Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan


Уй-жой коммунал корхоналар иқтисодиёти



Download 1,06 Mb.
bet70/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Уй-жой коммунал корхоналар иқтисодиёти


Коммунал корхоналар ривожланиш дастурининг асосий қисми бизнес режа ҳисобланади. Бу режа қўйидаги бўлимлардан иборат:

  1. Ишлаб чиқариш бўлими;

  2. Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш;

  3. Молия;

  4. Капитал қурилиш ва капитал ремонт;

  5. Янги техникани ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилиш;

  6. Моддий - техника таъминоти.

Ушбу бўлимларнинг ичида энг асосийси ишлаб чиқариш бўлими ҳисобланади. Бу бўлимнинг таркибига ишлаб чиқариш қувватларини ҳисоб- китоблари, ишлаб чиқариш фаолиятини сифатини ошириш режаси ишлаб чиқариш дастури киради. Ишлаб чиқариш дастурида коммунал хўжалик маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқариш бўйича вазифалар кўрсатилади. Бу дастурда ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси, яъни маҳсулотлар ва хизматларнинг натура вақиймат кўрсаткичлардаги хажми ифодаланади. Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш бўлимида ишлаётганларнинг сонини иш ҳақи фонди, меҳнат унимдорлигини ҳисоб китоблари кўрсатилади. Бундан ташқари коммунал корхоналардаги технологик жараёнини механизациялаш даражаси ҳам берилади. Молия бўлимида маҳсулотлар ва хизматлар таннархини ҳисоб-китоблари харажатлар ҳисоб-китоблари кўрсатилади..
Янги техникани ишлаб чиқиш ва уни ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш бўлимида ишлаб чиқариш самарадорлигини ўсиш хисоб-китоблари, техник ташкилий тадбирларнинг дастури кўрсатилади.
Моддий-техника таъминоти бўлимида коммунал корхоналарнинг моддий ресурсларга бўлган эҳтиёжининг хисоб-китоблари берилади.
Ишлаб чиқариш дастури коммунал ишлаб чиқариш корхоналарнинг қуввати хамда мавжуд меҳнат ва моддий ресурслар асосида ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқариш бўлими бошқа бўлимларга ва кўрсаткичларга ҳам таъсир кўрсатади. Бу дастурни ишлаб чиқишда қуйидаги ўлчовлар қўлланилади:
Натура ўлчовлари. Булар асосан физик ўлчовларда ифодаланади. Масалан истеъмолчиларга етказиб бериладиган сувнинг ҳажми м3, пасажирлар ҳажми-пасажирлар сони.
Меҳнат ўлчовлари, Улардан ҳар хил маҳсулотларни ишлаб чиқишда қилинган харажатлар таққослашда фойдаланилади. Масалан, энергетикада меҳнат сарфини таққослаш учун норма-соатлар кўрсаткичи қўлланилади.
Қиймат ўлчовлари. Бу курсаткичлар коммунал корхоналарнинг даромадларини ва харажатларини аниқлашда ишлатилади. Масалан фойда ҳажми сўмда аниқланади.
Коммунал хужаликнинг маҳсулотлари ва хизматларининг умумий ҳажмини аниқлашда ҳар бир тармоқнинг режалари йиғиндисини олиш керак. Сув таъминлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш дастури қуйидаги кўрсаткичларни ўз ичига олади:

  1. Водопровод тармоқларининг узунлиги (км да);

  2. Насослар билан етказиб бериладиган сувнинг ҳажми;

  3. Узининг истеъмолига кетадиган сув ҳажми;

  4. Етказиб бериладиган сувнинг умумий ҳажми;

  5. Истеъмолчиларга сотилган сувнинг ҳажми (бу кўрсаткич ҳам сўмда ҳам 1000 м3 да ҳисобланади).

Бу кўрсаткичлар ичида дастлаб насослар билан етказиб бериладиган сувнинг ҳажм кўрсаткич аниқланади ва бу қуйидаги формула билан ифодаланади.
V1=Cy*Vтар; Vтар=Uy*Vc
бу ерда V1-насослар билан етказиб бериладиган сувнинг ҳажми; Су-корхонанинг ўз истеъмоли учун кетадиган сувнинг ҳажми;
Vтар-водопровод тармоқларига етказиб бериладиган сувнинг ҳажми; Vc-истеъмолчиларга сотиладиган сувнинг ҳажми
Канализация корхоналарининг иш ҳажмини аниқлашда ишлаб чиқариш дастури қуйидаги кўрсаткичлардан иборат бўлади:

  1. Канализация тармоқларининг узунлиги;

  2. Ифлос сувларнинг тозалаш иншоатларидан ўтган ҳажми (1000 м3) ва уларни биологик усуллари орқали тозалайдиган сувнинг ҳажми;

  3. Тозалаш иншоатларининг қуввати (1000 м3).

Шаҳар электр транспорти ишлаб чиқариш дастури хисоб-китобларига қуйидаги кўрсаткичлар киради:

    1. Транспорт тармоқларининг узунлиги (км);

    2. Ташиладиган пасажирлар сони;

    3. Ҳаракатда бўлган транспорт воситаларининг сони ва улардан фойдаланишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари. Масалан транспорт воситаларидан фойдаланиш ўртача тезлиги (1 вагонга пасажирларни киритиш мумкин бўлган имконият).

Газ билан таъминлашда қуйидаги кўрсаткичлар қўлланилади:

  • Газлаштирилган квартиралар сони;

  • Шаҳардаги газ тармоқларининг узунлиги;

  • Истеъмолчиларга сотиладиган газнинг ҳажми (м3).

Иссиқлик билан таъминлаш тармоғида қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланади:

  1. Иссиқлик билан таъминлайдиган тармоқларнинг узунлиги;

  2. Иссиқлик билан таъминланадиган квартиралар сони;

  3. Қозонхоналар қуввати;

  4. Истеъмолчиларга сотиладиган иссиқликнинг ҳажми.

Кўчаларни механизациялашган тозалаш тармоғи. Бунинг ишлаб чиқариш дастурига кўчаларни ва ҳиёбонларни супуриш ва сув сепиш, ахлатни олиб чиқиб кетиш ва қишда қорлардан тозалаш киради.
Бу тармоқ ривожланишининг энг асосий кўрсаткичи йиғиладиган кўча ва хиёбонларнинг майдони ҳисобланади. Уни ҳисоблашда кўчаларни тозалайдиган машиналарнинг сони кўрсаткичи, аҳлатлар қайта ишланадиган ҳажм кўрсаткичларидан фойдаланилади:
Кўкаламзорлаштириш кўрсаткичлари:
Шаҳардаги ерларнинг майдони (минг м2). Шу жумладан, уй-жой, корхоналар қурилган ерлар майдони.
Шаҳардаги экилган майдонларнинг ҳажми: Меҳмонхона хўжалиги кўрсаткичлари:

  • Меҳмонхоналар сони, уларнинг класслар бўйича бўлиниши;

  • Меҳмонхоналардаги номерлар сони;

  • Бир вақт мабойнида жойланиш имконияти;

  • Меҳмонхоналарда койка-сутканинг умумий сони.

Кўчаларни электрлаштириш кўрсаткичлари:

  • Электр тармоқларининг узунлиги;

  • Ёритиладиган кўчаларнинг узунлиги;

Уй-жой хўжалигидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:

  • Турар жой ерларининг мавжудлиги (минг м2); шу жумладан, турар жой фондини қулайликлар билан таъминлаш даражаси;

  • Уй-жойларининг эскирганлик даражаси;

  • Капитал ремонт хажми;

  • Уй-жой фондининг жорий ремонт ҳажми.

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан назорат ўрнатилмаганлиги туфайли «Бошкоммунгаз» корхонасининг худудий бўлинмалари хузурида Ўзбошимчалик билан ортиқча бўғин-«Узтехгаз» шўъба корхонаси ва
«Техгаз» ҳудудий шўъба бошқармалари ташкил этилган, уларга газ тармоқларидан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва қуриш функциялари берилган. Бу бошқарув ходимлари сонининг ассосиз кўпайиб кетишига сабаб бўлди.
Табиий газ сотишнинг бозор механизмининг жорий этиш мақсадида
«Бошкомунгаз» ва унинг «Узтохгаз» шўъба корхонаси тугатилди ва ўрнига ҳудудий газ таъминоти корхоналари ташкил этилди. Бу эса республикада газ таминлашни такомиллаштириш ҳисоб-китоб тўлов интизомини яна мустахкамлашга имконият яратади.

    1. Download 1,06 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish