Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti fanidan


Такрорлаш учун савол ва топшириқлар



Download 1,06 Mb.
bet112/123
Sana25.02.2022
Hajmi1,06 Mb.
#293776
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   123
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti-converted

Такрорлаш учун савол ва топшириқлар


  1. Ижтимоий соҳада фаолият кўрсатувчи жамғармалар фаолият кўлами ва хизмат сифатини баҳоланг.

  2. Ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда хайрия жамғармалари фаолияти қандай аҳамият касб этади?

  3. Миллий доирада фаолият кўрсатувчи хайрия жамғармалари фаолиятини қандай баҳолайсиз?

  4. Халқаро хайрия жамғармаларини фаолияти юзасидан гуруҳларга ажратинг. Ушбу жамғармаларда Ўзбекистоннинг ўрни қандай аҳамиятга эга?

  5. Хайрия ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ қандай муаммолар мавжуд?
    1. МАВЗУ: ИЖТИОМИЙ СОҲАДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ТАМОЙИЛЛАРИ


      1. Ижтимоий соҳада халқаро ташкилотлар фаолияти

Охирги йилларда дунёда мамлакатларга ўз миллий ва ижтимоий сиёсатини мувофиқлаштиришда, аҳоли маргинал гуруҳларининг ижтимоий ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширишда, тажриба алмашиш ҳамда ижтимоий вазият ва ижтимоий ходимларни тайёрлаш масалаларини ҳал этишда ёрдам берувчи ижтимоий ҳамкорлик марказлари шаклланиб бормоқда. Давлатлар ушбу марказлар алоқа каналлари орқали мунтазам равишдаги давлатлараро мулоқотлар туфайли инсоннинг ижтимоий хуқуқлари ҳолатларини тартибга солиш, ўзаро ҳамкорлик дастурларини аниқлаш, аҳолининг болалар, ёшлар, қариялар, ногиронлар, оилалар ва бошқалар каби қатламларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлмоқдалар.
БМТнинг ижтимоий тараққиёт ва инсонпарварлик масалалари бўйича Вена халқаро маркази. БМТнинг ижтимоий тараққиёт ва инсонпарварлик масалалари бўйича Вена халқаро маркази зиммасига БМТ тизимида ижтимоий сиёсат, ижтимоий ривожлантириш ва аёллар ҳолатини яхшилаш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга жавобгарлик юклатилган.
Марказ БМТнинг қуйидаги Ҳукуматлараро иқтисодий ва ижтимоий Кенгаши органларининг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишга жавоб беради: Ижтимоий ривожлантириш Комиссияси, Аёллар ҳолати бўйича Комиссияси ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ва назорат қилиш Қўмитаси. БМТ Маркази томонидан тайёрланадиган ҳужжатларда ижтимоий сиёсат ва ривожланишдаги ўзгаришларнинг глобал ва ҳудудий таҳлиллари мавжуд. Марказ ёшлар, қариялар, аёллар, ногиронларга йўналтирилган ижтимоий ҳамкорлик дастурларини бажарилишини назорат қилиб боради.
БМТнинг Вена маркази ташаббусига кўра ижтимоий таъминот дастурлари ва сиёсати принципларининг Йўриқномалари қабул қилинди – бу алоҳида мамлакатлар каби халқаро жамиятларни ҳам ижтимоий таъминот тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга йўналтирув- чи муҳим ҳужжатдир.
Марказ ёшларга оид ҳаракатларнинг 2000 йилга ва ундан кейинги даврларга тегишли бўлган Бутунжаҳон дастурини тайёрлади. Ёшлар мавзусига оид равишда Вена маркази доимий равишда қатор халқаро мажлисларни тайёрлайди ва ўтказади.
Марказ кексайиш муаммолари бўйича халқаро ҳаракатлар режасини амалга оширилишига масъул ва ушбу соҳада ҳамкорлик қилишнинг келажакдаги режалари бўйича таклифлар тайёрлайди. Дунёдаги қариялар сони ўзгармас равишда ортиб бораётганлигини ҳамда 2025 йилга келиб ушбу миқдор 1,2 млрд кишини ёки дунё аҳолисининг 15%ни ташкил этишини эътиборга олган ҳолда БМТ Маркази қарияларнинг ижтимоий
муаммоларини ҳал этиш бўйича улкан ишлар олиб бормоқда ва бу ишда уларга бошқа ташкилотлар ҳам ёрдам кўрсатмоқдалар.
Марказ, шунингдек, ногиронлар масаласи бўйича Бутунжаҳон ҳаракатлар Дастурини амалга оширилиши учун ҳам масъулдир. Вена маркази қошида қариялар ва ногиронлар учун ихтиёрий фондлар ташкил этилган. БМТ Марказининг кексайиш, ногиронлик ва ёшлар масалала-рини ҳал этишдаги мақоми турли мамлакатларда жуда юқори.
Вена маркази фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири БМТнинг аёлларнинг ўрни масалалари бўйича Комиссияси, яъни ҳукуматлар учун аёллар, оилалар ва болалар манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги тавсияларни ишлаб чиқувчи ҳукуматлараро органнинг мажлисларида кўриб чиқилувчи аёлларнинг жамиятдаги ўрнини яхшилаш масалаларидир.
Ижтимоий фаровонлик соҳасидаги сиёсат ва тадқиқотлар бўйича Европа маркази. Ижтимоий фаровонлик соҳасидаги сиёсат ва тадқиқот-лар бўйича Европа маркази 1974 йилда Австрия ҳукуматининг БМТ билан Битими асосида ташкил этилган. Ҳуқуқий нуқтаи назардан марказ ижтимоий ривожлантириш ва мутахассислар тайёрлаш бўйича автоном, даромад келтирмайдиган халқаро ва ҳукуматлараро тадқиқот органи сифатида ташкил қилинган. Бу Европада ягона бўлган ижтимоий ҳамкорлик ташкилоти бўлиб, унинг асосий қарашлари, ривожланган мамлакатлардаги ижтимоий муаммоларнинг ўхшаш жиҳатлари кўп эканлиги ва уларни ҳал этиш имкониятларини, алоҳида мамалакатлар томонидан ўз қобиғига ўралган ҳолда эмас, балки ўзаро ҳамкорлик асосида ҳамда маълумот, тажриба, ғоялар алмашиш йўли билан амалга оширилиши мумкин эканлигидан иборат. Ушбу марказ таркибига Европа мамлакатлари, АҚШ, Канада, Исроил давлатлари киради.
Европа маркази:

    • БМТ билан фаол ҳамкорлик қилади;

    • ижтимоий сиёсат бўйича кадрлар тайёрлаш билан шуғулланади;

    • тематик семинар, анжуманлар ўтказади;

    • журнал, қўлланмалар чоп этади;

    • ижтимоий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширади (Болалик ижтимоий ҳодиса сифатида: келгусидаги ижтимоий сиёсат оқибатлари; Ижтимоий бўғиндаги ўзгаришлар: қарияларга ёрдам кўрсатиш сиёсатидаги ижтимоий инновациялар; хусусийлаштириш имконияти сифатидаги ижтимоий таъминот хизматлари тизимидаги ҳамкорлик).

Европа маркази Европа давлатларидаги ижтимоий сиёсатдаги ўзгаришлар ҳақида фойдали тадқиқотлар тайёрлайди.
Ижтимоий ходимлар халқаро федерацияси (ИХХФ). Ижтимоий ходимлар миллий уюшмаларини бирлаштириш фаолияти 40 йилдан ортиқ тажрибага эга. Унинг таркибига етмишга яқин уюшмалар киради. Федерация бутун дунё ижтимоий ходимларига ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Ижтимоий ходимлар халқаро федерация конституция-
сида, ижтимоий иш концепцияси инсонпарварлик, диний ва демократик ғоялардан ва фалсафалардан келиб чиқади ва унинг глобал аҳамияти шундан иборатки, у шахсий-ижтимоий ўзаро муносабатлардан келиб чиқувчи инсоният талабларини қондириши зарур, деб ёзиб қўйилган.
Профессионал даражадаги ижтимоий ходимлар шахс ҳаётини фаровонлаштириш ва уни ўзини намоён эта олишига имкониятлар яратиш, илмий билимларни инсон ва жамият хулқини мувофиқлаш-тиришга йўналтириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий адолатга эришишга қаратилган ишларга хизмат қиладилар.
ИХХФнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

    • ижтимоий ишга халқаро ҳамкорлик орқали амалга ошириладиган касб сифатида ёндашиш, айниқса, касбий қадриятлар, стандартлар, кадр- лар тайёрлаш, аҳлоқ масалалари ва меҳнат шароитлари нуқтаи назаридан;

    • уюшмалар ташкил этилмаган мамлакатларда ижтимоий ходимлар миллий уюшмаларининг ёки миллий мувофиқлаштириш марказларининг ташкил этилишига кўмаклашиш;

    • барча мамлакатлар ижтимоий ходимларининг ўзаро мулоқот- ларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш.

Федерация томонидан маъқулланган Халқаро ахлоқ кодекси профессионал ижтимоий хизматнинг асосий мажбурияти шахсий манфаатлар, мақсадлар ва қарашлардан устун бўлган хизматларни тақдим этиш эканлигидан келиб чиқади. Ижтимоий ходим касбий ва шахсий камчиликларини тан олиши, ишга тааллуқли бўлган барча тажриба ва билимларини амалда қўллаши, ёрдам кўрсатилаётган инсоннинг ижти- моий эҳтиёжлари ва табиатини аниқлай олиши зарур.
Ижтимоий ходимлар ИХХФ ҳужжатларига мувофиқ равишда васийлиги остидаги шахсга нисбатан қонун кучини қўллашда ўта эҳтиёткор бўлишлари зарур, бироқ кўп ҳолларда уларнинг ўзлари зўравонлик қурбонига айланиб қоладилар.
ЮНЕСКО – БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослаштирилган бўлинмаси бўлган Халқаро ҳукуматлараро ташкилотидир. ЮНЕСКО 1946 йилда ташкил этилган. 158 нафар давлат ушбу ташкилот аъзолари ҳисобланади. Ушбу ташкилот ўз олдига қўйган асосий мақсад – фан ва техника, таълим, маданият, санъат, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, Дунё океани ҳамда ер қобиғи заҳираларини ҳимоя қилиш, тадбиқий микробиология ва биотехнология, энергетика, илмий- технологик маълумотларни тарқатиш соҳаларидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш; таълим масалаларидаги чекловларга қарши курашиш; миллий маданиятларни ҳимоя қилиш ва табиий офатларнинг олдини олиш.
ЮНЕСКОнинг олий органи Бош анжуман бўлиб, у ҳар икки йилда чақирилади, ва Бош директорни олти йилга танлаш хуқуқига эга.
Дунёда ЮНЕСКОнинг йигирмадан ортиқ ҳудудий ташкилотлари ва марказлари мавжуд. Ўз ғоялари ва фаолиятини тарғибот қилиш мақсадида ушбу ташкилот томонидан икки юздан ортиқ даврий ва 100дан ортиқ
нодаврий нашрлар бир неча тилларда чоп этилади, жумладан рус тилида ҳам.
Ташкилот ўз фаолиятини Бош анжуман кенгаши давомида томонидан икки йилга тасдиқланган дастур ва бюджет асосида олиб боради. Истиқболли вазифалар анжуман томонидан олти йилга тасдиқ- ланадиган ўрта муддатли режалар асосида белгиланади. ЮНЕСКОнинг штаб-квартираси Парижда жойлашган. Низомга кўра ташкилот аъзолари бўлган мамлакатларда ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссиялар ташкил этилган.
ЮНИСЕФ. Ушбу ташкилот БМТнинг болалар фонди бўлиб, у 1946 йилда Европанинг хонавайрон бўлган мамлакатларидаги болаларга ёрдам кўрсатишнинг Халқаро фавқулодда ташкилоти сифатида ташкил қилинган. Бизнинг давримизга келиб ЮНИСЕФ БМТнинг болаларга ёрдам кўрсатиш дастурларини мувофиқлаштириш бўйича етакчи ташкилотига айланди. Ижро кенгаши мажлисларида Фонднинг сиёсати кўриб чиқилади, дастур ва лойиҳалар муҳокама қилинади ҳамда Фонд бюджети тасдиқланади. Молиялаштириш манбасини ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг йиллик ихтиёрий ҳайр-эҳсонлари ташкил этади.
Турли мамлакат ва ҳудудларда фаолият юритувчи бўлинмалари орқали ЮНИСЕФ ҳукумат органларига муҳтожликда яшаётган болаларга ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқномалар тақдим қилади. Ёрдам биринчи навбатда болалар ўлими ва касалликлари юқори бўлган, киши бошига тўғри келадиган даромад ўта паст бўлган энг кучсиз давлатларга кўрсатилади. Дунёнинг кўп мамлакатларида ЮНИСЕФ кўмакларининг Миллий кенгашлари ташкил этилган.
Фонд дастурлари Африка, Осиё, Лотин Америкаси ва Европанинг 140дан ортиқ мамлакатларини қамраб олади. Ташкилот учинчи дунё мамлакатларида болалар иммунитетини оширишнинг глобал дастурларини амалга оширмоқда. Ёрдамга муҳтож мамлакатни танлаб олиш табиийки тасодифан юз бермайди, бунда ЮНИСЕФ учта мезон асосида иш олиб боради: беш ёшгача бўлган болалар орасидаги ўлим ҳолатининг юқорилиги; аҳолининг ва аҳоли таркибидаги болалар умумий сонининг киши бошига тўғри келадиган ялпи миллий маҳсулот даражаси. Бу каби муҳтожликдаги мамлакатлар сирасига собиқ иттифоқнинг еттита республикалари киради: Арманистон, Озарбайджон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркистон ва Туркманистон. Уларнинг ҳар бири учун болалар дастурларига 2 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилган.
БМТнинг болалар фонди ўзининг чора-тадбирлари воситасида жамоат фикрига таъсир кўрсатади ва турли мамлакатлар ҳукуматларини болаларнинг ҳозирги куни ва келажаги ҳақида бош қотиришига таъсир кўрсатади. ЮНИСЕФнинг вазифалари сирасига кейинчалик БМТнинг ахборот маркази томонидан бутун дунёга тарқатилувчи, дунёдаги болаларнинг аҳволи ҳақидаги йиллик маърузалар тайёрлаш киради. ЮНИСЕФ томонидан амалга оширилган энг муҳим ишлари сирасига
охирги йилларда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Бола хуқуқлари Конвенциясининг лойиҳасини ишлаб чиқишда кўрсатган амалий ёрдами бўлди.
Фонднинг фаолияти дунё ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланди. 1965 йилда ЮНИСЕФ болалар ва тинчликни ҳимоя қилгани учун Нобель мукофотига сазовор бўлди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ). Ушбу ташкилотнинг ташкил этилган муддати 1948 йилнинг 7 апрели ҳисобланади, шу сабабли айнан шу куни ҳар йили Бутунжаҳон соғлиқ куни нишонланади. БССТ БМТ қошидаги ихтисослаштирилган ташкилот сифатида ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади барча халқалр томонидан нисбатан юқори даражадаги соғлиққа эришишидир. У бутунжаҳон миқёсида касалликларга қарши курашни ташкиллаштиради. Жумладан, ушбу ташкилотнинг эришган ютуқларидан бири бизнинг сайёрамизда чечак касаллигининг йўқолиб кетишидир.
БССТ барча учун соғлиқни сақлашни таъминлашнинг миллий стратегияларини ишлаб чиқиш учун Йўриқнома кўринишидаги принципларни чоп этди ва 1981 йилда Бутунжаҳон ассамблеяда қабул қилинган, миллий стратегияларга асосланган глобал стратегияни тайёрлади.
У давлатларга соҳлиқни сақлаш миллий тизимларини қуриш, дори воситалари сифатини назорат қилишнинг амалдаги андозасини яратиш ва гиёхванд моддаларнинг нотиббий равишда айланишининг олдини олишда ёрдам кўрсатади; соғлиқни сақлаш, ижтимоий гигиена, валеология соҳаларида илмий тадқиқиотлар олиб боришга кўмаклашади. БССТнинг йирик ютуқларидан бири, соғлиқнинг ижтимоий жиҳат эканлигини тушунилиши ҳисобаланди.
БССТнинг асосий вазифаларидан бири она ва бола соғлигини муҳофаза қилишдан иборат, бу ўз навбатида оилани режалаштириш дастурларини ҳам қамраб олади, давлатларга она ва бола соғлигини сақлаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражаларида оилани режалаштиришдаги асосий таркибий қисмларни мослаштириш ва ривожлантиришдаги бошқарувни йўлга қўйишга кўмак беришдан иборат.
1982 йилда БССТнинг янги дастури тасдиқланди: қариялар соғлигини сақлаш. Дунёда аҳолининг қаришинингн ўсиб боришини эътиборга олган ҳолда, ушбу дастур улкан истиқболга эга. Унинг доирасида қариялар соғлигини ўрганиш ва уни сақлаш имкониятларини тадқиқ қилиш мақсадида кексайиш соҳасида тадқиқотлар олиб бориш бошланди.
Аҳоли сонининг ортиб бориши, ҳаёт даврининг ортиши, урбанизация ва бошқа омиллар натижасида дунёда ногиронлар сони кескин ортиб кетмоқда. БССТ ушбу муаммони ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшди ва жамиятлар даражасида дерли 60га яқин мамлакатларда ногиронларни реабилитация қилиш ишларини бошлади.
БССТ ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда барча болаларни муваффақиятли равишда иммунлаштириш бутунжаҳон кампаниясини амалга оширди ва олти хил болалар юқумли касалликларининг олдини олишга муваффақ бўлди: бўғма, қизамиқ, полиомиелит, қоқшол, сил ва кўкйўтал касалликлари. Ушбу ишларни олиб бориш натижасида тахминан 1,4 млн. болалар ўлимининг олди олинди.
БССТ шунингдек, ОИТСнинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг махсус дастурлари ва глобал стратегияси иштирокчисига айланди. Ҳозирги босқичдаги фаолиятининг асосий йўналишлари ахборот тарқатиш ва аҳолини ушбу касалликнинг юқиш йўлларидан воқиф этишдан иборат.
Соғлиқни сақлша бутунжаҳон ташкилоти соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарувчи ва мувофиқлаштирувчи ўринга эга бўлиши ва дунёда соғлиқ даражасини ошириш учун турли мамлакатлар ўртасидаги техник ҳамкорликни ривожлантириши зарур.
Кўнгиллилар ташкилотлари. Кўнгиллилар уюшмалари бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган. Улар сирасига диний гуруҳлар ва аъзоларини умумий қизиқишлари боғлаб турувчи профессионал жамиятлар, уюшмалар киради.
Кўнгиллилар уюшмаларига учта асосий жиҳатлар хос:

  1. у аъзоларининг умумий манфаатларини ҳимоя қилиш учун ташкиллаштирилган;

  2. аъзолик ихтиёрий тарзда амалга оширилади – у маълум кишиларга маълум талаблар қўйилишини назарда тутмайди ва у туғилиши билан тақдим қилинмайди;

  3. етакчилар кўнгиллилар ташкилоти аъзоларига нисбатан юқори бўлмаган таъсир кўрсатадилар;

  4. кўнгиллилар ташкилотлари аъзолари агар уларни етакчиларнинг фаолияти қониқтирмаса ташкилотдан чиқиш имкониятига эгалар;

  5. бу турдаги ташкилотлар маҳаллий, давлат ёки федерал ҳокимият органлари билан боғлиқ эмас.

Йирик кўнгиллилар уюшмалари айрим ҳолларда кучли бюрократия ривожланган мураккаб ташкилотларга айланиб қоладилар. Мисол сифатида Қутқарув армиясини, Дунё корпусини, Қизил Хоч жамиятини кўрсатиб ўтиш мумкин. Ушбу ташкилотлар фаолияти ҳайр-эҳсон ва раҳмдиллик, таълим дастурлари билан боғлиқ.

      1. Download 1,06 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish