Тошкент кимё-технология институти “менежмент ва касб таълими” факултети



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/126
Sana23.01.2023
Hajmi1,6 Mb.
#901485
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   126
Bog'liq
Товаршунослик 2-курс

 
5. Мева қандолатлар 
Повидло
мева ёки резаворлар пюресини шакар, пектин ва озуқа кислоталари 
қўшиб ёки қўшмасдан қайнатиш йўли билан тайёрланади. Повидлога бўёқ 
моддалар билан ранг киритиш, шунингдеқ сунъий ҳушбўй моддалар ва 
эссенциялар қўшилишига йўл қўйилмайди.
Повидло асосан олма пюресидан, шунингдеқ ўриқ бехи, олча, ноқ шафтоли, 
олхури ҳамда мева ва резаворлар аралашмасидан тайёрланади.
Повидло бир ҳилдаги қуюқ, зич, консистенцияли масса бўлиб, уруғсиз ва 
уруғ уяларисиз, данаги олинган, пўсти артилмаган мева бўлокчаларидан ҳоли, сал 
нордон, ҳиди ўзи тайёрланган мевалар ҳидига ўхшаш бўлиши керақ
Повидлода кўпи билан 34% сув ва умумий миқдори камида 60% шакар 
бўлиши керақ
Желе
олхури, олча, тоголча, ўриқ шафтоли, олма, бехи, мандарин, қулупнай, 
малина, смородина, крижовниқ узум ва бошқа хўл мева ҳамда резаворлар 
ширасидан тайёрланади. Шарбат шакар билан аралаштирилади ва дирилдоқ масса 
ҳосил бўлгунга қадар қайнатилади. Агар шарбат ёмон желеланса унга пектин ёки 
агар қўшилади. Желе ҳом ашёсига қараб уч турга бўлинади: мева ва резаворлар 
шарбатидан тайёрланган желе, мева ва резаворлар шарбатига пектин қўшиб 
тайёрланган желе, мева ва резаворлар шарбатига агар қўшиб тайёрланган желе. 
Тайёр желедаги шакар миқдори 60-65% атрофида бўлиши керақ Сифатига кўра 
желе аъло ва 1-навларига бўлинади.
Шакарланиб қолган, ачиган, моғорлаган, қўйган шакарнинг таъми бўлган, 
нордон ёки чучмал, бегона таъмли, зич консистенцияли ва тузилиши донадор 
бўлган желе савдога чиқарилмайди.
Цукатлар

бу бутун ҳолида ва қирқиб, шарбатда пиширилган мевалар 
(олча, гилос, олхури, ўриқ ноқ олма), шунингдеқ қовун ҳамда тарвуз пўстидир. 
Цукатлар олиш учун мевалар олти-етти марта қанд шарбатида қайнатилади, ҳар 
қайнатишда унинг концентрацияси ошириб борилади. Қайнатиладигандан кейин 
цукатлар сиропда уч-тўрт кун сақланади. Тайёр бўлган мевалар шарбат 
қолдиғидан ажратиб олинади, ёғоч саватларга тахланади ва 45—55°С ҳароратда 
4—8 соат қуритилади.
Мева ва резавор-мевали маҳсулотлар уларнинг тури ҳамда ҳусусиятларига 
қараб ҳар ҳил идишларга 
жойланади.
Мармелад кутичалар, комбинациялаштирилган идишлар, целлофан ёки 
полимер плёнкалардан ясалган халтачалар яшикларга жойланади. Доналаб 
сотиладиган мармелад картон кутичаларга кўпи билан икки қатор қилиб 
тахланади. Кутичалар тоза, чиройли безакли, қоғоз
ёки ипак тасма билан 


боғланган, клапанлар билан елимланган бўлиши керақ Унинг соф оғирлиги 500 
граммгача
бўлади.
Тортиб сотиладиган мармелад сиғими
кўпи билан 5 
кг
(мева ва резавормевали 
мармелад учун) ва 4,5 
кг
(желели мармелад учун) фанер яшикларга ёки сиғими 
кўпи билан 7 
кг
бўлган бурма картондан ясалган яшикларга жойланади. Катламли 
мармелад сиғими

кг
бўлган фанер яшикларга ва сиғими

кг
бўлган бурма 
картон, яшикларга солинади.
Пастила доналаб ва тортиб сотилади. Доналаб сотиладиган пастила картон 
кутичаларга соф оғирлиги 100 
граммдан
1000 
граммга
қадар кўпи билан икки 
қатор қилиб тахланади, шунингдеқ пачкалар ҳамда полимер плёнкаларидан 
ясалган халтачаларга жойланади. Тортиб сотиладиган пастила 5 
кг
сиғимли ёғоч 
сават ёки картон яшикларга жойланади, кесма пастила кўпи билан олти қатор, 
қуйма пастила уч қатор қилиб тахланади.
Пастила солинган халтача ва пачкалар очиқ идишлар - сиғими 20 
кг
бўлган 
ёғоч ёки фанер яшикларга жойланади.
Мураббо ва жем шиша ҳамда тунука банкаларга солинади. Повидло шиша 
банкаларга (сиғими кўпи билан 1,5 
кг),
тунука банкаларга (12 
кг
гача), ёғоч ёки 
фанер яшикларга (кўпи билан 17 
кг)
ва 50 
л
сиғимли
Ё
ғоч бочкаларга жойланади.
Желе шиша банка ва стаканларга солиниб, яшикларга жойланади.
Мармелад ва пастила қуруқ, салқин, тоза, яхши шамоллатиб туриладиган, 
нисбий намлиги 75—80% ва ҳарорати кўпи билан 20°С бўлган хоналарда 
сақланади.
Гарантияли сақланиш муддати мева ва резавор-мевадан тайёрланган 
шаклдор, кесма ва пат мармеладлари учун—икки ой, қатламли ва желели 
мармелад учун — уч ой, агароид қўшилган шаклдор желесимон мармелад учун—
1,5 ой (ишлаб чиқарилган кундан бошлаб).
Епишқоқ
моддали пастиланинг сақланиш муддати (ишлаб чиқарилган кундан 
бошлаб) 1,5 ой, қайнатма пастиланики—уч ойдир.
Мураббо ва жемни тоза, қуруқ, яхши шамоллатиб туриладиган, ҳавосининг 
нисбий намлиги ошиғи
билан 75% ва ҳарорати: пастеризацияланган мураббо учун 
2дан 20°С гача, пастеризацияланмагани учун 10 дан 20°С гача, 
пастеризацияланган жем учун 0 дан 20°С ва пастеризацияланмаган жем учун 10 
дан 15°С гача бўлган хоналарда сақлаш тавсия этилади.
Повидло 0 дан 20°С гача бўлган ҳароратда сақланади, ҳавонинг нисбий 
намлиги 75—80% бўлиши керақ
Банка ва бочкаларга солинган повидлонинг гарантияли сақланиш муддати 
тўққиз ой, яшикларга солинганиники—уч ойдир.

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish