Toshkent farmatsevtika instituti dori turlari texnologiyasi kafedrasi



Download 6,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet774/822
Sana30.12.2021
Hajmi6,67 Mb.
#97398
1   ...   770   771   772   773   774   775   776   777   ...   822
Bog'liq
farmatsevtik texnologiya

Ўзбекистон Республикаси 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 

2003 йил « 28 » апрель 

« 198»- сон буйруғи билан 

тасдиқланган 

Дорихона  муассасаларида  стерил  ва  асептик  дорилар  тайѐрлаш 

бўйича қўлланма 

Ўзбекистон  Республикаси  «Дори  воситалари  ва  фармацевтика  фаолияти 

тўғрисида»ги  қонуннинг  8  моддасига  мувофиқ  ишлаб  чиқилган  ушбу  қўлланма 

дорихона  муассасаларида  стерил  ва  асептик  дорилар  тайѐрлашнинг  асосий  услуби  ва 

қоидаларини  ўз  ичига  олади.  Ундан  дорихона  муассасаларида  қўлланма  сифатида 

фойдаланилади. 



Умумий қоидалар 

1.1.  Дорихона  муассасаларида  стерил  ва  асептик  дориларсанитария  меъѐрларига 

тўлиқ  жавоб  берадиган  асептик  блокда(асептик    мухит    яратилган    хоналарда),   

амалдаги      Фармакопеямақолалари,          Ўзбекистон          Республикаси          Соғлиқни    

сақлаш  вазирлигининг   буйруқлари   ва  тегишли   меъѐрий   ҳужжатлар талаблари     

асосида    тайѐрланади,     сифати    текширилади,  қадоқланади,    стерилланади    

сўнг    тайѐр    маҳсулот    сифати бахоланади  ва   ѐрлиқланади. 

1.2.  Асептик  блок  иш  куни  давомида  камида  2  маротаба  ювилади      ва 

дезинфекциялаш      воситалари  билан  ҳўллаб  тозаланади,      қуруқ      латта      билан   

тозалаш      қатъиян      тақиқланади.«Республикада  дезинфекция,    дезинсекция,  

дератизация  учун  фойдаланишга      рухсат      этилган      воситалар      таркиби,   

қисқачата снифи» Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 21 июлдаги 390-сон 

буйруғи билан тасдиқлаган. 

Хоналар,  жиҳозлар  ва  турли  асбоб-ускуналарни  дезинфекциялаш  тартиби  1  - 

иловада келтирилган. 

1.3.  Стерил      ва      асептик      дорилар      тайѐрлаш      жараѐнидауларни               ҳаводаги        

турли        микроорганизмлар        билан ифлосланишдан сақлашни таъминлаш мақсадида 

асептик блок хоналарининг ҳавоси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан  тиббиѐтда   

ишлатишга      рухсат      этилган      ультрабинафша      нур  тарқатувчи  экранлаштирилмаган 

(очиқ)  ѐки  экранлаштирилган  бактерицид              лампалар                ѐрдамида        

зарарсизлантирилади. 

289 



486 

 

Экранлаштирилмаган  (очиқ)  бактерицид  лампалар  иш  бошланишидан  1,5-2  соат 



олдин  (хоналарда  ходимлар  йўқ  вақтида)  ѐқиб  қўйилади.  Ушбу  лампаларни  ѐқиб-

ўчириш  хона  ташқарисидан  амалга  оширилади  ва  алоҳида  журналда  қанча  вақтга 

ѐқилганлиги  ҳақидаги  маълумот  ҳар  сафар  ѐзиб  борилади.  Лампа  ѐқилган  вақтида 

эшик  олдида  «Кирманг!  Бактерицид  лампа  ѐқилган»  деб  ѐзилган  электр  мослама  ѐки 

тахтача  осилган  бўлиши  керак.  Бактерицид  лампалар  ўчирилгач,  15  дақиқа 

ўтгандан кейин хоналарга ходимлар кириб ишлашига рухсат этилади. 

Хонада 

ходимлар 

ишлаѐтган 

вақтда 


эса 

экранлаштирилган бактерицид лампалардан фойдаланиш мумкин. 

Соғлиқни  сақлаш  вазирлиги  томонидан  тиббиѐт  муассасаларида  ишлатишга 

рухсат  этилган  бактерицид  лампаларни  ўрнатиш  тартиби,  улардан  фойдаланиш 

қоидалари  ва  турлари,  ишлатишга  яроқлилик  муддатлари  ҳақида  маълумотлар 

1998  йил  16  январ  0078-98-сон  СанПиН  талабларида  ва  2002  йил  21  октябр 

«Дорихоналарда  микробиологик  ва  биологик  назорат  бўйича  қўлланма»нинг  4-

иловасида  келтирилган.  Лампаларнинг  яроқлилик  муддатини  унинг  паспортидан  ва 

дорихонада  тутиладиган  бактерицид  лампани  қанча  вақтга  ѐқилганлигини  кундалик 

ҳисобини олиб бориш журналидан фойдаланиб ҳисобланади. 

Яроқлилик  муддати  тугаган  бактерицид  лампалардан  дорихона  муассасаларида   

фойдаланиш тақиқланади. 

1.4. Стерил ва асептик дориларни тайѐрлашда ҳамда  қадоқлашда ишлатиладиган 

асбоблар  (колбалар,  цилиндрлар,  мензуркалар,  воронкалар,  шиша  фильтрлар, 

штанглазлар),  шишадан,  чиннидан,  металдан  ясалган  кичик  ҳажмдаги  идишлар, 

қопқоқлар ва барча керакли ѐрдамчи воситалар стерилланган бўлиши керак. 

Ишлатишга  тайѐр  ҳолатга  келтирилган  ѐрдамчи  восита-лар  (қоғоз  фильтрлар, 

пахта  тампони,  дока,  пергамент  қоғозлари  ва  бошқалар)  биксларга  ѐки  қопқоғи 

ишқаланиб  (шлифланган  қопқоқлик)  ѐпиладиган  шиша  идишларга  жойлаб,  уларнинг 

ичига  иссиқ  ҳаво  ѐки  буғ  киришига  мўлжаллаб   қопқоғи  маҳкамлаб  беркитилмаган 

ҳолда,  автоклавда  стерилланади.  Стериллаш  жараѐни  тугагандан  сўнг  зарурият  бўлса 

ѐрдамчи воситаларни автоклавнинг ўзида қуритилади. Бунинг учун автоклавдан ҳаво ва 

буғ чиқарилгандан сўнг, қопқоғини 

290 



487 

 

очмасдан  сув  насоси  ишга  туширилади.  Кейин  ҳаво  сўргич  жўмрак  очилади  ва 



0,5  атм.  босимдан  кам  бўлмаган  вакуумда  4 - 1 0   дақиқа  давомида  қуритилади. 

Ёрдамчи воситаларни шу идишларнинг ўзида оғзи ѐпиқ ҳолатда 3 кунгача сақлаш 

мумкин.  Асептик  шароитда  стерил  дориларни  тайѐрлаш  жараѐнида  керакли 

бўлган  ѐрдамчи  воситалар  бикс  ѐки  шиша  идишдан  стерилланган  пинцет 

ѐрдамида  олинади,  сўнг  бикс  ѐки  шиша  идишнинг  оғзи  яхшилаб  беркитилади. 

Идишнинг  оғзи  очилгандан  сўнг,  ундаги  ѐрдамчи  воситалар  24  соат  давомида 

ишлатилиши керак. Алоҳида буюмларни стериллаш тартиби иловада келтирилган 

(2- илова). 

1.5.  Стерил  ва  асептик  дориларни  тайѐрлашда  ва  сифа тини  текширишда 

ишлатиладиган  барча  ўлчов  асбоблар  белгиланган  муддатларда,  ўрнатилган 

тартибда текширув кўригидан (метрология)   ўтказилиши лозим. 

1.6.  Катта  ҳажмли  баллонларни      ювгандан  кейин,  уларни  истисно  тариқасида 

иссиқ  буғда  30  дақиқа  давомида  буғлабстериллашга  рухсат  этилади,  сўнг     

идишнинг  оғзини  стерилланган  қопқоқ  ѐки  стерилланган  пергамент  қоғоз 

билан  беркитилади  ва  асептик  шароитда  сақлаб,  24  соатгача        ишлатишга 

рухсат  этилади. 

1.7.  Стерил  ва  асептик  эритмаларни  тайѐрлашда  ишлат-ладиган  дори  воситалари 

(субстанциялар)  амалдаги        меъѐрий  ҳужжатлар  талабига  жавоб  бериши 

керак. Улар «кимѐвий тоза»  (к.т.) ѐки «тахлил учун тоза»  (т.у.т.)    даражали 

(белгили)  бўлиши,  инъекция  ва  инфузия  учун  қўлланиладиган  эритмаларни 

тайѐрлашда  ишлатиладиган  дори  воситалари  «Инъекция  учун  яроқли»  деган 

қўшимча талабга жавоб бериши керак. 

1.8.  Дори  воситалари  қопқоғи  ишқаланиб  беркитиладиган      штанглазларда  

сақланади.      Бўшаган    штанглазларни    доривоситалари    билан    қайтадан 

тўлдиришдан  олдин  ювилади вастерилланади. 

1.9.  Дорихонада  эритмалар  оғирлик-ҳажм  усулида  тайѐр-ланади.  Дорихонада    

катта  ҳажмли  ўлчов  идишлари  бўлмаса,эритма  тайѐрлаш  учун  сарф 

бўладиган  сувнинг  миқдорини  дори    воситасининг  ҳажм    ошиш  

коэффициенти   (ҲОК)   орқали  ҳисоблаш мумкин. Дори воситаларининг   

ҳажм  ошиш  коэф-фициенти  Соғлиқни  сақлаш  вазирлигининг  2002  йил  29 

декабрдаги  582-сонли  «Дорихона  муассасаларида  суюқ  дори  турларини 

тайѐрлаш   бўйича   қўлланмани  тасдиқлаш  тўғрисида»ги   буйруғининг 7-

иловасида келтирилган. 

1.10.  Битта  иш  столида  бир  вақтнинг  ўзида  ҳар  хил  таркиблк  стерил 

дориларини тайѐрлаш, ѐки бир дори моддасидан 

291 



488 

 

ҳар хил концентрацияли стерил эритмалар тайѐрлаш қатъиян  тақиқланади. 



1.11.  Иш  столида  стерил  дориларни  тайѐрлашда        ишла -тилмайдиган 

бошқа дори воситалари бўлмаслиги  керак. 

1.12.  Асептик  блокка  бегона   (стерил дори  тайѐрлашга алоқаси бўлмаган) 

ходимнинг кириши тақиқланади. 

1.13.  Асептик      блокда      ишлайдиган      ходимлар      қуйидаги  шахсий  гигиена 

талабларига риоя қилишлари керак: 

иш  бошлашдан  олдин  ходимлар  маҳсус  кийимлар  (халат,  қалпоқча,  пойафзал -



бахил ва б.қ.} кийишлари, қўлларини ювиб, дезинфекция қилишлари керак; 

асептик блокдан ташқарига маҳсус кийимларда чиқиш тақиқланади. 



-  дори  тайѐрлаш,      текшириш,      қадоқлаш,      стериллаш    вауларни  ѐрлиқлашда 

қатнашадиган  ходимларга  тирноқ  ўстириш  ва  лак  билан  бўяш,  иш  вақтида 

бармоқларга узуклар тақишга рухсат этилмайди. 

1.14.  Инъекция  учун  қўлланиладиган  эритмаларни  тайѐрлашда  ФС  42  Уз-0512-

2002  фармакопея  мақоласи  талабларига  жавоб  берадиган  инъекция  учун  сув 

ишлатилади. 

Шунингдек, асептика шароитида тайѐрланадиган ва  қайта стерилланмайдиган 

эритмаларни тайѐрлашда ҳам инъекция учун сув ишлатилади. 

Асептик  шароитда  тайѐрланадиган  ва  инъекция  учун  ишлатиллмайдиган  стерил 

эритмаларни  тайѐрлашда  ФС  42  Уз-0511-2002  фармакопея  мақоласи  талабларига  жавоб 

берадиган стериллакган сув ишлатилади. 

1.5.  Асептик  шароитда  тайѐрланган  эритмаларни,  уларни  ҳоссаларига  қараб 

фильтрлаш асбобларидан, чинни (мембра-нали) фильтрлардан ѐки гигроскопик тиббий 

пахта,  лаборатория  қоғоз  фильтри,  докадан  ва  бошқа  фильтрловчи  материал лар  ипак, 

крепдешиндан фойдаланиб тайѐрланган фильтрлардан   ўтказилади. 


Download 6,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   770   771   772   773   774   775   776   777   ...   822




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish