Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш мухандислари институтининг бухоро филиали


§ 3.8. Ғўзанинг ўсиши, ривожланишига суғориш усуллари ва тартибларининг таъсири



Download 11,22 Mb.
bet17/19
Sana26.02.2022
Hajmi11,22 Mb.
#472653
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Тавсиянома

§ 3.8. Ғўзанинг ўсиши, ривожланишига суғориш усуллари ва тартибларининг таъсири.
Ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши бўйича фенологик кузатувлари шуни кўрсатадики, шўрланган ёки шўрланишга мойил ерларда ўсимликнинг илдизи тарқаладиган қатламларида мақбул сув режимини сақлаб туриш, ўсимликлар таналаридаги физиологик жараёнларининг йўналишини белгилайдиган тупроқдаги сувда эрувчан тузларнинг таркиби ва миқдорига боғлиқдир.

3.8.1-жадвал


Ғўзанинг ўсиши ва ривожланишига суғориш усулининг таьсири.

Вариант-лар

Чин барги, см

Ғўзанинг бўйи, см

Ҳосил шохлар сони, дона

Кўсаклар сони,
Дона

1.06

1.06

1.07

1.08

1.09

1.07

1.08

1.08

1.09

1.09 да
очилган-лари

В-1

3,4

12,8

32,8

71,8

90,0

8,5

12,6

7,8

10,6

4,1

В-2

3,5

12,2

32,4

73,4

89,7

9,1

13,7

8,7

13,5

5,6




3.8.1-расм. Ғўзада фенологик кузатувлар олиб борилмоқда.
Тажриба ва назорат далаларида кузатувларнинг натижаси тажрибаларнинг вариантлар орасида ғўза кўчат қалинлигида тафовут йўқлигини кўрсатди. Фенологик кузатувлар шуни кўрсатадики, тажрибанинг томчилатиб суғорилган 2- вариантида ғўзанинг ҳосил шохлари 13,7 донани, кўсакларининг сони 13,5 донани ва 1-сентябрда очилган кўсаклар сони 5,6 донани ташкил қилди ҳамда назорат вариантига нисбатан ҳосил шохлари 1,1 донага, кўсакларининг сони 0,9 донага ва 1-сентябрда очилган кўсаклар сони 1,5 донага кўплиги билан фарқланди.
1-назорат вариантида тадқиқот ўтказилган йиллардаги ғўзанинг ҳосил шохлари 12,6 донани, кўсакларининг сони 10,6 донани ва 1-сентябрда очилган кўсаклар сони 4,1 донани ташкил қилди.


§ 3.9. Ғўзанинг ҳосилдорлигига, бир чаноқдаги пахта массасига суғориш усулининг таьсири

Тажриба ва назорат далаларида олиб борилган илмий-тадқиқотларда Бухоро-102 ғўза навидан олинган пахта ҳосилини тахлил қилиш натижалари шуни кўрсатдики, тадқиқотнинг 1-назорат вариантида бир центнер пахта етиштириш учун энг кўп миқдордаги 133,5 м3/ц га сув сарфланди ва 35,8 ц/га ғўза ҳосили олинди.


Расм 3.9.1.Ананавий усулда суғориш вариантининг кўриниши

3.9.1-жадвал


Ғўзанинг ҳосилдорлигига суғориш усулининг таьсири.



Вариант-лар

Қайтариқлар бўйича пахта ҳосили, ц/га

Ўртача ҳосил, ц/га

Қўшимча ҳосил,
назоратга нисбатан
ц/га

1 ц ғўза ҳосилига кетган сув сарфи, м3

I

II

III

1

В-1

35,5

35,8

36,0

35,8

0,0

133,5

2

В-2

51.8

52.0

51.9

51,9

+ 16.1

73,6

Е= 0,10 ц/га; Р=0,28 %;

Томчилатиб суғорилган 2-вариантда бир центнер пахта етиштириш учун энг кам миқдордаги 87,6 м3/ц сув сарфланди ва энг кўп 51.9 ц/га ғўза ҳосили олинди. Бу назорат вариантига нисбатан 16.1 ц/га кўпдир.


3.9.2-жадвал


Ғўзанинг бир чаноқдаги пахта вазнига томчилатиб суғориш усулининг таьсири.



Вариант-лар

Қайтариқлар бўйича бир чаноқдаги пахта вазни,гр.

Ўртача ,гр.

Қўшимча масса,
назоратга нисбатан
гр.

1 ц ғўза ҳосилига кетган сув сарфи, м3

I

II

III

1

В-1

4,5

4,8

4,0

4,4

0,0

133,5

2

В-2

6.2

6.1

6.2

6.2

+ 1.8

73,6




Ғўзанинг бир чаноқдаги пахта вазнига томчилатиб суғориш усулининг таьсири жадвалда келтирилга ,бундан кўриниб турибтики,ҳақиқатда томчилатиб ҳўза суғорилганда бир чаноқдаги пахта вазни ошиши ва сифати яхшиланиши кузатилган.


§ 3.10. Томчилатиб суғориш усулининг ғўза етиштиришдаги иқтисодий самарадорлиги.


Ғўзани етиштиришдаги иқтисодий самарадорлик бўйича назорат вариантида 1 га майдонда етиштирилган пахтани сотишдан тушган маблағ 20727960 сўмни, 1 га майдонга қилинган умумий харажатлар 2261840 сўмни ташкил этди. Томчилатиб суғорилган 2-вариантида 1 га майдонда етиштирилган пахтани сотишдан тушган маблағлар 20964180 сўмни, 1 га майдонга қилинган умумий харажатлар 1981696 сўмни ташкил қилиб, назорат вариантига нисбатан 1 гектар ғўза етиштиришдаги молиявий харажатлар 280144 сўмгача вақтинчалик суғориш тармоқларини қазиш ва тартибга солиш, ўқ ариқлар қазиш, текислаш, суғориш тармоқларини тозалаш, амартизация, культивациялар ва суғориш учун эгатлар олинмаганлиги ҳисобига иқтисод қилинди.

Download 11,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish