Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Хусусий корхона
Бугун ҳеч кимга сир эмаски, хусусий мулк ва хусусий 
тадбиркорлик фаолиятининг амалиёти хусусий мулкнинг давлат 
мулкига нисбатан ҳар томонлама устунлигини кўрсатмоқда.
Шу сабабдан юртбошимиз таъкидлаганларидек, хусусий 
корхоналарда сидқидилдан меҳнат қилишга ундайдиган омиллар ва 
шахсий манфаатдорлик даражаси ва энг асосийси, ўзининг ишлаб 
чиқариш ва молиявий фаолиятининг якуний натижаси учун 
масъулият ҳисси бутунлай бошқача экани барчамизга яхши маълум
.
 
(
И.Каримов Мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари 
ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига 
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси)
 
Хусусий корхона тадбиркорлик субъектларининг ташкилий-
ҳуқуқий шакли бўлиб, 
2003 йил 11 декабрдаги Ўзбекистон 
Республикасининг “Хусусий корхона тўғрисида”ги 558-II-сон 
қонунига
мувофиқ мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан 
тузилган ва бошқариладиган тижоратчи ташкилот хусусий корхона 
деб эътироф этилади.
Хусусий корхона тўлиқ фирма номига эга бўлиши лозим ва 
қисқартирилган фирма номига эга бўлишга ҳақли. Хусусий 
корхонанинг тўлиқ фирма номи унинг тўлиқ номини ва «xususiy 
korxona» деган cўзларни ўз ичига олган бўлиши керак. Хусусий 
корхонанинг қисқартирилган фирма номи унинг қисқартирилган 
номини ва “xususiy korxona” деган сўзларни ёки “ХК” 
аббревиатурасини ўз ичига олиши керак. 
Хусусий корхона мулкдори корхонани раҳбар сифатида якка 
бошқаради, корхона номидан ишончномасиз иш кўради, унинг 
манфаатларини ифодалайди, хусусий корхонанинг пул маблағларини 
ҳамда бошқа мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
71 
жумладан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, 
банкларда 
ҳисобварақлар 
очади, 
штатларни 
тасдиқлайди, 
корхонанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар 
чиқаради ва кўрсатмалар беради. 
Хусусий корхона мулкдори ўзи вақтинчалик бўлмаган тақдирда 
шу муддатда раҳбарлик вазифасини бажариб туришни бошқа 
жисмоний шахс зиммасига юклаш тўғрисида ёзма қарор қабул 
қилади. Хусусий корхона мулкдори муваққат раҳбарнинг хусусий 
корхона мол-мулкини тасарруф этишга оид ҳуқуқини чеклаб қўйиши 
мумкин. 
Хусусий корхоналар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш 
мақсадида қонунга мувофиқ ассоциацияларга (уюшмаларга) ва бошқа 
бирлашмаларга бирлашишлари мумкин. 
Хусусий корхона мулкдори хусусий корхонани мол-мулк 
мажмуаси сифатида сотишга, ҳадя қилишга, васият қилиб 
қолдиришга ёки уни ўзгача усулда бошқа шахсга ўтказишга ҳақли.
Хусусий корхона бошқа шахсга берилган тақдирда ўзининг 
фирма номидан, товар белгиларидан, хизмат кўрсатиш белгиларидан 
ҳамда мазкур хусусий корхона ва унинг маҳсулотини, у бажараётган 
ишларни ёки кўрсатаётган хизматларни индивидуаллаштирувчи ўзга 
воситалардан фойдаланиш ҳуқуқлари, агар қонун ҳужжатларида ёхуд 
шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, янги 
мулкдорга ўтади. 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish