I. Умумий қоидалар
1.1. Дорихона муассасаларда тайѐрланган суюк, дори турларининг сифати амалдаги
Фармакопея мақолалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
буйруқлари ва тегишли меъѐрий ҳужжатлар талабига жавоб бериши керак.
1.2. Дорихона муассасаларида суюқ дори гурларини тайѐрлаш, шунингдек тозаланган
ва инъекция учун ишлатиладиган сувни олиш, сақлаш, иш жойига етказиб бериш амалдаги
санитария тартиби ва қоидалари талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда бажарилиши лозим.
1.3. Дорихона муассасаларида қуйидаги дори турлари асептик шаронтда
тайѐрланади (қайси усулда қўлланилмасин); инъекцион ва инфузион эритмалар;
бўшлиқларга юбориладиган ирригацион эритмалар; чақалоқлар учун тайѐрланган суюқ дори
воситалари; антибиотик ва антимикроб моддаларни сақловчи, шунингдек, очиқ яра ва
терини куйган қисмига ишлатиладиган суюқликлар; куз томчилари; офтальмологик ва
тўйинтирилган (концентрланган) суюқлнклар.
1.4. Фармацевтик корхоналарида ишлаб чиқариладиган суюқ дори турлари
(меновазин, йод, бриллиант кўки, борат кислотасининг спиртли эритмаси ва бошқалар)
дорихоналар томонидан шифокор рецепти асосида таркиби ва меъѐрий-техник
ҳужжатлар мавжуд бўлганда, ҳажм ўсиши коэффицентларини ҳисобга олган ҳолда
тайѐрлаб берилиши мумкин.
1.5. Стандарт спиртли суюқликлар тайѐрланганда меъѐрий-техннк ҳужжатларда
кўрсатилган этил спиртининг концентрацияси ишлатилади.
Агарда меъѐрий-техник хужжатларда спиртли эритманинг бир неча концентрацияси
бўлиб, рецептда спиртли эритманинг концентрацияси кўрсатилмаган бўлса, беморга энг кам
концентрациялн эритма тайѐрлаб берадн, яъни :
бриллиант кўки 1 %
йод 1 %
447
борат кислотаси 1 %
салицил кислотаси 1 %
левомицетин 0,25 %
ментол 1 %
резорцин 1 %
камфора 2 %
метилин кўки 1%
ганин 1%
фурациллин 1:1500
цитрал 1%
водород переоксиди 1,5%
1.6. Дорихонада тайѐрланган суюқ дори турлариии тайѐрлаш жараѐнида тайѐрлангандан
сўнг ва беморга берилишидан олдинги умумий назорати амалдаги меъѐрий хужжатлар
асосида олиб борилади.
1.7. Рецептда эритувчининг номи кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда дори тозаланган сувда
тайѐрланади.
―Сув‖ деганда (махсус кўрсатмалар бўлмаса) тозаланган сув; «спирт» деганда – этил
спирти; «эфир» деганда – тиббиѐтда қўлланиладиган зфир; «глицерин» деганда – таркибида
10-16% сув сақловчи, зичлиги 1,223-3,233 г/см
2
глицерини тушунилади.
Агар рецепт ѐки тегишли меъѐрий ҳужжатда этил спиртининг концентрациясн
кўрсатилмаган бўлса, 90% этил спирти тушунилади. Этил спирти фоиз (процент) миқдорида
кўрсатилган бўлса, унинг ҳажм фоизлари, деб тушунилади.
1.8. Фармакопея маколаларида дорихона шароитида суюқ дори турларини ва
эритмаларни оғирлик-хажм усулида тайѐрлаш қабул қилинган.
Агар эритма концентрацияси фоизларда кўрсатилган бўлса, оғирлик-хажм фоизлари деб
тушунилади.
Эритмалар концентрацияси 1:10, 1:20 ва ҳ.к. деб кўрсатилса, биринчи сон эритиладиган
дори моддасининг оғирлиги, иккинчи сон эритманинг ҳажми, деб хисибланиши керак.
Масалан, 1:10 нисбатда эритма тайѐрлаш учун 1 г дори моддаси олиниб, унинг устига 10 мл
эритма пайдо бўлгунча, 1:20 нисбатда эритма тайѐрлаш учун 1г дори моддасига 20 мл эритма
тайѐр бўлгунча эритувчи қуйилади ва ҳ.к.
1.9. Суюқ дори тури таркибидаги дори моддасининг миқдори шифокор рецептида
қуйидаги усулларда ѐзилган бўлиши мумкин:
а) Фоизларда кўрсатилган тартибда:
Do'stlaringiz bilan baham: |