Тошкент Молия институти Магистратура бўлими 5А230602-«Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори» мутахассислиги кмқҚБ-1 гуруҳ магистранти Шарпова Фарзуна Ахмаджоновнанинг «Ислом модели асосида молия бозорини ривожлантириш»



Download 98,63 Kb.
Sana29.05.2022
Hajmi98,63 Kb.
#619104
TuriДиссертация
Bog'liq
F.Saropova-Ички тақриз


Тошкент Молия институти Магистратура бўлими 5А230602-«Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори» мутахассислиги КМҚҚБ-1 гуруҳ магистранти Шарпова Фарзуна Ахмаджоновнанинг «Ислом модели асосида молия бозорини ривожлантириш» мавзусидаги магистрлик диссертациясига PhD. Х.Ахмедов томонидан
ТАҚРИЗ
1960 йилларда Мисрда ислом банк тизимининг пайдо бўлиши оламшумул воқеалик эмас эди, аммо ярим асрдан кўпроқ вақт давомида ушбу соҳа барқарор ривожланиб келмоқда. Сўнгги йилларда Ислом молия тизими тушунчаси кўплаб мамлакатлар молиячиларининг сўз бойлигидан мустаҳкам ўрин олди. Дарҳақиқат, турли мамлакатларда, ҳаттоки аксарият аҳолиси ислом динига мансуб бўлмаган давлатларда ҳам, жумладан АҚШ ва Буюк Британияда, ушбу молиявий институт анъанавий банк хизматларига альтернатив молиялаш тизими сифатида барқарор ривожланмоқда. Шунинг учун ислом банкчилигини ўрганиш глобал иқтисодиётда долзарб мавзу ҳисобланади. Анъанавий банк тизимига альтернатив молиялаш шакллари мавжудлигини билиш қизиқарли ва фойдалидир. Ўзбекистон Республикаси Ислом тараққиёт банкига 2003 йилда аъзо бўлган. Ушбу қисқа муддатли ҳамкорлик давомида ИТБ Гуруҳининг Ўзбекистондаги портфели кўп жиҳатдан Ҳукумат билан фаол ҳамкорлик туфайли жиддий миқдорда ўсди. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Инвестициявий дастурлари қатор устувор миллий лойиҳаларининг молияланиши маъқулланишида намоён бўлди. Айни пайтда ИТБнинг Ўзбекистондаги портфели Марказий Осиё ҳудудида энг йирик ҳисобланади.
Ислом банкчилигини Ўзбекистонда жорий қилинишининг асосий мезонларидан бири бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, банклар ва банклар фаолияти тўғрисидаги қонунларга, солиқ ва фуқаролик кодексларига ва бошқа қонун ости ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки алоҳида қонун қабул қилиш орқали амалга оширилиши мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистонда бу соҳада кадрларни тайёрлаш Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясида 2018 йилда бошланган эди, лекин 2019 йилда бу йўналиш бўйича қабул амалга оширилмади. Бу ўз-ўзидан мазкур соҳада кадрлар етишмаслигини келтириб чиқаради, айниқса Шариат кенгашларига муносиб номзодлар жуда кам ёки умуман йўқ, деса ҳам бўлади. Шунингдек, бу борада аҳолининг саводхонлигини ошириш ҳам муҳим саналади, чунки исломий молиялаштириш бўйича етарли билимга эга бўлмаган аҳоли, уни анъанавий молиялаштиришдан фарқини тушуниб етмаслиги ёки нотўғри талқин қилинишига олиб келади.
Ф.Шарпова томонидан «Ислом модели асосида молия бозорини ривожлантириш» мавзусида тайёрланган магистрлик диссертацияси кириш, учта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Магистрлик диссертациясининг кириш қисмида мавзунинг асосланиши, долзарблиги, объекти ва предмети, мақсад ва вазифалари, иқтисодчи олимлар томонидан ўрганилганлик даражаси баён этилган.
Биринчи бобида молия бозорида ислом моделининг иқтисодий моҳияти, таснифланиши, унинг назарий-ҳуқуқий асослари, хорижий капитал жалб қилишнинг йўналишлари ҳамда еврооблигациялар муомаласининг ўзига хос хусусиятлари ёритилган.
Иккинчи бобда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлада ислом модели асосида молия бозорини ташкил этишнинг назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган.
Учинчи бобда Ўзбекистон молия бозорида ислом моделини жорий этиш амалиётини ривожлантириш ва ривожлантиришдан кутилаётган натижалар ҳамда уни такомиллаштириш йўллари ўрганилган.
Диссертациядаги илмий ҳулоса ва тавсиялар мамлакатимизда исломи молия бозорини ривожлантириш ва жорий этиш амалиётини самарали ташкил этишга хизмат қилади.
Ўз навбатида, магистрлик диссертациясини бажариш жараёнида бир қатор хато ва качиликларга йўл қўйилган:

  • Ислом модели асосида молия бозорини жорий этиш амалиёти бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган сўнгги жараёнлар тўлиқ ёритилмаган;

  • магистрлик диссертациясида баъзи стилистик хатоликлар мавжуд.

Ф.Шарпова томонидан «Ислом модели асосида молия бозорини ривожлантириш» мавзусида тайёрланган магистрлик диссертацияси ҳимояга тавсия этилади.

Корпоратив молия ва қимматли


қоғозлар” кафедраси ўқитувчиси, PhD Х.Ахмедов


Download 98,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish