Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Хорижий тажриба! 
Россия 
Федерацияси 
бундан 
истисно. 
Чунки, 
Россия 
Федерациясида тадбиркорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 
омбудсман институти жорий этилган. Шунингдек, прокуратура 
органлари тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимида 
мувофиқлаштирувчи идора сифатида ҳуқуқий мақоми белгилаб 
қўйилган.
Тадбиркорлик субъектларини махсус ҳуқуқий ҳимоя қилиш 
тизими узил–кесил шакллангунига қадар бўлган даврда, яъни 1995-
1999 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари 
билан бунга ҳуқуқий замин тайёрланди. Жумладан, 1995 йил 5 
январдаги 
“Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни 
рағбатлантириш тўғрисида”
ПФ-1030-сонли 
Фармонда давлат 
органларига қонунларда назарда тутилган ҳоллардан ташқари 
тадбиркорларни тезкор-хўжалик ва хўжалик тижорат фаолиятига 
аралашиш таъқиқланди, тадбиркорлар ва давлат мулклари тенг 
ҳуқуқлилигини оғишмай таъминлаш белгилаб қўйилди, томонлардан 
бирининг айби билан кўрилган зарарни ва бой берилган фойдани 
қоплаш шарти билан иқтисодий муносабатларда бошқарув органлари 
билан тадбиркорларни икки томонлама масъулияти принципи 
ўрнатилди.
.


XII БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш 
333 
Ўша даврда қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларда бунда 
хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни 
янада тартибга солиш, текширишлар сонини камайтириш, турли 
назорат органлари томонидан амалга ошириладиган текширишларда 
параллелчилик ва такрорлаш фактларини бартараф этиш, уларни 
корхоналар хўжалик фаолиятига иқтисодий зарар етказувчи асоссиз 
аралашувига йўл қўймаслик мақсадида, шунингдек, тадбиркорларни 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш манфаатларини кўзлаб бир йўла 
комплекс текширувини ўтказиш, қўшимча текшириш, муқобил 
текшириш ва тафтиш қилиш асослари доираси ва тартиби 
аниқлаштирилди, ўз мажбуриятларини тўла ва вақтида бажараётган 
хўжалик юритувчи субъектлар учун режали комплекс текширув 2 
йилда бир марта ўтказилиши белгиланди, назорат органлари 
томонидан молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ва ҳар қандай 
текширишни ўтказиш муддати 30 календарь кундан ошиб 
кетмаслиги белгилаб қўйилди. 
Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини 
шаклланишида 
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги 
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан 
назорат қилиш тўғрисида”, 2000 йил 25 майдаги “Тадбиркорлик 
фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги (ушбу қонун 
2012 йил 5 майда янги таҳрирда қабул қилинган), 2004 йил 3 
декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси 
тўғрисида”ги Қонунлари
алоҳида ўрин эгаллайди. 
Ушбу қонунлар мақсад ва вазифаларида тадбиркорлик 
субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими асосий предмет 
сифатида белгилаб қўйилмаган бўлса ҳам уларнинг моҳияти ва қатор 
новеллалар мазмуни ушбу тизимни шакллантириш ва уни амал 
қилиш механизмини таъминлаш билан узвий боғлиқ. 
Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишда давлат идоралари (суд, 
прокуратура, адлия, туманлар, вилоятлар ҳокимликлари) ва нодавлат 
тизимлари ( товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари, 
фермер ва деҳқон хўжаликлари ассоциациялари) баб-баравар фаолият 
кўрсатадилар. 
Адлия органларининг бу борадаги ваколатлари Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 
Қарори билан белгилаб қўйилган. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий 


XII БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш 
334 
бошқармалари таркибида тадбиркорларни ҳимоя қилиш бўйича 
махсус тузилмалар мавжуд. Адлия вазирлиги ва жойлардаги унинг 
идоралари томонидан тадбиркорлар учун ишонч телефонлари ташкил 
этилган. Адлия вазирлиги тадбиркорлик ҳуқуқларига риоя қилиш 
бўйича қонунчиликка риоя қилиш устидан барча минтақаларда 
даврий 
комплекс 
текширувларни 
амалга 
оширади. 
Ушбу 
текширувлар вилоятлар ва туман ҳокимликлари, солиқ, божхона, 
банк, тайёрлов ва таъминот корхоналари фаолиятини қамраб олади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 
августдаги 
ПҚ-1602-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида»ги Низомда
тадбиркорлар 
ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ваколатлари белгиланган. Ушбу 
Қарорга кўра Адлия вазирлиги ўз ваколати доирасида: 
- бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг норматив-ҳуқуқий 
базасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга 
ошириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларининг, 
хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли 
ҳимоя қилинишини таъминлаш, бу соҳада бюрократик тўсиқ ва 
ғовларни яратишга йўл қўймаслик; 

шартномавий-ҳуқуқий 
интизомни 
мустаҳкамлаш, 
шартномаларни, энг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш 
соҳасида шартномаларни тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи 
субъектларга амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширади.
Адлия органлари текширишлар давомида тадбиркорларни 
қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган фактлари аниқланган 
ҳолларда судларга ва хўжалик судларига тегишли даъво аризалари 
билан чиқадилар ва айблардан етказилган моддий ва маънавий 
зарарни ундириш талабини қўядилар. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июнда 
“Тадбиркорлик субектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сон 
Фармони
қабул 
қилинди. 
Мазкур 
Фармон 
жамиятни 
демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда 
модернизациялаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада эркинлаштириш, 
назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига 
аралашувини камайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари 


XII БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш 
335 
ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз 
чекланишига йўл қўймаслик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясининг 53-моддаси талабларига сўзсиз риоя этиш 
мақсадида қабул қилинган. Ушбу норматив ҳужжатда илк бор 
тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини 
фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилди. 2005 йил 14 
июнда Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тадбиркорлик 
субектларини 
ҳуқуқий 
ҳимоя 
қилиш 
тизимини 
янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–3619-сон 
Фармонларини таъкидлаш мумкин. 
Мазкур Фармонида илк бор тадбиркорлик субъектларига нисбатан 
ҳуқуқий таъсир чораларини фақат 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish