БУ ТАМОЙИЛ КРЕДИТ БЕРУВЧИДАН ОЛИНГАН КРЕДИТНИ УЗ ВАҚТИДА КАЙТАРИБ БЕРИШ МУДДАТИНИ, ЯЪНИ КРЕДИТНИНГ КАНДАЙ МУДДАТГА БЕРИЛГАНЛИГИ БИЛАН ХАРАКТЕРЛАНАДИ. БУНДА ШУ МУДДАТЛИЛИК ТАМОЙИЛИГА КУРА УЗОК ВА КИСКА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАРГА БУЛИНАДИ.
КРЕДИТНИНГ МУДДАТЛИЛИК ТАМОЙИЛИ ҚАРЗДОР УЧУН КУЛАЙ БУЛГАН ХАР КАНДАЙ ВАҚТДА ЭМАС, БАЛКИ КРЕДИТ БИТИМИДА КУРСАТИЛГАН МАЪЛУМ МУДДАТДА КРЕДИТНИ КАЙТАРИЛИШИ ЗАРУР ЭКАНЛИГИНИ БИЛДИРАДИ. КРЕДИТНИНГ МУДДАТЛИЛИГИ ХАР ИККАЛА ТОМОН, КРЕДИТОР ВА ҚАРЗ ОЛУВЧИ УЧУН МУХИМДИР.
КРЕДИТНИНГ МУДДАТИ БУЙИЧА КРЕДИТ ШАРТНОМАДА КУРСАТИЛГАН ШАРТЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ НАТИЖАСИДА ҚАРЗ БЕРУВЧИ ҚАРЗ ОЛУВЧИГА ИҚТИСОДИЙ ЧОРАЛАРНИ КУЛЛАШ МУМКИН. БУ ЧОРАЛАР ҲАМ ЁРДАМ БЕРМАГАН ХОЛЛАРДА ҚАРЗ БЕРУВЧИ МОЛИЯВИЙ ТАЛАБЛАРНИ ХУЖАЛИК СУДИ ОРҚАЛИ УНДИРИБ ОЛИШИ МУМКИН. КРЕДИТНИНГ МУДДАТЛИЛИГИ КЕЛИБ ТУШУВЧИ БОЙЛИКЛАР ТЕЖАМЛИ ВА КАЙТА ИШЛАШ МУДДАТИГА, ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН МАХСУЛОТНИ ЖУНАТИШ МУДДАТИГА, ТОВАРЛАРНИ СОТИШ МУДДАТИГА ВА ПИРОВАРД НАТИЖАДА АЙЛАНМА ФОНДЛАРНИНГ ДОИРАВИЙ АЙЛАНИШИНИНГ ТЕЗЛИГИГА БОГЛИКДИР.
ТЎЛОВЛИЛИК ТАМОЙИЛИ
БУ ТАМОЙИЛ АЙЛАНМА ФОНДЛАРНИНГ ДОИРАВИЙ АЙЛАНИШИНИ, КЕНГАЙТИРИЛГАН ТАКРОР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ТЎЛОВ РЕСУРСЛАРИ СУММАСИНИ АВАНСЛАШТИРИШ ЗАРУРИЯТИДАН КЕЛИБ ЧИКАДИ.
БУ ТАМОЙИЛГА АСОСАН КОРХОНАЛАР ФОЙДАЛАНИЛГАН ҚАРЗ МАБЛАҒЛАРИ УЧУН КРЕДИТОРГА ФОИЗ ШАКЛИДА ТЎЛОВНИ ЎТКАЗАДИЛАР. КРЕДИТНИНГ ТЎЛОВЛИГИ УНИ ТУЛИК СУММАДА УЗ ЭГАСИГА КАЙТАРИЛИШИНИГИНА ЭМАС, ШУ БИЛАН КРЕДИТ УЧУН ФОИЗ ШАКЛИДАГИ ТЎЛОВ БИЛАН КАЙТАРИЛИШИНИ ИФОДАЛАЙДИ. ДЕМАК, КРЕДИТОР УЗ МАБЛАҒЛАРИНИ ХЕЧ ВАҚТ УЗ ХАЖМИДА КАЙТАРИБ ОЛИШ ШАРТИ БИЛАН БЕРМАЙДИ, БУНДА У МАБЛАҒНИ ҚАРЗГА БЕРГАНЛИГИ УЧУН МУАЙЯН ТЎЛОВ ТАЛАБ КИЛАДИ. (ФОИЗСИЗ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БУНДАН МУСТАСНО).
КРЕДИТНИНГ ТЎЛОВЛИЛИГИ НАФАКАТ БАНКЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ МАКСАДИГА, БАЛКИ КОРХОНАЛАРНИНГ БЕВОСИТА ФОЙДАСИГА БОГЛИК БЎЛАДИ ВА ИЖОБИЙ ТАЪСИР КУРСАТАДИ.
БУ ТАЪМОЙИЛ ЁРДАМИДА ХАЛК ХУЖАЛИГИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА КИЙМАТ ВА МОДДИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЎРТАСИДА БЎЛИШИ ЗАРУР БУЛГАН ПРОПОРЦИЯЛАРНИНГ БИР МЕЁРДА БЎЛИШИ ТАЪМИНЛАНАДИ. БУ ТАМОЙИЛНИНГ АСОСИЙ МОХИЯТИ ШУНДАКИ, БУНДА ХУЖАЛИК АЙЛАНИШИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ БАНК МАБЛАҒЛАРИНИНГ ХАР БИР СУМИГА МУАЙЯН БОЙЛИКЛАРНИНГ БИР СУМИ КАРАМА-КАРШИ ТУРИШИ КЕРАК. БАНКЛАР ТОМОНИДАН ХАЛК ХУЖАЛИГИ ТАРМОҚЛАРИГА БЕРИЛГАН КРЕДИТЛАР ТУЛИК ТОВАР МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРИ ВА МАЪЛУМ ХАРАЖАТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАН БЎЛИШИ КЕРАК. ТАРМОҚЛАРГА ТАЪМИНЛАНМАГАН КРЕДИТЛАРНИНГ БЕРИЛИШИ БАНК КРЕДИТЛАРИНИНГ БАНККА КАЙТИБ КЕЛМАСЛИГИГА АСОС ҲИСОБЛАНАДИ. БУ УЗ НАВБАТИДА БАНКНИНГ ЛИКВИДЛИЛИГИГА ВА ПУЛ МУОМАЛАСИГА КАТТА ТАЪСИР КУРСАТАДИ. ШУНИНГ УЧУН ҲАМ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА БАНКЛАР ТОМОНИДАН БЕРИЛАДИГАН КРЕДИТЛАРНИНГ ТОВАР МОДДИЙ БОЙЛИКЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАН БЎЛИШИГА АЛОХИДА ЭЪТИБОР БЕРИЛМОКДА. ҲОЗИРГИ ШАРОИТДА БУ ЖАРАЁННИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ҚУЙИДАГИЧА ИФОДАЛАШ МУМКИН.
ХУЛОСА ҚИЛИБ АЙТГАНДА, КРЕДИТНИНГ ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ТАЪМОЙИЛИ ҚАРЗ ОЛУВЧИ УЗИГА ОЛГАН МАЖБУРИЯТЛАРНИ БУЗИШ ШАРОИТИДА ҚАРЗ БЕРУВЧИНИНГ МУЛКДОРЛИК МАНФААТЛАРИНИ ХИМОЯ КИЛИШНИ ТАЪМИНЛАЙДИ ВА УЗИНИНГ АМАЛИЙ АКСИНИ КРЕДИТНИ БИРОР ГАРОВ ЁКИ МОЛИЯВИЙ КАФОЛАТ АСОСИДА БЕРИШДА ТОПАДИ. БУ УМУМИҚТИСОДИЁТ БАРКАРОРЛИККА ЭРИШИШ ДАВРИДА АЙНИКСА МУХИМДИР.