Тошкент давлат юридик университети тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий



Download 3,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/248
Sana09.03.2022
Hajmi3,52 Mb.
#486763
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   248
Bog'liq
Тадбиркорлик ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий 
жавобгарлик 
тўғрисидаги 
кодексига 
мувофиқ 
амалга 
оширилади.
Солиқ текширувини ўтказишда ғайриқонуний ҳаракатлар 
орқали зарар етказилишига йўл қўймаслик 
Солиқ текширувини ўтказишда тадбиркорлик субъектига ёхуд 
унинг эгалигида, фойдаланишида ёки тасарруфида бўлган мол-
мулкка ғайриқонуний ҳаракатлар орқали зарар етказилишига йўл 
қўйилмайди. 
Солиқ текширувини ўтказишда давлат солиқ хизмати органлари 
ёки улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари орқали 
етказилган зарарларнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрни 
давлат солиқ хизмати органлари томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши 
керак. Суд қарорига биноан зарарларнинг ўрнини қоплаш давлат 
солиқ хизмати органлари қайси мансабдор шахсларининг айби билан 
зарар етказилган бўлса, ўша мансабдор шахслар зиммасига 
юкланиши мумкин. 
Давлат солиқ хизмати органлари ва уларнинг мансабдор 
шахслари ғайриқонуний ҳаракатлар содир этганлиги натижасида 
тадбиркорлик субъектига етказилган зарар учун қонунда назарда 
тутилган тартибда жавобгарликка тортилади. 
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг 
қонуний ҳаракатлари орқали тадбиркорлик субъектига етказилган 
зарарларнинг ўрни қопланмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар 
бундан мустасно. 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
328 
1.
Лицензияловчи органларнинг тадбикорлик субъектлари 
фаолияти устидан назорат қилиш бўйича ваколатларини тушунтириб 
беринг. 
2.
Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назорати 
шакллари ва турларини айтиб беринг? 
3.
Туман дезинфекция станцияси 2007 йил 4 апрелда туман 
ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат 
рўйхатига олиш инспекцияси томонидан қайта рўйхатга олинган 
ҳамда «Туман дезинфекция станцияси» МЧЖ деб қайта номланиб, 
унга № 000223-сонли давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги 
гувоҳнома берилган. Адлия бошқармаси туман ҳокимлиги ва «Туман 
дезинфекция станцияси» МЧЖга нисбатан хўжалик судига даъво 
аризаси билан мурожаат қилиб, «Туман дезинфекция станцияси» 
МЧЖга берилган 2007 йил 4 апрелдаги №000223-сонли юридик 
шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани 
бекор қилишни сўраган. Даъво аризасида гувоҳнома Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 
«Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали 
бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга 
олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сонли 
қарори билан тасдиқланган «Давлат корхоналари тўғрисида»ги 
Низом талабига зид равишда берилганлиги кўрсатилиб, уни бекор 
қилиш сўралган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори 
билан «Туман дезинфекция станцияси» МЧЖга берилган №000223-
сонли гувоҳнома тегишли тартибда ҳисобга олинган деб топилган. 
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг 
“Омилкор” фермер хўжалиги Агробанкдан 25 000 000 сўмлик 
кредит олган. Унга мажбуриятни таъминлаш усули сифатида 2011 
йил 16 февралда “Келажак” АЖ томонидан имзоланган 3-сонли 
кафиллик шартномаси илова қилинган.
Бироқ, мазкур фермер хўжалиги фермер хўжаликларини 
оптимизация қилиш натижасида бошқа фермер хўжалигига қўшиб 
олинган. 
Фермер хўжалигининг маблағи ва мол мулки мавжуд 
эмаслигидан хабар топган Агробанк кредит бўйича қарздорликни 
кафил бўлган АЖдан ундириш чораларини кўришни бошлаган. 
Бироқ, АЖ ушбу кафиллик шартномаси тузилган пайтда жамият 
активлари баланс қийматининг 25 фоизидан ортиқ суммани ташкил 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати 
329 
қилганлиги учун мазкур шартномани тузишда АЖ кузатув 
кенгашининг (розилиги) қарори олинишини асос сифатида келтириб, 
Агробанк талабларини рад қилган. Шунга кўра АЖ 2011 йил 16 
февралдаги 3-сонли кафиллик шартномаси ҳақиқий эмас деб 
ҳисобланишини таъкидлаган. 
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг . 
 


XII БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш 
330 
 

Download 3,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish