Тошкент молия институти "ИҚтисодиёт, бошқарув, солиқлар ва суғурта" кафедраси "ИҚтисодиёт" фани


Нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг зарурияти ва аҳамияти



Download 2,06 Mb.
bet4/6
Sana13.06.2022
Hajmi2,06 Mb.
#665509
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
52-2 Кулдошев Темур Зулфикорович ПУЛ ВА ПУЛ МУОМИЛАСИ , ПУЛГА БУЛГАН ТАЛАБ ВА ПУЛ ТАКЛИФИ

Нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг зарурияти ва аҳамияти

Мамлакатимизда пул айланишининг асосий қисми нақд пулсиз ҳисоб – китобларга тўғри келади.


Нақд пулсиз ҳисоб – китоблар деганда корхона ва ташкилотлар томонидан товар айирбошлаш, хизматлар кўрсатиш ва товарсиз операциялар бўйича бир – бирига бўлган талаб ва мажбуриятларини нақд пул ишлатмасдан пул маблағларини счётдан – счётга ўтказиш орқали амалга оширилиши тушунилади.
Мамлакат иқтисоди ривожланиб борган сари пул оборотида нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг улуши ортиб боради.
Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 1998 йил 27 – июнда №60 сон билан тасдикланган «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб – китоблар тўғрисида» Низом қабул қилинган ва унга 2002 йилни 12 январида, 2007 йил 24-апрелда («Банк-мижоз»Дастури буйича) айрим ўзгартиришлар киритилган.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси корхоналари тўғрисидаги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ўзбекистон худудида нақд пулсиз ҳисоб – китобларни тартибга солувчи бошқа меъёрий хужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Республика маконида ҳисоб – китобларни ўзлуксиз бажарилишини таъминлашга мулжалланган.
Нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг зарурияти қуйидагилар билан белгиланади:

  1. Ялпи ички маҳсулот ва миллий даромад хажмининг ортиб бориши;

  2. Товар айланиши ҳажмини ўсиши;

  3. Хўжалик субъектлари ўртасида ҳисоб – китоб муносабатларининг ошиши;

  4. Банк кредитининг айирбошлаш жараёнидаги ролини ўсиши;

  5. Иқтисодий алокаларни ривожлантиришда ва ҳисоб – китобларда электрон ҳисоблаш техникасидан, компьютерлардан кенг кўламда самарали фойдаланишни ошиши;

  6. Нақд пулнинг купрок миқдорда олди – сотди билан шуғулланувчи ишбилармонлар қўлига ўтиб кетганлиги;

  7. Пулнинг давлат газнасидан чиқиб яна қайтиб келиши жараёнларида узилишларнинг пайдо бўлиши;

  8. Давлатнинг нақд пул етишмаслиги муаммосига дуч келиши ва бошқалар

Нақд бўлмаган пул харакати хажмининг доимий ўсиб бориши халқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга ва у қуйидагилар билан белгиланади:
1. Хўжалик субъектларининг нақд пулга бўлган эҳтиёжи кескин қисқаради;
2. Ўзаро ҳисоб – китобларни амалга ошириш жараёнидаги муомила харажатлари тежалади;
3. Муомиладаги пул маблағларининг хавфсизлиги камаяди;
4. Ҳисоб – китобларни банклар орқали амалга оширилиши уларнинг хуқуқий жиҳатдан қонунийлигини таъминлайди.
5. Хўжалик ҳисоб варағига пул маблағларининг келиб тушиши, улар яратган маҳсулот ёки курсатган хизматларниг ижтимоий тан олиниши таъминланади;
6. Хўжаликлар ўртасидаги алоқаларни мустахкамлайди, товар – пул маблағлари харакатини тезлаштиради;
7. Нақд пулга бўлган талабни ва шу билан бирга қоғоз пуллар эмиссияси ва уларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни камайтиради;
8. Ҳисоб – китобларни банклар орқали ўтиши лозим бўлган солиқлар миқдорини тўғри аниқлаш бўйича назоратни таъминлайди;
9. Муомилада нақд пул миқдорини камайиши унинг инфляция даражасини пасайтиради ва бошқалар.



Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish