Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти -
ўз уставига ва
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда битта ёки ундан кўпроқ
чет эл давлати ҳудудида фаолият олиб бориши мумкин бўлган
халқаро ташкилот.
II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
79
тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари
учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);
қонунларда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
қонун билан тақиқланмаган ҳамда ўзининг таъсис ҳужжатларида
назарда тутилган мақсадларга мувофиқ бўлган фаолиятнинг ҳар
қандай турини амалга ошириши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз
устав мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш унинг юқори органи
қарорига биноан ёки суд тартибида амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъектларининг уюшма ва иттифоқлари
Тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари ичида корхоналар уюшмалари
(иттифоқ) ва ўзга бирлашмалари ҳамда уларнинг филиал ва
ваколатхона, бўлинмаларининг ҳуқуқий мақоми (статуси) ўзига хос
бўлиб, мамлакат иқтисодиётини юксалтиришда уларнинг ўрни
беқиёсдир.
Тижорат ташкилотлари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини
мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак мулкий манфаатларини
ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар
ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларга
бирлашишлари мумкин.
Агар иштирокчиларнинг қарорига мувофиқ уюшмага (иттифоққа)
ва ўзга бирлашмага тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш
вазифаси юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашма
Мустақилликнинг
дастлабки
йилларида
уюшмалар,
концернлар,
корпорациялар ва бошқа бирлашмаларнинг асосий вазифаси республика халқ
хўжалигини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг аниқ турлари билан
таъминлаш, ягона илмий-техникавий ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, ички
ва
ташқи
бозорлар
коньюктурасини
ўрганиш,
тармоқда
бозор
муносабатларини
ривожлантириш…
давлат
корхоналари
ҳамда
ташкилотларини нодавлат мулкига айлантириш ишларини ташкил этиш,
тадбиркорликни ривожлантиришни бутун чоралар билан қўллаб-
қувватлашдан иборатдир. Булардан ташқари, хўжалик бирлашмалари ўз
муассисларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлайди, давлат ва маҳаллий
ҳокимият ҳамда бошқарув органларида уларнинг қонуний манфаатларини
ифодалайди, тармоқни ривожлантириш стратегиясини белгилайди.
(И.Каримов «Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат мафкура»)
II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
80
белгиланган
тартибда
хўжалик
ширкати
ёки
жамиятига
айлантирилиши керак ёхуд тадбиркорлик фаолиятини амалга
ошириш учун хўжалик жамиятлари тузиши ёки уларда иштирок
этиши мумкин.
Нотижорат
ташкилотлари
ўз
фаолиятларини
мувофиқлаштириши, шунингдек муштарак манфаатларини ифода
этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар)
шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар юридик шахс
ҳисобланади. Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари
ўз мустақилликларини ва юридик шахс сифатидаги ҳуқуқларини
сақлаб қоладилар. Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар ўз
аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Уюшма
(иттифоқ)
ва
ўзга
бирлашмаларнинг
аъзолари
уларнинг
мажбуриятлари бўйича уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг
таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда
субсидиар жавобгар бўладилар.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг номи уларнинг
асосий фаолиятини кўрсатиши, унга «уюшмаси» ёки «иттифоқи»
сўзлари ёки бирлашма турини кўрсатадиган бошқа сўз киритилган
бўлиши керак. Қонун ҳужжатларида юридик шахслар бирлашмалари
ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари белгиланиши мумкин.
(Фуқаролик
кодексининг 77-моддаси.)
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2003
йил 22 декабрдаги “Хўжалик бошқарув органлари тизимини
такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-3366-сон Фармонига
кўра
ташкилий-ҳуқуқий
шаклларда
ташкил
этиладиган
хўжалик
бирлашмалари хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланади:
таркибига кирувчи корхоналарнинг хўжалик бирлашмасига
тегишли бўлган акция пакетлари орқали ана шу корхоналарнинг
хўжалик бошқарувини амалга оширувчи акциядорлик компаниялари,
шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари;
муассис-корхоналар томонидан улар фаолиятига кўмаклашиш
учун муассис-корхоналарнинг акциялари пакетларини бошқариш
ҳуқуқисиз айрим умумий вазифаларни уларга топшириш йўли билан
ихтиёрийлик асосида ташкил қилинадиган уюшмалар.
II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
81
Хўжалик бирлашмаларининг қуйидаги асосий вазифалари ва
функциялари белгилаб қўйилган:
тармоқ ва иқтисодиёт соҳаларини барқарор ривожлантиришнинг
истиқболли стратегиясини белгилаш;
маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, ички ва ташқи
бозорларда рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб
чиқаришни (ишлар, хизматларни) ўзлаштириш, уларнинг жаҳон
бозорларига кириб боришига кўмаклашиш;
корхоналарни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан
қайта қуроллантириш, ушбу мақсадларга хорижий инвестицияларни
кенг жалб қилишда ёрдам бериш;
улар таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларга ахборот
хизматлари кўрсатиш;
кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни
ташкил қилиш.
Ушбу Фармонга мувофиқ бир нечта давлат акциядорлик
компаниялари, концерн ва корпорациялари тугатилди ва баъзилари
эса уюшмалар сифатида қайта ташкил этилди.
Жумладан, Ўзбекистон машинасозлик корхоналари уюшмаси –
“Ўзмашсаноат”, “Ўзбекқоғозсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон давлат
транспорт қурилиши корхоналари уюшмаси - “Ўзбектрансқурилиш”,
Ўзбекистон Республикаси Қизилқум нодир металлар ва олтин давлат
концерни
–
“Қизилқумнодирметаллолтин”,
“Махсусқотишма”
республика ташкилоти, “Шойи” акциядорлик компанияси ва “Пилла
холдинг” компанияси тугатилди.
Масалан, Ўзбекистон автомобилсозлик корхоналари уюшмасини
“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси, “Ўздонмаҳсулот” давлат-
акциядорлик
корпорациясини
“Ўздонмаҳсулот”
акциядорлик
компанияси, “Дори-дармон” давлат-акциядорлик уюшмасини “Дори-
дармон” акциядорлик компанияси, Ўзбекистон фармацевтика саноати
давлат-акциядорлик
концернини
“Ўзфармсаноат”
уюшмаси,
Ўзбекистон гўшт ва сут саноати давлат-акциядорлик уюшмасини
“Ўзгўштсутсаноат” уюшмаси, “Ўзқишлоқхўжаликкимё” давлат-
акциядорлик компаниясини “Ўзқишлоқхўжаликкимё” уюшмаси,
“Ўзқурилишматериаллари”
акциядорлик
компаниясини
“Ўзқурилишматериаллари” уюшмаси этиб қайта ташкил қилиндилар.
II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
82
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мамлакатимизда
тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг давлат томонидан тўлиқ
кафолатланганлиги иқтисодиётни янада ривожлантиришда муҳим
омил бўлмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, тадбиркорликни
ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва
тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар натижасида мамлакатимизда
тадбиркорлик
субъектларининг
турли
ташкилий-ҳуқуқий
шаклларидан қатъий назар уларнинг миқдори йилдан-йилга
кўпаймоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |