147
Агар фарзанд туғилган пайтда ўлиб қолса, унда нафақа берилмайди.
Бола туғилган кундан бошлаб ҳар 15 кунда нафақа тўланади. Фарзандни
вояга етказиш учун 1,5 йил таътил белгиланади.
Оналар, оталар, қариндошларга болага қараш учун давлат ижтимоий
суғурта томонидан амалий равишда нафақа белгиланади:
-ўрта ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган оналарга;
-ҳарбий хизмат соҳасини шартнома асосида, ички ишларда ишлаган
оналарга берилади;
-болага бериладиган ҳар ойлик нафақа - ота-оналардан бирига 10
ёшгача бирга яшайдиганларга берилади.
-Ритуал хизмат - бунда оилада кўз юмганлар маъракаларига ёрдам
нафақаси ажратилади.
Ишсизлик нафақаси
-
бу нафақа асосан ишини, маошини йўқотган
шахсларга берилади. Фуқароларнинг ишсиз деб белгиланган кундан бошлаб
қонунда қайд этилганидек, бўлган тақдирда берилади.
Ишсиз деб белгиланган фуқароларга нисбатан бериладиган нафақалар:
Ишсиз фуқароларга, турли сабаблар билан ишдан бўшаган фуқароларга 12 ой
давомида, ҳарбий хизматдан, ички ишлардан бўшаганларга ишсиз деб
белгиланиб, биринчи 3 ойликни 75 фоиз ўртача ойлик ҳисобида қайд
қилиниши керак. 4 ой давомида 60 фоиз, ундан сўнг 45 фоиз, бошқа бир
пайтда иш ҳақининг энг кам миқдорда нафақа белгиланади.
Турли хил сабаблар билан 12 ой давомида ишдан бўшаганлиги, лекин
26 календар ҳафтасида тўланадиган иш ҳақи ойлик иш ҳақининг энг кам
миқдорида белгиланади.
Иш қидириб юрган фуқароларга нисбатан ҳам иш ҳақининг энг кам
миқдоридаги тарзида белгиланади. Бу каби шартлар ва нафақалар
ишсизларга берилади. Бу каби ишсизларга комунал ёрдам жамоат
транспортларида юриш, соғлиқни сақлаш кабиларга ёрдам беради.
Ишсизлик нафақаси олганларга даромад солиғи ва суд маҳкама ишларида
ёрдам берилади. Нафақа давомийлиги ҳар ўтиш даврида 12 ой ичида 18
календарь ҳафтасида кўтарилмайди. Ишсизлик нафақаси миқдори иш
ҳақидан кам бўлади, лекин тирикчилик қийматининг ўзгаришига, аниқроғи
нарх-навога қараб қайта кўрилади. Ишсизлик нафақаси биринчи бор ғарб
мамлакатларида жорий қилинган. Бу мамлакатларда ишсизлик нафақаси
давлат бюджети ҳисобидан ёки корхона ва ташкилотларнинг ўз даромади
ҳисобидан тўланади. Ишсизлик нафақаси вақтинча берилади.
Бизнинг мамлакатимизда ҳам «Аҳолини иш билан таъминлаш
тўгрисида»ги қонун қабул қилинган. Вақтинча иш билан таъминланмаган
шахсларга ижтимоий мадад беришга катта эътибор берилмоқда. Шу қонунга
асосан ишсизларга махсус нафақани тўлаш йўлга қўйилган, уларни қайта
ўқитиш ва янги касбларга ўргатиш ташкил этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: