1-расм. ХХ асрдаги даромадларни тақсимлаш моделлари.
Н. Калдор ва Д. Хикс ишларида «Паретоннинг оптимуми»дан бошқа ҳолатларнинг тахлили такомиллаштирилди. Бунда айрим инсонлар самарасиз ҳолатдан ўтганда қандайдир ютуққа эга бўлади ва ўз бойлигини кўпайишини камбағаллар билан бўлишишини ҳоҳламайдилар.
Бу ерда ютуққа эга бўлганлар шу холатни сақлаб қолишни хохлайдилар, ютуқга эга бўлмаганлар эса шу ҳолатни ўзгартиришни хохлайдилар. Ҳолатдан чиқиб кетиш учун қандайдир келишув аниқлаб икки томон учун ҳам қулай шароитни яратиш керак.
А. Маршалнинг Турмуш фаравонлиги назариясида истеъмолчиларни ва ишлаб чиқарувчиларни ортиқчаликлари тўғрисидаги концепцияси катта ўринни эгаллайди. Ушбу концепция солиққа тортиш даражаси оптимал- лаштиришда, субсидияларни ҳажмини аниқлашда, табиий монополия тармоқларда баҳоларни тартибга солишни асослашда қўлланилади.
Истеъмолчини ортиқчалиги А. Маршални аниқлаши бўйича рақобат мувозанат баҳога қараганда истеъмолчи томонидан шу маҳсулотсиз кетмаслиги учун юқорироқ тўланган баҳо истеъмолчининг ортиқчалиги бу истеъмолчи томонидан максимал тўламоқчи бўлган баҳо билан ҳақиқатда тўлайдиган баҳони фарқи.
Индивидуал истеъмолчиларнинг ортиқчалик суммаси истеъмолчиларни бозор рақобат баҳоси бўйича жами ортиқчаликни ташкил этади. Таклиф томонидан ортиқчаликлар (излишкалар) - бу ишлаб чиқарувчилар учун ортиқчалик. Улар баҳо билан чегараланган ишлаб чиқариш ҳаражатлар ўртасида фарқи билан ҳисобланадилар. Айрим ишлаб чиқарувчиларнинг ортиқчаликларни суммаси жами ортиқчаликларни белгилайди.
А. Маршални ёндашувига биноан жами бойлик ишлаб чиқарувчиларни ва истеъмолчиларни жами ортиқчаликлар суммасига тенг шу билан бирга жамиятни йўқотишлари ишлаб чиқарувчиларни ортиқчаликларини йўқотишларига тенг.
Жамият бойлигини тушунишда истеъмолчиларни рационал хулқи назарияси аниқ ўрин эгаллайди. Истеъмолчиларни хулқи даромадлар даражаси билан боғлиқлигини немис статистиги Эрнест Энгел аниқлаган. Энгельни асосий хулосалари қуйидагича: инсонни ёки оилани даромади
қанча кам бўлса, шунчали улар даромадларни катта қисмини озиқ-овқатни сотиб олишга сарфлайди (шу ҳолатда озиқ овқатни сифати паст бўлади). Инсонни ёки оилани даромади қанча кам бўлса, шунчали улар даромадларни катта қисмини ўзини жисмоний томондан сақлаб қолишга сарфлайдилар ва жуда ҳам кам қисмини маънавий харажатларга сарфлайди.
Бу қонунлар аҳолини турмуш даражасини аниқлашда қўлланилган эди. Ҳозирги даврда халқаро статистиқада Энгельни камбағаллик кўрсаткичи қўлланилади. Шу кўрсаткичга биноан ўз бюджетини 50 фоизни озиқ-овқатга сарфлаган оила камбағал оила бўлиб ҳисобланади.
Шундай қилиб жамият фаравонлиги макроиқтисодиётни микроиқтисодий асосларини яратган эди. Лекин шу асосларни ахамиятига қарамасдан алохида шахсларни ўз истеъмолига бўлган чегараланганлиги ҳисобга олинмас эди.
Охирги йилларда чет эл иқтисодчилар Х. Лейбенстайн ва Т. Скитовский истеъмолчиларни нороциал истеъмолини обеъктив сабаблари мавжудлигини кўрсатдилар. Масалан, тамаки, алкоголь ичимликларни истеъмоли соғлиқ учун зарар, лекин шунга қарамасдан уларни истеъмол қилинади.
Турмуш фаровонлиги ижтимоий назариясида ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни комплекс баҳолаш усули зарурияти мавжуд. Шунинг учун бирлашган милатлар ташкилоти (БМТ) мамлакатларнинг ривожланиш даражасини белгилаш учун янги индексни ишлаб чиққан. Ижтимоий ривожланишни белгиловчи янги индекс учта меъзонга асосланган. Улар: узоқ ва соғлом ҳаётни олиб бориш имконияти, мактаб ва профессионал таълимга эга бўлиш имконияти ва ҳаёт учун биринчи навбатда керак бўлган маҳсулот ва ҳизматларни сотиб олиш учун даромдлар. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражаси бўйича БМТ янги индекси асосида 130 мамлакат баҳоланилади. Мамлакатларни баҳолаш учун аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи миллий маҳсулот ва ижтимоий ривожланиш даражаси кўрсаткичлари бўйича икки жадвал тузилади. Ривожланган мамлакатлар учун шу икки жадвалларда жойлашган ўрни унчалик фарқ қилмайди. Фақат АҚШ шунда ажралиб туради. Иқтисодий турмуш фаравонлиги бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради, лекин ижтимоий ривожланиш бўйича ўн учинчи ўринда (тиббиёт ёрдами билан нисбатан кам таъминланганлиги, саводсизликнинг нисбатан юқори даражаси). Ривожланаётган мамлакатлар учун жадваллардаги кўрсаткичлар бўйича фарқ бундан ҳам юқори. Масалан, Хитой аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар бўйича -109 ўринда, ижтимоий ривожланиш бўйича -70 ўринда.
Турмуш фаровонлиги назариясида аҳолини даромадларини тақсимлаш концепциялари марказий ўрин эгаллайди. Бойликни тақсимланишини бир неча концепциялари ва моделлари мажуд. Масалан, фақат бозор иқтисодиёти нуқтаи назаридан тақсимлаш бозор иқтисодиётида тақсимлашни классик назариясини ва хаққонийликни бозор моделини ифодалайди. Ижтимоий тенглик томонидан тақсимлаш иқтисодий самарадорлик билан боғлиқ
бўлмайди ва хаққонийликни тенглаштириш моделини ифодалайди. Бу моделлар бир бирига қарама қарши.
Тақсимлашни бозор моделида ҳаққонийлик тушунчаси мукаммал бозор ҳаққонийлигига тенглаштирилади ва бу ерда ҳар бир бозор иштирокчиси қонун олдида тенг деб ҳисобланади. Ушбу нуктаи назардан нима самарали бўлса, шу хаққоний ва самарасиз-ноҳаққоний. Бу моделда меҳнат натижаларини тенглаштириш тўғри келмайди (прогрессив солиқга тортиш ва трансферт тўловлари орқали).
Тақсимлашни бозор моделини объектив деб ҳисоблайди. Ҳар бир инсон ўз қобилиятига, ҳаракатига, меҳнатига қараб даромадга эга бўлади. Бу модель аҳолини ҳар бир гуруҳлари даромадлари ҳар хил бўлиши қонуний деб ҳисоблайди.
Иқтисодий томондан кам ва ўрта ривожланган мамлакатлар ҳаққонийликни тенглаштириш моделини танлашган. Бу ерда ҳар бир инсон худо олдида ва қонун олдида тенг деган тушунча моделни асосида ётади ва даромадларни қайта тақсимлаш (прогрессив солиққа тортиш ва трансферт тўловлари орқали) қўлланилади (35).
Аҳолини ҳар бир гуруҳлари ўртасида нотекисликни аниқлаш учун Джинни коэффициентидан фойдаланилади. Ушбу коэффициент қанчалик юқори бўлса, шунчалик бой ва камбағаллар ўртасида фарқи катта бўлади. Коэффициент паст бўлса аҳоли текис бўлади. Масалан, Бразилияда бешдан бир қисми даромадларни 67 фоизга эга, камбағал бешдан бир қисми даромадларни 2 фоизга эга. Тайванда эса аҳолини бешдан бир қисми даромадларни 9 фоизга эга, аҳолини бой қисми-даромадларни 37 фоизга эга.