Физик усул. Хароратга чидамли дорилар автоклавда 1200С харорат, 1,1 атм. босимда 8—15 дақиқа ёки 1100С харорат, 0,5 атм. босимда 30—60 дақиқа Буғ оқимида эса 100°С да 15—60 дақиқа Юқори хароратга чидамсиз моддаларни эса тиндализация усули билан 60—65°С хароратда 1 соатдан 5 кун ёки 70—80°С хароратда хар куни 1 соатдан 3 кун стерилизация қилинади. - Корхоналарда кўпинча стерилизация Крупин камерасида олиб юборилади. Бу камера иккита хона ўртасида жойлашган бўлиб, хар икки томонда эшиклари бўлади. Бир томондан ампулалар жойлаштирилиб, стерилизация тугагач, иккинчи томондан олинади. Аввал камеранинг илонсимон найларига буғ юбориб иситилади, сўнг буғ камеранинг ўзига юборилади. Камерадаги харорат, босим ва стерилизация вақти автоматик усулда ёзиб борилади. Стерилизация даврида синган, дарз кетган ёки кавшарланмаган ампулалардаги суюқлик чиқиб кетади ва ампула буғ билан тўлиб қолади. Бундан ампулаларни ажратиб олишни осонлаштириш мақсадида стерилизация вақти тугагач, камера хона хароратидаги рангли сув билан тўлдирилади. Ампулалар совигач босимлар фарқи ҳисобига дарз кетган ёки ёмон кавшарланган ампулаларга суюқлик кириб, уларни рангга бўяйди. Сўнг суюклик камерадан насос ёрдамида кайтариб идишига ўтказилади. Автоклавни очиб ампулаларни олгач, улар қайноқ сув билан ювилади ва рангга бўялган ампулалар териб ташланади.
- Кимёвий усул
- Хароратга чидамсиз бўлган дорилар кимевий усулда стерилланади. Бу максадда оксибензой кислотанинг метил ва пропил эфирлари 0,03—0,1% гача, хлорбутанол, крезол, феноллар 0,5% миқдоригача қўшилади. Бу моддалар организм учун бефарқ бўлмаганлиги учун кам миқдорда ишлатилади, лекин кўрсатилган дозада эритмадаги микроорганизмларни ўсишдан тўхтатади.
- Газ ёрдамида стериллаш
-
- Бу мақсадда этилен оксиди ёки унинг метил бромид, карбонат ангидрид, хладон(фреон)лар билан аралашмаси ишлатилади. Стерилизация газогенератор ёки микроаэростатларда амалга оширилади. Бунда харорат 18-55°С, нисбий намлик 80%, стерилизация вақти 4—16 соатгача, газлар аралашмасининг дозаси 1200—2000 мг/дм3 ни ташкил этади ёки норматив техник хужжатда кўрсатилган бошқа шароитда стериллаш мумкин.
- Радиацион усулда стериллаш
- Бу усулда стериллаш гамма- қурилмаларда, электронлар тезлашгичида ёки бошқа радиацион манбалар ёрдамида амалга оширилади. Бунда ишлатиладиган доза 15—25 кГр (2,5 л/рад) ёкя шароитга қараб бошқача дозалар бўлиши мумкин. Ҳар бир буюм ёки дори тури инструкциясида кўрсатилган доза ва вақтга мувофиқ стерилланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |