Toshkent farmatsevtika instituti biotexnologiya kafedrasi



Download 4,38 Mb.
bet64/92
Sana19.02.2022
Hajmi4,38 Mb.
#457857
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   92
Bog'liq
Янги мажмуа биотехнология

Tayanch so”zlar: Gen, ekspressiyasi, r DNK, Plazmidalar, bioyehnologiya, Nuklein kisloyalar, Genom, Ribosoma, Bakyeriofaglar,Gen muhandisligi, r DNK , Transgen ўсимлик
Ҳужайра биотехнологияси – ҳужайра, тўқима ва протопластларни ишлатишга асосланади. Ҳужайраларни манипуляция (фаолиятига қандайдир ўзгаришлар киритиш) қилиш учун, уларни ўсимликдан ажратиб олиш, ўсимлик организмидан ташқарида яшаши ва кўпайиши учун шароит туғдириб бериш лозим. Ажратиб олинган ҳужайра ва тўқималарни сунъий озиқа муҳитида, стерил шароитда (in vitro) ўстириш усули ажратилган тўқималар культураси деб ном олди ва уларни биотехнологияда ишлатиш мумкинлиги сабабли катта аҳамият касб этди.
Биотехнологик жараёнлар сунъий озиқа муҳитида ўстирилган микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвон тўқималари, ҳужайралари ва органеллаларидан фойдаланишга асосланади. Ҳозирги вақтда дунёни кўплаб мамлакатларида биотехнологияни ривожланишига алоҳида эътибор берилмоқда. Бунга асосий сабаб, биотехнологияни бошқа технологияларга нисбатан бир қатор устунликка эгалигидир. Масалан, биотехнологик жараёнлар жуда кам энергия талаб қиладилар, деярли чиқиндисиз, экологик тоза ва ҳ.к. Шунинг билан бир қаторда, биотехнология стандарт жиҳозлардан ва препаратлардан фойдаланади ва иқлим шароитига қарамасдан ҳамда кўп майдон эгалламаган ҳолда жараёнларни йил бўйи ўтказишга асосланади. Айтиб ўтилган устунликлар, ўсимликларни ва ҳайвонларни ҳужайралари, тўқималари ва органларига ҳам тегишлидир.


Ўсимлик ҳужайраси орқали in vitro шароитида яратилган биологик тизим, шаклланган ўсимликнинг айрим белгиларини ўзида сақлайди. Бундай сунъий биологик тизим икки хили мавжуд: бири каллус кўринишида бўлиб, иккинчиси эса ҳужайраларнинг суспензия ҳолатидадир. Каллус гетерогенли бўлиб, диффференцияланмаган ҳужайраларнинг йиғиндисидир. Мазкур масса, тўлиқ ўсимликка ўхшаш айрим метаболитларнинг синтезлаш фаолиятига эга.
Ҳужайраларнинг суспензияси каллусга нисбатан гомоген бўлганлиги учун тезроқ ўсиш ва муҳитга мослашиш қобилияти юқори бўлади. Ҳужайранинг алоҳида ўсимликка айланиши у учун жуда кучли стресс омили деса бўлади. Бу жараёнда ҳужайра метаболизмини кўп томонлари ўзгаришга юз тутади. Биринчи навбатда мазкур тизим геномнинг функционал қирралари ўзгаради. Яшашга мослашувчи генлар фаолланса, ҳужайраларнинг дифференцировкаси учун жавоб берадиган генлар репрессияланади.
Ҳужайралар мажмуасининг бундай ҳолати микроб ҳужайрасига нисбатан метаболитларни кўпроқ синтезлайди. Ўсимлик ҳужайраларрининг каллус холати генетик ва биокимёвий тадқиқот изланишлари учун ажойиб моделдир. Масалан, тўлиқ ўсимликларда индивидуал оқсилларнинг синтези ва уларнинг стабиллигини кузатиш жуда мураккаб бўлиб, ҳужайра экмасида бундай илмий ишларни осонлик билан бажариш мумкин. Хужайраларнинг тўплами бўлган экмада илмий-амалий ишлар олиб борилади.
Протопластларнинг қўшилишидан ҳосил бўладиган ўсимлик регенерантларини тайёрлаш мумкин. Ўсимлик ҳужайра қобиғини фермент ёрдамида гидролизлаб, “кийимсиз” ҳужайра ёки протопластлари ажратилади. “Ташқи қобиғи” йўқ ҳужайраларни бир-бирлаи билан қўшилишини, ўсимлик ҳужайраларини бундай қўшилиши ҳайвон ҳужайраларини қўшилишига ўҳшаса ҳам, бироқ жиддий фарқлар мавжуддир. Ҳайвон ҳужайралари қўшилса янги ҳужайра ҳосил бўлади, ўсимлик протопластлари қўшилишидан ҳам гибрид ҳужайра ҳосил бўлиб, сўнг ўсимлик шаклланди. Парасексуал гибридланиш асосида фелогенетик бир-биридан узоқ, жинсий йўл билан чатиштириб бўлмайдиган, ўсимлик турларини гибридлаш мумкин. Мазкур усул орқали гибридланаётган икки тур ўсимликларидаги генларни ҳар хил вариантларда ўзгартириш мумкин.
Икки хил протопластларни қўшилишини таъминлайдиган индуктор полиэтиленгликол ёки ўзгарувчан электр майдони бўлиши керак. Аралашма ойнага томизилиб, 15-20 дақиқадан кейин қўшилган аралашма ажратилиб, махсус озиқали муҳитдаўстирилади. Маълум вақтдан сўнг, ҳужайра қобиғи регенерацияга учраб, у гибридга айланади. Шундай соматик гибридлардан бирламчи ва иккиламчи метаболитларни ажратиш мумкин. Бирламчи метаболитлардан амалиёт учун ўсимлик ферментлари катта аҳамиятга эга.
Ўсимлик ферментларининг баъзилари микроорганизм ферментларига нисбатан кам токсик ҳусусиятга эга бўлиб, тоза ҳолда бўлмаса ҳам саноат ва тиббиётда ишлатиш мумкин. Ўсимлик ҳужайралари турли метаболитларни синтезлайди. Ўсимлик ҳужайралари синтезлайдиган иккиламчи метаболитларни кўпчилигини лаборатория шароитида синтезлаб бўлмайди. Шундай қилиб, ўсимлик ҳужайралари томонидан синтезланадиган жуда кўп метаболитлар саноат ва тиббиётда кенг ишлатилади. Ўсимлик ҳужайраларини клонлаш, мақсадга мувофиқ мутацияга учатиш орқали ген муҳандислиги асосида арзон, сифатли, миқдори кўп бўлган метаболитлар олиниб, ҳар хил мақсадларда ишлатилмоқда.
Иккиламчи модда алмашинуви асосида ҳосил бўладиган кўпчилик маҳсулотлар, ҳозирги кунда, ўсимлик ҳужайраси иштирокида лаборатория ва саноат миқёсида ажратиб олинмоқда. Жумладан, юрак гликозидлари, стероид, алколоид ва бошқа қимматли дори-дармон юқорида кўрсатилган усул асосида, ўсимлик ҳужайраларидан ажратиш йўлга қўйилган. Мазкур соҳанинг муаммоларидан бири шуки, генетик турғун ўсимлик ҳужайраларини яратишдир. Маълумки, метаболитлар ҳужайра ширасида ёки вакуолаларда тўпланади. Бу ўринда шуни айтиб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда ген мухандислиги ушбу метаболитларни ажратиш, тозалаш ўзига хос қийинчиликларга эга эканлиги билан анча муаммо туғдирмоқда. Ўсимлик ҳужайраларини генетик трансформация қилиш яхши натижалар бермоқда. Трансформациянинг моҳияти шундан иборатки, протопластларга мақсадли генетик ахборот киргизилиб, кейинги босқичда клонлаш ва регенерация асосида тўлиқ ўсимлик ҳужайраси ҳосил қилинади (ген муҳандислик техникаси кейинги бобда ёзилган. Кўрсатилган расмда (42-расм) трансформацияланган протопласт → ҳужайра суспензияси → каллусли тўқима → тўлиқ ўсимлик ҳосил бўлиши тасвирланган. Мазкур усулнинг ўтказиш жараёнида биринчи ва охириги босқичлар бир оз мураккаб ва муҳим ҳисобланади. Сўнгги операция қимматли ва самарали бўлиб, бу жараёнда янги мақсадли трансген ўсимлик етиштирилади.




Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish