 Mb.
#833911
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   180
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Катта ҳажмдаги маълумотлар (Big Data) технологиясидан электрон тижоратда фойдаланиш


Мутахассисларнинг фикрларича кўра, 2020 йилга келиб, жаҳон миқёсида интернетга 50 миллиард қурилма уланиб, уларнинг ёрдамида генерация қилинадиган маълумотлар ҳажми 44 триллион гигабайтга етади. Бундай маълумотларнинг гигант оқимлари ёки Биг Дата иқтисодиётнинг турли сегмантларида – истеъмол бозорларидан тортиб, ҳефт газ соҳасигача, медицинадан тортиб, молиявий секторгача кенг миқёсда ишлатилади. Шунинг учун Биг Дата рақамли миллий иқтисодиётнинг маҳсулоти ҳам, драйвери ҳам, миллий мулки ҳам ҳисобланиши мумкин. Биг Дата технологияларнинг шиддат билан ривожланиши фойдаланувчиларга маълумот ҳимоясини таъминлашни, бизнесга эса глобал рақобат шароитларида мақсадга мувофиқ бўлган ривожланишни таъминлаб бериш бўйича алоҳида ёндошувлар ишлаб чиқишни талаб қилади. Эврокомиссиянинг “Горизонт 2020” деб номланган дастурида Биг Дата (Катта маълумотлар) га “Янги рақамли иқтисодиётнинг ёнилғси” деган ном берилган. 2017 йилга келиб, Биг Дата (Катта маълумотлар) ва бизнес- аналитика (БДА) бозоридаги дунё миқёсида яратилган даромад миқдори
$150,8 миллиардга етди. БДА технологиясига $72 миллиард маблағни банк сектори, ишлаб чиқариш ва хизматлар сектори ва давлат хокимияти органлари киритган. Яқин келажакда Биг Дата (Катта маълумотлар) ва бизнес-аналитика (БДА) ни қайта ишлайдиган энг катта бозорлар жумласига АҚШ давлатини киритишимиз мумкин. Улар бунга жорий йилга $88,7 миллиард маблағ сарфлашни режалаштирганлар. Иккинчи ўриннни Ғарбий эвропа мамлакатлари ($36 миллиард), учинчи ўриннни эса Осиё-Тинч Океани региони мамлакатлари ($15 миллиард) эгаллайди. БСА нинг башоратига
кўра, Биг Дата нинг иқтисодиётда ишлатилиши 2030 йилга келиб, жаҳон ЙИМ нинг $15 триллионга тенг миқдорини яратишга импулъс беради. МcКинсей нинг баҳоловига кўра, бунда иқтисодий самаранинг умумий миқдори &5 триллионга етар экан. Биг Дата (Катта маълумотлар) лардан фойдаланиш асосидаги технологиялр бизнеснинг турли-туман соҳаларида бизнеснинг самарадорлигини ошириш ва сарф-ҳаражатларни камайтириш учун компаниялар томонидан кенг миқёсда фойдаланилади. Биг Дата (Катта маълумотлар) технологиясидан фойдаланиш туфайли, УПС (Унитед Парсел Сервиcе) логистик компанияси Биг Дата ни қўллаш натижасида йилига 8,5 миллион литр ёнилғи иқтисод қилади, йўналишларни оптималлаштирдади ва товар етказиб бериш тезлогини оширади. Жўнатмаларни етказиб бериш картографик маълумотларни ишлатиш, товарларнинг ўлчами ва етказиб бериш муддатлари ҳисобга олиш, жўнатиш ва қабул қилиш пунктларини назарда тутиш асосида реал вақт режимида амалга оширилади. Лифтлар ишлаб чиқариш бўйича ТҳйссенКрупп элеватор деб номланган ҳалқаро компания лифт эшикларининг очилишини, кабинанинг ҳаракат тезлигини, двигателънинг ҳароратини ва бошқа параметрларни реал вақт режимида ҳисобга олган ҳолда ўз лифтларининг тўхтовсиз ишлашини таъминлайди ва тўхтаб қолиш ҳамда ремонт учун кетадиган сарф-ҳаражатларни минималлаштиради. Ренаулт (Лотус) Формула 1 Спорткарига ўрнатилган 200 дан ортиқ сенсорлар пойга пайтида унинг турли қисмларидаги ҳолатни йиғади ва уни таҳлил қилиш натижасида пойгачининг ҳаракатларини оптималлаштиради. Генерал электрик компаниясининг баҳо беришича, Биг Дата асосидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида 20 йил давомида аҳоли даромадининг 30% қисми тежалар экан. 2016 йилнинг ноябр ойида Сбербанк Очиқ маълумотлар” деб номланган лойиҳани ишга туширди. Ушбу лойиҳа бўйича, банк фойдаланувчиларга кредитлар ва уларга бўлган аризаларнинг сони ва ўртача катталиги, нафақалар ҳамда иш ҳақи динамикаси бўйича маълумотларни олиш имкониятини яратади. Олинган маълумотлар мижозларнинг ҳолатини
башорат қилиш учун ишлатилар экан. “Уралсиб” банки эса Рахел Телематиcс компанияси томонидан ишлаб чиқилган машинани ҳайдаш сифатини бошқариш тизимини авто суғуртада ишлатади. Бундай ёндошув зарар миқдорини 20-30% га камайтирар экан. Касперскй Сеcуритй Нетwорк (КСН) булутли тармоғи жаҳон миқёсида бўлган компъютерга бўлган ҳужумлар , таҳдидлар ва компютерни зарарлашга бўлган барҳcа уринишлар бўйича юзлаб миллион ҳолатлар бўйича маълумотларни йиғиш жараёнини амалга оширди. Бунда шубҳали объект ҳақидаги маълумотни олишдан та қарор қабул қилингинигача бир дақиқадан камроқ вақт ўтади. Россия Федерациясида Биг Дата (Катта маълумотлар) 2025 йилгача амалга оширилиши режалаштирилган “Рақамли иқтисодиёт” ни ривожлантиришнинг тўққиз йўналишидан бирини ташкил қилдаи. Ҳусусан, Россияда Биг Дата (Катта маълумотлар) ни 2020 йилдан бошлаб, соғлиқни сақлаш тизимида ишлатиш режалаштирилган. Бу амал ҳар инсоннинг саломатлиги ҳақидаги маълумотларни тўплашга, медицина ҳизматининг сифатини экспетиза қилишга, тизимнинг самарадорлигини оширишга ҳамда тиббиёт ҳизматини оптималлаштиришга имкон беради. Аммо, шуни ҳам айтиш керакки, Биг Дата (Катта маълумотлар) технологияларини фаол ривожлантириш бу соҳага оид маълумотларни тарқатиш чегараларини ва унинг ҳимоясини аниқ кўрсатиб берадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқаришни талаб қилади. Бундай қонуннинг номи “Фойдаланувчилар ҳақидаги катта маълумотлар базаси” деб номланиши ва у 2018 йилда якунланиши оммавий аҳборот воситаларида айтиб ўтилган. Усбу маълумотларнинг алоқа операторлари ва бошқа компаниялар томонидан фойдаланишини таъқиқлаш имконияти фуқаролар иҳтиёрида қолдирилар экан. Бу соҳадаги бизнес намойндаларининг фикрига кўра, маълумотлардан фойдаланишга ортиқча чегаралар қўйиш иқтисодиётни йилига бир неча миллиард доллардан маҳрум қилар экан.
Бу масалалар бўйича батафсилроқ маълумотларни қуйидаги сайтдан олишингиз мумкин:
ИКСМЕДИА.РУ: ҳттп://www.иксмедиа.ру/артиcлес/5401323 - Дигитал- Трансформатион-или-смерт.ҳтмл#ихзз5жҚвТХқ00

      1. Download 2,7 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish