Ишлатилган резина қопқоқларга ишлов бериш.
3.4. Ишлатилган резина қопқоқлари янги ҳайдалган тоза ланган сувда ювилади, сўнгра 2
маротаба ҳар сафар сувни алмаштириб, тозаланган сувда 20 дақиқадан қайнатилади ва ушбу бобнинг
3.2. бандида кўрсатилтандек стерилланади.
Стерилланган қопқоқлар ѐпиқ биксларда 3 кунгача сақланади, бикс очилгандан сўнг
қопқоқлар 24 соат давомида ишлатилиши керак.
Алюмин қалпоқларга ишлов бериш.
3.5. Инъекцияга ишлатиладиган ва кўз томчи дориси солинган идишларни оғзини қисиб
беркитишга мўлжалланган алюмин қалпоқлар 70°-80°Сгача иситилган, 1-2 % ювиш воситали
эритмада 15 дақиқага бўктирилади, сўнг эритма тўкиб ташла нади. Алюмин қалпоқлар оқиб турган
оддий сувда ювилади ва уларни биксларга жойлаб, қуритиш шкафида 50°-60°Сда қуритилади
ва ѐпиқ идишларда (бикс, шиша идиш, ҚОҒОЗ қутиларда) ифлослантирмасдан сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |