ялпи сарфлар даражасининг ўзгариши (ўз навбатида бу сарфлар ҳажмини ишлаб чиқариш ва бандлик даражаси белгилаб беради);
инвестициялар ҳажмининг даврий камайиши;
пул массаси ҳажмининг тебраниши;
асосий капиталнинг янгиланиши;
мультипликатор самарасининг кучсизланиши ва бошқалар.
маърузачи: З.Аллаберганов
маърузачи: З.Аллаберганов
маърузачи: З.Аллаберганов
2. Цикл тўғрисидаги назариялар, унинг асосий турлари.
Соф монетар назария. Бу назария тарафдорларининг фикрича бозор иқтисодиётидаги ўзгаришларда марказий ўринни пул ва кредит ҳаракати эгаллайди.
Етарлича истеъмол қилмаслик назарияси.Бу назарияда даромадларни кўпроқ жамғариб, етарли даражада истеъмол қилмаслик иқтисодиёт циклли ривожланишининг сабаби қилиб кўрсатилади:
Жамғариш назарияси.Бу назария иқтисодий циклни ишлаб чиқариш воситалари ёки капиталлашган инвестицион товарлар ишлаб чиқариш ҳажми билан боғлайди.
Психологик назария.Иқтисодиётнинг циклли ривожланишини тушунтиришда психологик назариялар ҳам ўз ўрнига эга. Психологик назария тарафдорлари (Ж.М.Кейнс, У.Митчелл, Ф.Хайек ва бошқаларни киртиш мумкин.) фикрича, инсондаги оптимизм ва пессимизм фаолият активлигига объектив иқтисодий омиллар: фоиз меъёри, пул оқими, фойда ва бошқалар таъсир кўрсатиб, бунинг натижасида ишлаб чиқаришнинг қисқариши ёки кенгайиши рўй беради.
Инвестицион цикл : ЯММ, инфляция ва бандликнинг тебраниши
Кузнец цикли
16-25 йил
Даромад иммиграция уй-жой қурилиши ялпи талаб
Кондратьев цикли
40-60 йил
Техника тараққиёти, таркибий ўзгаришлар
Форрестер цикли
200 йил
Энергия ва материаллар
Тоффлер цикли
1000-2000 йил
Цивилизацияларнинг ривожланиши
маърузачи: З.Аллаберганов
Китчин цикли–заҳиралар цикли деб номланади. Молиявий ва товар заҳиралари ҳаракатида сотиш нархларини таҳлил қилиб қисқа тўлқинлар (2-4 йил) тадқиқ қилинади.
Жуглар цикли–(бизнес цикл, саноат цикли, ўртача цикл ва катта цикл деб ҳам номланади). Бу цикл Франция, Англия ва АҚШда фоиз ставкалари ва нархдаги тебранишларнинг асосий сабабларини таҳлили қилиш асосида саноат циклининг табиатини ўрганишга катта ҳисса қўшган К.Жуглар (1819-1905йй.) номи билан аталади.
Кузнес цикли–(«қурилиш цикли» деб ҳам номланади.) С.Кузнес миллий даромад, истеъмол сарфлари ва ишлаб чиқариш мақсадидаги ялпи инвестицияларда 20 йиллик даврда ўзаро боғлиқ тебранишлар мавжуд бўлишини аниқлайди.
маърузачи: З.Аллаберганов
Кондратьев цикли – («узоқ тўлқинлар» цикли деб ҳам номланади). Рус олими Н.Д Кондратьев Англия, Франция ва АҚШнинг 100-150 йилдаги ривожланишидаги макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўртача даражасини умумлаштириб бир қатор катта циклларни ажратиб кўрсатади.
I-цикл: 1787-1814 йй. кўтарилувчи ва 1814-1851йй. пасаювчи тўлқин
II-цикл: 1844-1851 йй. кўтарилувчи ва 1870-1896 йй.пасаювчи тўлқин
III-цикл: 1896-1920 йй. кўтарилувчи тўлқин.
Кондратьев циклининг давомийлиги ўртача 40-60 йилни ташкил қилади. Унинг асосий хусусияти техника тараққиёти ҳамда таркибий ўзгаришларни ўзида акс эттиришидир. Жумладан у биринчи катта циклнинг юксалиш фазасини Англиядаги саноат революцияси, иккинчисини - темир йўл транспортининг ривожланиши, учинчисини - электроэнергия, телефон ва радионинг кашф этилиши, тўртинчи-сини- автомобил саноатининг ривожланиши билан боғлайди.
Ҳозирги замон олимлари бешинчи – циклни электроника, генинженерлиги ва микропроцессорлар ривожланиши тақозо қилишини кўрсатади.
маърузачи: З.Аллаберганов
Циклли ривожланишнинг дастлабки ва асосий фазаси инқироз ҳисобланади.
Хўжалик тизимида мувозанатнинг бузилишкўламига кўра инқирозларни умумий ҳамда айрим соҳаларда юз берадиган турларга ажратиш мумкин.
Умумий инқирозлар бутун миллий хўжаликни қамраб олса, иккинчиси қисман, яъни айрим соҳалар ёки тармоқлардаги танглик сифатида рўй беради.
Айрим соҳалардаги инқирозлар орасида молиявий инқироз муҳим ўрин тутиб, у ўз ичига пул-кредит ва валюта соҳасидаги инқирозларни олади.