Тошкент механика заводи



Download 33 Kb.
Sana08.07.2022
Hajmi33 Kb.
#756824
Bog'liq
Ўзбекистонда самолётсозлик саноатининг тарихи ҳақида (1)


Ўзбекистондаги самолётсозлик саноатининг тарихи ҳақида.

“Тошкент механика заводи” Акциядорлик жамияти фаолияти бўйича Ўзбекистонда мавжуд бўлган кўпгина корхоналар ичида ўзига яраша бой тарихга эга бўлиб, улар орасида ёши ва ишлаб чиқариш жараёни бўйича энг катта корхоналардан биридир. “ТМЗ “ АЖнинг асоси 1932 йили Совет Иттифоқининг Москва вилоятидаги Химки шахрида 84-сонли сонли “Таъмирлаш заводи”ни ташкил топишидан бошланади. Ушбу корхона томонидан 1932-1940 йиллар давомида АНТ-9 ва ДС-3 учув моделларни ўзлаштириш, хамда заводнинг конструкторлик бюроси томонидан И-15, И-16, И-17 қирув, ВИТ-1 ва ВИТ-2 бомбардир самолетларини яратилиш ишлари олиб борилган.


1941 йили иккинчи жахон урушини бошланганидан сўнг, корхона томонидан фронтдан қайтган ИЛ-2 самолётларини таъмирлаш ишлари олиб борилди. Лекин кейинчалик, Германия фашист армиясининг Москва вилоятига яқинлашиб қолганлиги сабабли, Химки шахридаги №84 “Таъмирлаш заводи” 1941 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Тошкент шахрига кўчирилиши тўғрисида хукумат томонидан қарор қабул қилинади. Мавжуд №84 “Таъмирлаш заводи”нинг станок, ускуна ва дасгохлари, хамда учув аппаратларини йиғиш стапеллари зудлик билан демонтаж қилиниб, корхонанинг ишчи, хизматчилари ва мутахасислари билан биргаликда 17 эшалондан иборат махсус темир йўл транспортида Тошкент шахрига эвакуация қилинади. Қисқа фурсат ичида корхонани тиклаш ишлар олиб борилиб, 1942 йилнинг январь ойидан бошлаб “Таъмирлаш заводи” ўзинг иш фаолиятини бошлашга муаффақ бўлди. Тошкентда фаолиятини бошлаган янги корхонани кейинчалик номи №84 ТАПОиЧ, ўзбекона номланиши Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш Бирлашмаси билан атала бошлаган.
Фаолиятининг бошланиши даврида корхона томонидан урушда талофатга учраган самолетларини таъмирлаш ишлари давом эттирилади. Кейинчалик эса фронт учун американинг ДС-3 самолёти асосида яратилган янги ЛИ-2 учув аппаратини ўзлаштириш ва уни йиғиш ишлари амалга оширилди. 1942-1945 йиллар давомида корхонанинг ишчи-мехнаткашлари томонидан хар ойда 27-28 учув аппаратлари йиғилиб, урушни якунигача қарийиб 1100 ЛИ-2 самолётлари фронтга жўнатилган.
1945 йилнинг 9 май ойида фашист Германияси устида ғалаба қозонилиб, иккинчи жахон уруши тугатилгач, собиқ Совет Иттифоқи хукумати томонидан корхонага, ўша даврда мавжуд бўлган конструкторлик бюролари томонидан яратган янги пассажир, юк ва харбий самолётларни ўзлаштириш ва уларни ишлаб чиқариш вазифаси юклатилади. Ушбу вазифаларни бажарилишида Ўзбекистондаги ТАПОиЧ заводи Россия ва Украина корхоналари билан хамкорликда ишлашни йўлга қўйиб, улар томонидан янги самолётларни ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларини етказиб берилишига эришилади. Ўзининг иш фаолияти давомида 84-сонли ТАПОиЧ (хозирги “ТМЗ” АЖ) томонидан 1954-1975 йиллар ичида Илюшин ва Антонов конструкторлик бюроларининг янги ИЛ-14, АН-8, АН-12, АН-22 ва оғир юк ташувчи “Антей” самолётлари ўзлаштирилиб, уларни ишлаб чиқариш амалга оширилади.
Собиқ Совет Иттифоқи хукумати томонидан 84 сонли ТАПОиЧ фаолияти юқори бахоланиб, Ўзбекистонда унинг ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш юзасидан қарор қабул қилинади. Шу боис 1972 йили Андижон ва Фарғона вилоятларида ТАПОиЧ Бирлашмасининг янги механика заводлари барпо этилиб, ишга туширилади.
1973 йилдан бошлаб Россиянинг Илюшин конструкторлик бюроси томонидан яратилган янги ҳарбий юк ташувчи ИЛ-76 самолётини ишлаб чиқиш йўлга қўйилиб, 20 йил ичида 84-сонли ТАПОиЧ заводи томонидан ушбу самолётларни ИЛ-76МД, ИЛ-76ТД, ИЛ-76Т, ИЛ-76Э модификациялари ишлаб чиқарилишига муаффақ бўлинди. Шу билан бирга корхона томонидан хукумат буюртмасига биноан Совет Иттифоқи ҳарбий қўшинлари учун ИЛ-76 авакс радиоразведка самолётлари ишлаб чиқарилиш йўлга қўйилди.
1973-1993 йилларда 84-сонли ТАПОиЧ заводи томонидан ИЛ-76 нинг 950 авиалайнерлар ишлаб чиқарилиб, собиқ Соқет Иттифоқининг кўпгина Республикаларига ва хозирги баъзи Европа, Осиё ва Африка давлатларига экспорт қилинган. Хусусан, Польша, Болгария, Венгрия, Руминия, Миср, Сурия, Саудия Арабистони, Ироқ, Эрон, Монголия, Хитой ва Хиндистон.
Шу билан бир қаторда хозирги “ТМЗ” АЖ томонидан 1990 йили Антонов конструкторлик бюроси томонидан ихтиро этилган дунёда энг катта бўлган АН-70 самолётинг қатонлари ишлаб чиқарилди.
Корхона томонидан 1980 йилларнинг охирида қурилиши бошланган янги ИЛ-114 пассажир самолёти 1992 йилда парвозга кўтарилди. 1995 йили модернизация қилинган ИЛ-76 МФ самолётини янги ПС-90А двигатели билан ишлаб чиқарилиши бошланди.
1991 йил собиқ Совет Иттифоқининг йўқ бўлиши ва унга аъзо бўлган давлатларни мустақиликга эришганларидан кейин хам Тошкент авиция заводи ўз фаолиятини давом эттирди. Лекин, самолёт учун двигатель ва бошқа бутловчи қисмларни Украина ва Россия томонидани вақтида етказа берилмаслик сабабли, ИЛ-76 самолётларини ишлаб чиқилиши секин-аста қийинлаша бошлади. ТАПОиЧ томонидан самолётларнинг асоси бўлмиш фюзеляж ва қанотлар ишлаб чиқариш, уларни йиғиш, Украина ва Россиядан келтирилган двигетель ва шоссини ўрнатиб тайёр учув аппаратини яратиш ва парвозга кўтариш вазифаси амалга ошириларди. Ускуналарни эскириши, самолётсозлик бўйича буюртмаларни бажарилишини сусайиши сунъий равишда №84 ТАПОиЧ фаолиятига иқтисодий томондан таъсир қилиб ва мутахасисларни камайиб кетишига олиб келди.
1997 йили ТАПОиЧ Давлат Акционерлик жамиятига айлантирилди. Мавжуд иқтисодий қийинчиликларни енгиб ўтиш мақсадида 2000 йилдан бошлаб корхона авияция сохасидан, маиший махсулотлар ишлаб чиқариш тизимига ўта бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 4 апрелдаги қарорига биноан Давлат Акционерлик Жамияти “ТАПОиЧ” номи “Тошкент механика заводи” Акционерлик Жамиятига ўзгартирилди. 1 май 2015 йилдан бошлаб ушбу корхона ўз фаолиятини “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибида давом эттира бошлади. “ЎТМ” АЖ томонидан 180 миллион доллар миқдорида “ТМЗ” АЖ ривожлантириш, ускуналарни модернизация қилиш орқали пассажир ва юк ташувчи темир йўл вагонларни ишлаб чиқиш ва таъмирлаш вазифалар амалга ошириш белгиланган.
2020 йил “Тошкент механика заводи” Ацционерлик жамияти худудида “Технопарк” маркаси остида маиший техник махсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Юқорида таъкидланган малумотларга асосан хулоса қилиб айтиш мумкинки, “Тошкент механика заводи” Акционерлик Жамияти авваллари қандай номланишига қарамай, ўз тарихига бой корхоналардан биридир. Фаолият давомида корхона кўпгина қийинчиликларнинг учрашига қарамай доим ишлаб чиқариш тизимини бузилишини олдини олиб келган ва олиб келмоқда. Мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтишни ўзига мақсад қилиб олган, доимий изланишда ва иқтисодий муаммоларни хал қилиш учун интилишда. Энг асосийси “ТМЗ” АЖ самолётсозлик фаолияти бўйича хануз кўпгина чет эл давлатлари олдида ўз обрў-эътиборига эга корхона. Шу боис тилакдош бўлиб, “ТМЗ” АЖга ўз парвозида давом эттириши ва юқори чўққиларга эришишида тилакдошмиз.
Download 33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish